Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 05 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

 

Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

 

Президент томонидан афв этиш тартиби тасдиқланди

 

Президентнинг 26.01.2021 йилдаги ПФ-6146-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (Президентнинг 8.05.2018 йилдаги ПФ-5439-сон Фармони билан тасдиқланган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Низом Президент томонидан ўз ихтиёрига кўра маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиш тартиби белгиланган 61-боб билан тўлдирилди.

Президент маҳкумнинг ёки жазони ўтаб бўлган шахснинг афв этишни сўраб ёзган илтимосномаси мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, ўз ташаббуси билан исталган маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиши мумкин.

Президентнинг бу ҳақдаги топшириқ хати Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмаларининг фуқаролик ва афв этиш шуъбасига (кейинги ўринларда - Шуъба) юборилади, Шуъба топшириқ хатини олган кундан эътиборан 1 иш куни ичида Комиссия аъзоларига мажлис ўтказилиши куни ва жойи ҳақида хабар беради.

Комиссия таркибига Олий суд, Бош прокуратура, ДХХ, ИИВ, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, шунингдек Ёшлар ишлари агентлиги ва «Нуроний» жамғармаси вакиллари киритилади.

Комиссия мажлиси якуни бўйича Шуъба томонидан маҳкумларни ёки жазони ўтаб бўлган шахсларнинг шахсини ва ҳужжатларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилади. Ишчи гуруҳ муҳокамага киритиш учун ҳужжатлари ажратиб олинган маҳкумлардан ёки жазони ўтаб бўлган шахслардан уларга нисбатан афв этиш масаласи кўриб чиқилишига эътирози йўқлиги ҳақида розилик хатини олади. Маҳкум ёки жазони ўтаб бўлган шахс розилик хатини ёзмаган тақдирда, унинг ҳужжатлари Комиссиянинг муҳокамасига киритилмайди.

Комиссия ишчи гуруҳга тақдим этилган ҳужжатларни муҳокама қилиб, афв этилиши мумкин бўлган шахслар бўйича баённома қарорини қабул қилади ва Президентга таклиф киритади.

Комиссиянинг шахсни афв этишга тавсия қилишни рад этганлиги маҳкумга ёки жазони ўтаб бўлган шахсга келгусида афв этишни сўраб илтимоснома билан мурожаат қилишга монелик қилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz)эълон қилинган ва 27.01.2021 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 123 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика