Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 1-2 / Солиқлар ва йиғимлар

Солиқ тўловчининг тақвими

 

юридик шахслар учун

2020 ЙИЛ ЯНВАРЬ

 

5 ЯНВАРЬ

2020 йил декабрь ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни

(СК 355-м. 2-қ. 1-б.)

2020 йил декабрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(СК 390-м. 2-қ.) 

 

9 ЯНВАРЬ7

2021 йил учун мол-мулк солиқи бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни

(СК 417-м. 5-қ.) 

айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ҳамда 2021 йил январь ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2021 йилнинг I чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни*

(СК 431-м. 1-қ., 432-м. 1-қ.) 

жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан кутилаётган ҳажмдан келиб чиқиб 2021 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни

(Президентнинг 3.04.2020 йилдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5978-сон Фармонининг 15-банди 10-хатбошиси;

МВнинг 30.12.2020 йилдаги 06/04-01-02-32/3200-сонли Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига 2021 йил 1 январдан киритилаётган ўзгаришлар тўғрисида ахборот хабарининг 3.3.-банди)

 

Эътибор беринг! Маълумотнома чоракнинг биринчи ойи 10-санасига қадар тақдим этилади (СК 340-м. 11-қ.), яъни:

I чорак учун – 11 январга қадар, 9 январь дам олиш кунига тўғри келганлигини ҳисобга олган ҳолда (СК 5-м. 8-қ.);

II чорак учун – 10 апрелга қадар;

III чорак учун – 10 июлга қадар;

IV чорак учун – 11 октябрга қадар, 9 октябрь дам олиш кунига тўғри келганлигини ҳисобга олган ҳолда.

 

10 ЯНВАРЬ7

2020 йил декабрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни

(СК 133-м. 12-қ.)

2020 йилнинг декабрь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни

(СК 292, 293-м.) 

мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2021 йил январь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни1

(СК 417-м. 6-қ.)

 

14 ЯНВАРЬ

2021 йил учун сув етказиб берувчи юридик шахслар томонидан ер усти ва ер остидаги манбалардан водопровод тармоқларига келиб тушадиган сув ҳажмлари нисбати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни 

(СК 444-м. 3-қ.)

2020 йил декабрь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни

(Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарорига 1-илова)

 

15 ЯНВАРЬ

2020 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни

(СК 389-м. 1-қ. 2-б.; 390-м.; 407-м. 4 ва 5-қ.)

қатори ҳисобга олинмасин, сабаби 2020 йил декабрь ойи учун ушбу солиқлар бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқларни тўлаш йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддати – 2021 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай амалга оширилади 2

(СК 385-м. 3-қ., 392-м. 1 ва 2-қ.)

 

19 ЯНВАРЬ

2020 йил учун ЎзРда доимий муассаса орқали фаолият юритадиган ЎзР норезиденти ҳисобланган юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни

(СК 447-м. 3-қ., 448-м. 5-қ.)

2021 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни

(СК 448-м. 2-қ.)

 

20 ЯНВАРЬ

2020 йил декабрь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни3

(СК 259-м., 273-м., 1, 2-қ.) 

2020 йил декабрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(СК 273-м. 1 ва 2-қ.)

2020 йил IV чораги учун товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси бир ойда 1 млрд сўмдан ошмайдиган, электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимига тўлиқ ўтган солиқ тўловчилар томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(ПФ-5978-сон Фармоннинг 4-б. «б» кичик б.; 06/04-01-02-32/3200-сон ахборот хабарининг 1.3-б.)

2020 йил IV чораги учун электрон шаклда хизматлар кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни 

(СК 280 ва 281-м.)

2020 йил декабрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим ­этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади

(СК 345-м. 5 ва 6-қ.)

2020 йил декабрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади

(СК 355-м. 1 ва 2-қ.) 

2021 йил январь ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни5

(СК 448-м. 3-қ.)

қатори ҳисобга олинмасин, сабаби 2020 йил декабрь ойи учун ушбу солиқлар бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқларни тўлаш йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддати – 2021 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай амалга оширилади3 

(СК 454-м. 3 ва 4-қ.)

 

23 ЯНВАРЬ7

2021 йил январь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни6

(СК 340-м. 2 ва 7-қ.)

 

25 ЯНВАРЬ

2020 йил декабрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

(Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди, АВ рўйхат рақами 2836, 3.11.2016 й.)

 

30 ЯНВАРЬ

2020 йилда тўлов манбаида солиқ солинмаган моддий наф тарзидаги даромадларни олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни 

(СК 389-м. 1-қ. 1-б.)

 

______________      

 

1Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади.

2Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади.

3Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айнан 2020 йил декабрь ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади.

4Солиқ тўловчилар 2021 йилда ҳам чоракнинг биринчи ойи учун солиқ тўловларини тўлашнинг дастлабки муддатидан кечиктирмай (яъни I чорак учун – 20 февралдан кечиктирмай, II чорак учун – 20 майдан кечиктирмай, III чорак учун – 20 августдан кечиктирмай, IV чорак учун – 20 ноябрдан кечиктирмай) тегишли билдиришномаларни солиқ органига тақдим этадилар (шакл my.soliq.uz да жойлаштирилган, шакл коди – 10012_1).

5Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар.

6Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди.

7Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.

 

 

Солиқ тўловчининг тақвими -  «Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг қайтадан чоп этилишига  «Norma» МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.

Прочитано: 658 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика