Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 1-2 / Қонунчиликдаги янгиликлар

ҚҚСни қайтаришда нималар ўзгариши мумкин

 

Давлат солиқ қўмитаси қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. 

 

Солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш ва ҚҚСдан асоссиз равишда фойда олиш фактларини бартараф этиш мақсадида Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда.

Илованинг 20-бандини қуйидаги таҳрирда баён этиш таклиф қилинмоқда:

● «Камерал солиқ текширувини ўтказиш даврида солиқ органи Солиқ кодексининг 145-моддасида назарда тутилган тартибда ҳудудни ва биноларни кўздан кечириш, Солиқ кодексининг 146-моддасида назарда тутилган тартибда ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳамда Солиқ кодексининг ­147-моддасида назарда тутилган тартибда учинчи шахслардан ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.».

Низомнинг 25-бандини солиқ суммасини қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор қилинадиган қуйидаги ҳолатлар билан тўлдириш таклиф қилинмоқда:

● ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олинадиган солиқ суммасини қонунга хилоф равишда ошириш ёки тўланадиган солиқ суммасини камайтириш схемаларининг қўлланиши натижасида асоссиз солиқ нафи олинганлик ҳолатлари аниқланганда;

● солиқ тўловчи томонидан иқтисодий мазмунига мос келмайдиган хўжалик операцияларини ҳисоботда акс эттирилиши ва контрагентни танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш бўйича мажбуриятни бажарилмаслиги натижасида асоссиз солиқ нафи олиниши ҳолатлари аниқланганда;

● солиқ тўловчи томонидан амалга оширилган битим (операция)нинг асосий мақсади солиқ суммасини тўламаслик (тўлиқ тўламаслик) ва (ёки) ҳисобга олиш бўлган ҳамда битим (операция) бўйича мажбурият солиқ тўловчи билан тузилган шартноманинг тарафи бўлмаган шахс ёки битимни (операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича юклатилмаган шахс томонидан бажарилган ҳолатлар аниқланганда;

● солиқ тўловчи ва унга товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган контрагентлар томонидан ҚҚС ҳисобланмаганда (тўлиқ ҳисобланманганда);

● ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларни кирим қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда;

● солиқ тўловчи томонидан асоссиз солиқдан наф олишига олиб келадиган, товарларни (хизматларни) етказиб бериш операциялари кетма-кетлигида иштирокчи шахсларни ўзаро боғлиқлиги (ҳукуқий, иқтисодий ва бошқа назорат остидаги) аниқланганда.

Низомда бошқа ўзгартиришлар ҳам назарда тутилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола АБДУАЗИМОВА.

Прочитано: 684 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика