Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 1-2 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига 2021 йил 1 январдан киритилаётган ўзгаришлар тўғрисида ахборот хабари

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

 

Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ
қўмитасига
 

 

Қорақалпоғистон Республикаси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар
Давлат солиқ бошқармаларига
 

 

Қорақалпоғистон Республикаси
Молия вазирлиги, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар молия бошқармаларига

 

ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШ ТАРТИБИГА 2021 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРИШЛАР ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ ХАБАРИ

 

Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ва «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлари қабул қилинганлиги муносабати билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига киритилган асосий ўзгаришларни маълум қилади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг электрон нусхаси Молия вазирлигининг сайтида (www.mf.uz)  жойлаштирилган.

Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси таркибига акциз солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари, якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган миқдори ставкалари, шунингдек ушбу ставкаларни қўллаш билан боғлиқ айрим нормалар киритилиши назарда тутилган.

Прочитано: 148 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика