Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 1-2 / Жавоб берамиз

Квартира бу тайёр маҳсулот

 

Корхона 2019 йилда турар жой кўчмас мулк объектларини қуриш билан шуғулланган. Харажатлар 2000-счётда ҳисобга олинган, 2019 йил декабрда фойдаланишга топшириш далолатномасига асосан турар жой квартиралари 2800-счётга кирим қилинган. 2020 йил бошида 5 та сотилмаган квартира қолган. 1.01.2020 йилдан бошлаб кейинчалик сотиш учун қурилиш ташкилотлари ёки қурувчиларнинг балансида бўлган турар жой объектларига турар жой кўчмас мулк объекти фойдаланишга топширилганидан сўнг 6 ой ўтгач мол-мулк солиғи солинади (СК 411-м. 2-қ. 4-б.).

1. Қурувчи 1.07.2020 йилдан бошлаб 2800-счётдаги сотилмаган квартиралар қолдиғини 0100-счётга ўтказиши ва улар сотилгунга қадар Солиқ кодексига мувофиқ амортизацияни ҳисоблаши лозимми?

2. Реализация қилинмаган квартиралар бўйича ер солиғи қандай ҳисобланади?

 

 

1 Йўқ, кўчмас мулк объекти фойдаланишга топширилгандан кейин 6 ой ўтгач сотилмай қолган квартиралар асосий воситага айланмайди. Улар бўйича амортизация ҳисобланмайди. Квартиралар ­тайёр маҳсулотлигича қолаверади.

Кейинчалик сотиш учун қурилиш ташкилотлари ёки қурувчининг балансида ҳисобда турган турар жой кўчмас мулк объектлари ушбу объектлар фойдаланишга топширилганидан кейин 6 ой ўтгач юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи солинадиган объектга айланади. Бундай объектлар бўйича солиқ базаси уларнинг ўртача йиллик қиймати (сотилмай қолган қисмида) ҳисобланади  (СК 411-м. 1-қ., 2-қ. 4-б., 412-м. 1-қ. 3-б.).

 

2 Ер солиғи солинадиган объектлар СКнинг 426-моддасида белгиланган. Реализация қилинмаган квартиралар бундай объектлар ҳисобланмайди.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 48 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика