Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 1-2 / Жавоб берамиз

Бино бузилганлиги учун компенсация

 

Ташкилот (МЧЖ, айланмадан олинадиган солиқни тўловчи) автомобиль ювиш хизматларини кўрсатади. Ҳокимнинг 29.08.2017 йилдаги қарорига мувофиқ автомобиль ювиш жойи ва унга туташ бино 2018 йил январда бузилган. Бузилган пайтда бинонинг қолдиқ қиймати 101 млн сўмни ташкил қилган. Бино бузилгунга қадар мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан бино ва иншоотлар 1 978 млн сўмни ташкил этган бозор қиймати бўйича баҳоланган эди. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ноқонуний ҳаракатлари устидан МЧЖ судга шикоят берди, суд томонидан 1 978 млн сўм миқдорида компенсация тўлаш тўғрисида қарор чиқарилди. Компенсация олиш учун МЧЖ уч йил ҳаракат қилди. 30.10.2020 йилда пул маблағлари корхонанинг ҳисобрақамига тўлиқ ҳажмда келиб тушган. Суд қарори қабул қилинган даврда 2018 йилда корхона ЯСТ тўлар эди.

1. Бино бузилганлиги учун компенсация олиниши қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади?

2. Бу қандай солиқ оқибатларини келтириб чиқариши мумкин? 

 

Бинони бузишда компенсация тўланганлиги сабабли бундай операция асосий восита объектини реализация қилиш деб баҳоланади. Компенсация суммасини ҳисобда ­4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» счётида акс эттириш мумкин. Бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Бинони бузганлик учун компенсация акс эттирилди (суд қарорига кўра)

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Бинонинг бошланғич (тиклаш) қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0120-«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар»

 

Жамланган эскириш ҳисобдан чиқарилди

 

0220-«Бино, иншоот ва узатувчи мосламаларнинг эскириши»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Бинони қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Бинонинг чиқиб кетишидан фойда акс эттирилди

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

Бинонинг чиқиш кетишидан зарар акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

 


2
Cуд иши 2018 йилдаёқ корхонанинг фойдасига ҳал бўлган. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчиларнинг даромадлари ва улар бўйича тегишли чегирмалар тўлов вақтидан ва тўлов келиб тушган санасидан қатъи назар, улар тааллуқли бўлган даврда акс эттирилади (ҳисоблаш усули) (2007 йилги таҳрирдаги СК 39-м.).





Компенсациянинг ўзи  солиқ солиш объекти ҳисобланмайди. Сиз бинонинг (асосий воситанинг) чиқиб кетишидан олинган даромадга (фойдага) ЯСТ солишингиз керак эди  (2007 йилги таҳрирдаги СК 133-м.).

АВни реализация қилишдан фойда ёки зарар (молиявий натижа) бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.

Мазкур операциядан зарар кўрилган тақдирда, унга ЯСТ солинмаслиги лозим. АВнинг чиқиб кетишидан фойда солиқ солиш мақсадларида бошқа даромадларга киритилган. Бошқа даромадларга асосий фаолият тури учун белгиланган ставкалар бўйича ЯСТ солинган (2007 йилги таҳрирдаги СК 132-м. 1-қ., 353-м.).

Сиз 2018 йил учун ЯСТ ҳисоб-китобини қайта топширишингиз, шунингдек солиқ суммасини тўлашингиз лозим. Молиявий ҳисобот қайта топширилмайди. Сиз даромадларни ўз вақтида бухгалтерия ҳисобида акс эттирмаганингиз хато ҳисобланади. Хатолар қуйидаги йўллар билан тузатилади:

● муҳим хато бўлса, 8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» счёти бўйича сальдога ўзгартириш киритиш орқали;

● хато муҳим бўлмаса, 9340-«Ўтган йиллар фойдалари» ва ­9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётлари орқали ёзув киритиш орқали.

Хатонинг муҳимлилик мезони қонун ҳужжатларида белгиланмаган. Ҳар бир корхона уни мустақил равишда белгилайди ва ҳисоб сиёсатида қайд этади.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 568 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика