Барча байрамлар кишига шодлик, кўтаринки кайфият бағишлайди. Лекин Янги йил байрамининг завқи ва шукуҳи ўзгача.
Бу байрамни катта-ю кичик яхши кўради, Янги йилни, айниқса, севимли болажонларимиз интиқлик билан кутадилар. Чунки у кичкинтойларга бир олам қувонч ва шодлик улашади.
Куни кеча Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва Гулистон шаҳар «Ногирон болалар ва уларнинг ота-оналари» уюшмаси билан ҳамкорликда шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 15-сонли «Ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти» тарбияланувчилари учун хайрия тадбири ўтказилди.
Тадбирда болажонларга бадиий китоблар, ўқув қуроллари ва Янги йил совғалари топширилди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.