Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 52 / Амалий бухгалтерия

Аудитор инвентаризацияни талаб қилганда

 

«19-сон БҲМСга мувофиқ молиявий йилда неча марта инвентаризация ўтказилиши ташкилот раҳбари томонидан белгиланади.

Аудиторлик ташкилоти қўшимча инвентаризацияни талаб қилишга ҳақлими?».

 

– Ҳақиқатан ҳам, 19-сон БҲМС «Инвентаризацияни ташкил этиш ва  ўтказиш»га (АВ рақами 833, 2.11.1999 й.) мувофиқ ҳисобот йилидаги инвентаризация сони, уларни ўтказиш санаси, инвентаризация ўтказиладиган активлар ва мажбуриятлар рўйхати хўжалик юритувчи субъект раҳбари томонидан белгиланади. Бироқ бу қоидадан истиснолар қилиниши ва мажбурий тартибда инвентаризация ўтказилиши мумкин (19-сон БҲМСнинг 1.5, 1.6 ва 2.7-бандлари):

Асос

 

Даврийлик

 

Мол-мулк ижарага берилганда, сотиб олинганда, сотилганда, шунингдек давлат корхонаси ўзгартирилган (давлат тасарруфидан чиқарилган) чоғда қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда

 

Битимни амалга ошириш чоғида

 

Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан, бундан инвентаризация ҳисобот йилининг 1 октябридан кейин ўтказилган мол-мулк мустасно

 

ТМЗ бўйича инвентаризация бир йилда камида бир марта ўтказилади (4-сон БҲМСнинг 90-б., АВ рақами 3259, 30.06.2020 й.).

АВ бўйича инвентаризация 2 йилда камида бир марта, кутубхона фондлари бўйича эса 5 йилда бир марта ўтказилади (5-сон БҲМСнинг 54-б., АВ рақами 1299, 20.01.2004 й.).

Пул маблағлари, пул ҳужжатлари, бойликлар ва қатъий ҳисобдаги бланкларни инвентаризация қилиш

 

Бир ойда бир марта

 

Ёнилғи-мойлаш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотларини инвентаризация қилиш.

 

Ҳар чоракда

 

Қимматбаҳо металларни инвентаризация қилиш

 

Тармоқ йўриқномаларига мувофиқ

 

Айрим жойлар ва мавсумий тусда ишлайдиган корхоналарда

 

Ишлаб чиқариш захиралари энг кам миқдорда қолганда

 

Асосий воситалар ва товар-моддий бойликлар қайта баҳоланганда

 

Қайта баҳолаш чоғида

 

Моддий жавобгар шахслар алмашганда

 

Ишларни қабул қилиш-топшириш кунида

 

Ўғирлик ёки суиистеъмол, шунингдек бойликларни ишдан чиқариш фактлари аниқланганда

 

Тегишли далилни белгилашда

 

Табиий офатлар, ёнғинлар, фалокатлар ёки ғайритабиий шароитлар юзага келтирган бошқа фавқулодда вазиятлар юз берганда

 

Содир бўлган ҳолат далили бўйича

 

Хўжалик юритувчи субъект тугатилганда (қайта ташкил этилганда) тугатиш (ажратиш) балансини тузиш олдидан ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда

 

Тартиб-таомилни ўтказиш чоғида

 

Жамоавий моддий жавобгарлик белгиланганда

 

Жамоа раҳбари ўзгарганда, жамоадан унинг 50%дан ортиқ аъзолари чиқиб кетганда, шунингдек жамоанинг битта ёки бир нечта аъзоси талаби билан

 

 

Инвентаризацияни белгиланган ҳолатлардан кам ўтказиб бўлмайди, лекин улардан кўпроқ ўтказиш мумкин – бунга чеклов йўқ. Тажрибамда шундай ҳолатлар ҳам бўлганки, товар қолдиқлари ҳар ойда инвентаризациядан ўтказилган. Бу нормал ҳолат ҳисобланиб, ташкилотда ҳисоб юритиш сифати юқори даражада эканлигидан далолат беради.

Энди аудиторлик ташкилоти иштирокида инвентаризация қилиш ҳолатларини кўриб чиқамиз. Бунда иккита асосий омил мавжуд: аудиторлик текшируви буюртмачиси амал қиладиган стандартлар ҳамда аудиторлик ташкилоти билан шартнома тузиш муддати.

Ташкилот БҲМС бўйича фаолият юритган тақдирда ҳамда аудиторлик ташкилоти билан олдиндан, масалан, ёзда шартнома тузган бўлса, аудиторлик ташкилотининг ўзи инвентаризация даврийлигини кўриб чиқиш ва ушбу жараённи кузатиш ва унда иштирок этишдан манфаатдор бўлади. Сабаби у мазкур активларни тасдиқлаши, инвентаризация қилиш ҳақиқатда ўтказилганлиги далилини ҳамда ҳужжатларда кўрсатилган активлар мавжудлигини ва амалдагиларига мос келишини тасдиқлаши лозим бўлади.

Бошқа вазият – ўтган йил якунлари бўйича инвентаризация ўтказиб бўлингандан кейин февраль ойида аудиторлик текшируви ўтказилишига доир шартнома тузилади. Мазкур ҳолатда ташкилот томонидан мустақил равишда ўтказилган инвентаризация маълумотларини тасдиқлаш мақсадида аудиторлик ташкилоти мустақил, айтайлик, танлов асосида инвентаризация қилиши мумкин. Бироқ аудитор корхона томонидан мустақил равишда ўтказилган инвентаризацияни умуман эътиборга олмаслиги мумкин эмас. Қоидага кўра, аудиторлик ташкилоти корхона томонидан инвентаризация ўтказилганда қаерда хатоликка йўл қўйилган деб ҳисобласа, шуларни қайта текшириши мумкин.

Ниҳоят, агар ташкилот МҲХС бўйича фаолият юритса, бундай ташкилотларда аудиторлик текшируви чоғида аудиторлик ташкилотининг талабига кўра мажбурий тартибда инвентаризация ўтказилади. Бу – халқаро аудит стандартлари талаби, ушбу талабларга сўзсиз риоя этилиши лозим.

Светлана ГОЛОСОВА,

«Tri-S-Audit» МЧЖ директори.

Прочитано: 565 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика