Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 52 / Солиқ солиш

Хизматлар кўрсатишда ҚҚС

 

Корхона (МЧЖ, ЎзР резиденти) экспорт шартномаси бўйича РФ резидентига хизматлар кўрсатади. Айнан Россия Федерацияси ҳудудида РФ фуқароларига  кабель телевидениесига уланиш юзасидан таклифлар бериб, call-марказ хизматларини кўрсатади.

1. Россия Федерацияси ҳудудида РФ резидентига call-марказ хизматларини кўрсатиш бўйича айланмага қайси ставка бўйича ҚҚС солинади?

2. ЭҲФ тақдим этиш лозимми?

 

 

1 Корхонангизнинг хизматлари харидори РФда фаолиятни амалга оширади. ҚҚС солиш мақсадларида Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи ҳисобланмайди (СК 241-м. 1-қ.). Бинобарин, ушбу хизматларга ҚҚС солинмайди.

 

2 Хизматларни реализация қилишда юридик шахслар ушбу хизматларни сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт (СК 47-м. 1-қ.).
Хизматлар экспорти амалга оширилганда ЭҲФ мустақил равишда (бир томонлама) расмийлаштиради.
Бунда харидорнинг номи кўрсатилади ва «норезидент» сўзи қўшимча равишда ёзиб қўйилади (Низомнинг 60-б., ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 499 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика