Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 52 / Солиқ солиш

Ҳисобга олинмайдиган даромадлар

 

СКнинг 304-моддасида солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар келтирилган. Уларни Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида (9-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.) қандай акс эттиришни «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА тушунтириб берди: 

 

– Хусусан, бундай даромадларга қуйидагилар киритилади:

● устав фондига (устав капиталига) қўшилган ҳисса тарзида олинган маблағлар;

● реализация қилинадиган товарлар (хизматлар) учун олдиндан тўлов (бўнак) тарзида бошқа шахслардан олинган маблағлар;

● қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу мажбуриятларнинг таъминоти сифатида гаров ёки закалат тарзида олинган маблағлар, уларга бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган пайтга қадар;

● суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта суммаси) тарзида олинган маблағлар;

● кредит ёки қарз шартномалари бўйича маблағлар ёки бошқа мол-мулк, шунингдек бундай жалб қилинган маблағларни тўлаш ҳисобидан маблағлар ёки бошқа мол-мулк ва ҳ.к.

Айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот шаклларида Ҳисоб-китобга 6-«Солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган даромадлар» иловаси назарда тутилган. Унда даромадлар СКнинг 304-моддасига мувофиқ акс эттирилади. Иловани қандай тўлдиришни амалиётда кўп учрайдиган мисолларда кўриб чиқамиз.

1. Муассис устав фондига қўшимча ҳисса киритди

Бундай тушумлар 6-илованинг 020-«Устав фондига (устав капиталига) қўшилган ҳисса тарзида олинган маблағлар» сатрида кўрсатилиши лозим.

 

 

1-вазият. 

Жамиятнинг ягона муассиси УФни қўшимча ҳисса ҳисобига оширишга қарор қилди ва ҳисобрақамга 50 млн сўм киритди.

Устав фондига (устав капиталига) қўшилган ҳисса тарзида олинган маблағлар

 

020

 

50 000 000

 

 

 

Корхона ҳисобот даврида юклаб жўнатилган товарлар учун маблағлардан ташқари келгусида етказиб беришлар ҳисобига бўнак тўловларини ҳам олди.

Харидорлардан олинган бўнаклар 030-«Реализация қилинадиган товарлар (хизматлар) учун олдиндан тўлов (бўнак) тарзида бошқа шахслардан олинган маблағлар» сатрида кўрсатилиши лозим. Бухгалтерия ҳисоби маълумотларига кўра ушбу сатр ҳисобот даври охирида олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётнинг (6300) кредит сальдосини ифодалайди:

Якуний сальдо

 

=

 

Бошланғич сальдо

 

+

 

Келиб тушган бўнаклар суммаси

 

 

Ҳисобга олинган ёки қайтарилган бўнаклар суммаси

 

 

 

 

2-вазият.

Корхонада ҳисобот даври бошида харидорлардан бўнаклар бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаган. Ҳисобот даврида корхонанинг ҳисобрақамига товар учун бўнак кўринишида 485 млн сўм миқдорда пул маблағлари келиб тушган. Ҳисобот даврида товар юклаб жўнатиш 420 млн сўмни ташкил қилган. Ҳисобот даври бошида харидорлардан олдиндан тўлов ҳисобда мавжуд эмас. Ҳисобот даври охирида 6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счётида кредит сальдоси 65 млн сўмни (485 – 420) ташкил қилган:

Реализация қилинадиган товарлар (хизматлар) учун олдиндан тўлов (бўнак) тарзида бошқа шахслардан олинган маблағлар

 

030

 

65 000 000

 

 

 

 

3-вазият.

Ҳисобот даври бошида корхонада харидорлардан бўнак ҳисобга олинган. Ҳисобот даври учун корхона ҳисобрақамига 485 млн сўм миқдорида товар учун бўнак кўринишидаги пул маблағлари келиб тушган. Ҳисобот даври учун товар юклаб жўнатиш 500 млн сўмни ташкил қилган. Давр бошида 6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счётида 65 млн сўм сальдо ҳисобга олинган.

Ҳисобот даври охиридаги сальдо 50 млн сўмга (65 + 485 – 500) тенг.

Реализация қилинадиган товарлар (хизматлар) учун олдиндан тўлов (бўнак) тарзида бошқа шахслардан олинган маблағлар

 

030

 

50 000 000

 

 

2. Лизинг компанияси лизинг тўловини олди, унга лизинг объекти қийматини қоплаш ва фоизли даромад киритилган

Амалиётда лизингга олувчилар лизинг объекти қийматини қоплаш суммасини ва фоизли даромадларни бир тўлов орқали ўтказадилар. Лизингга берувчи учун лизинг объекти қийматини қоплаш суммаси даромад ҳисобланмайди (СК 304-м. 12-б.). Шу боис лизинг тўлови суммасидан лизинг объекти қийматини қоплаш суммасини ажратиб олиш ва уни Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 6-илованинг ­080-«Молиявий ижара (лизинг) объектининг қиймати ўрнини ижарага берувчи (лизинг берувчи) томонидан олинган ижара (лизинг) тўловининг қисми тарзида қоплаш» сатрида кўрсатиш лозим.

 

Вазият.

Лизинг компанияси саноат корхонасига қиймати 600 млн сўм бўлган ускунани лизингга берди.

Лизинг шартномаси йиллик 10% тўлов билан 5 йилга тузилган. Лизинг тўловлари ҳар ойда тенг улушларда тўланади.

Лизингга олувчи лизингга берувчига ҳар ойда 11 млн сўм тўлайди, шундан:

10 млн сўм – қоплаш суммаси;

1 млн сўм – фоизли даромад.

Лизинг объектини қоплаш корхона даромади ҳисобланмайди, шу боис унинг чораклик суммаси (10 млн сўм х 3 ой) Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 6-илованинг 080-сатрида кўрсатилиши лозим:

Молиявий ижара (лизинг) объектининг қиймати ўрнини ижарага берувчи (лизинг берувчи) томонидан олинган ижара (лизинг) тўловининг қисми тарзида қоплаш

 

080

 

30 000 000

 

 

 

3. Корхона қарз олди ёки аввал берган қарзи қайтарилди

Қарз шартномаси бўйича келиб тушган маблағлар суммаси Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 6-илованинг 100-сатрида кўрсатилиши лозим.

 

Фақат қайтариш шарти билан олинадиган маблағлар олувчининг даромади ҳисобланмайди. Сиз қайтарилмайдиган молиявий ёрдам олган бўлсангиз уни жами даромадга киритишингиз лозим (СК 297-м. 3-қ. 10-б., 304-м. 16-б.).

 

Вазият.

Корхона ишлаб чиқариш линиясини кенгайтиришга қарор қилди ва бунинг учун йиллик 10% тўлов билан 200 млн сўм миқдорида қарз маблағларини жалб қилди. Қарз маблағлари даромад ҳисобланмаганлиги сабабли улар Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 6-илованинг 100-сатрида кўрсатилиши лозим.

Кредит ёки қарз шартномалари бўйича маблағлар ёки бошқа мол-мулк (маблағ жалб қилишни расмийлаштириш усулидан қатъи назар, бошқа шундай маблағлар ёки бошқа мол-мулк, шу жумладан қарз қимматли қоғозлар), шунингдек бундай жалб қилинган маблағларни тўлаш ҳисобидан маблағлар ёки бошқа мол-мулк

 

100

 

200 000 000

 

 

 

Қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) олиш чоғида қарз олувчининг даромади қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) олиш санасида Марказий банк томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (СК 299-м.4-қ.).

Прочитано: 915 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика