Номига автомашинани вақтинча олиб кириш расмийлаштирилган Россия фуқароси ўз меҳнат таътилини Ўзбекистондан ташқарида ўтказмоқчи эди. Таътил муддатлари РФ билан ҳаво йўллари очилгандан кейин белгиланади.
Автомобиль вақтинча олиб кириш божхона режимида бўлган тақдирда, ундан бизнинг ҚКдаги бошқа ходимга расмийлаштирилган ишончнома бўйича фойдаланиш мумкинми? Кўпинча компаниянинг иши юзасидан республиканинг минтақаларига чиқишга тўғри келиши сабабли бу ишлаб чиқариш зарурати билан боғлиқдир.
Бу масала божхона органи билан қандай ҳал этилади?