Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи корхона асосий воситани реализация қилган. 5-сон БҲМСнинг 53-бандига ва СКнинг 298-моддасига мувофиқ асосий воситанинг чиқиб кетишидан молиявий натижани аниқлашда зарар кўрилганлиги маълум бўлган.
2020 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича 3-устуннинг 010-сатри ЭҲФ тизимдан автоматик тарзда йиғиладиган бўлса, айланмадан олинадиган солиқни тўловчи сифатида асосий восита реализация қилинганда ЭҲФни қандай тўлдириш мумкин?