Товарларни олиб келаётганда кўпинча импорт қилувчилар ҳар турли муаммоларга дуч келишади. Шундай муаммолардан энг кўп тарқалгани – декларант юкни божхонада декларациялаётганда маълум қилган Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодидан божхона органининг норози бўлиши. Божхона хизмати вакиллари билан бўладиган учрашувларда бу саволнинг мунтазам кўтарилиши ҳам бежиз эмас. Тўғри-да, божхона органининг ТИФ ТН кодига рози бўлмаслиги ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун жиддий харажатларга олиб келиши мумкин – божхона тўловларини қўшимча тўлаш, маъмурий ундирувлар, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш, транспортнинг туриб қолиши, божхона омборида ҳақ эвазига сақлаш, юкни омборга тушириш бўйича терминал харажатлари ва ҳ.к.
ЎзР Божхона брокерлари уюшмасининг раиси Арсен Айрапетьянцнинг фикрича, муаммони оптимал тарзда ҳал қилишнинг йўли божхона органларига товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тўғрисида сўров билан мурожаат қилишдир. Махсус мухбиримиз билан суҳбатда у мазкур тартиб-таомил ва унинг ТИФ иштирокчилари учун фойдалари хусусида гапириб берди.