Norma.uz

Ўзингизни текшириб кўринг

 

Газетамизнинг қанчалик зийрак ўқувчиси эканлигингизни текшириб кўрадиган вақт келди. Мабодо ниманидир эслолмай қолсангиз, хижолат бўлманг. «Норма маслаҳатчи»ни очиб, билимларингизни такрорлаб олишга доимо имкон бор. Омад ёр бўлсин!

 

1. Кексалар ва ногиронлар уйларида яшайдиган шахсларга пенсия тўланадими?

Тўланмайди.

Пенсия ва таъминот қиймати ўртасидаги фарқ, бироқ тайинланган пенсиянинг 10%идан, уруш ногиронларига 20%идан кам бўлмаган миқдорда тўланади. Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун мўлжалланган интернат уйларида яшайдиган пенсионерларга пенсия тўланмайди. 

Тайинланган пенсиянинг 30%идан кам бўлмаган миқдорда, уруш ногиронларига 50%идан кам бўлмаган миқдорда тўланади. Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун мўлжалланган интернат уйларида яшайдиган пенсионерларга 30% миқдорида пенсия тўланади. 

 

2. Қандай ҳолатларда ўқитувчи имтиёзли пенсия олишга мўлжал қилса бўлади?

«Меҳрибонлик» уйларидаги иш даврида камида 25 йиллик стажи мавжуд бўлганда.

камида 25 йиллик стаж мавжуд бўлганда, бундан 10 йили – ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ишланган даврда тўпланган махсус стаж бўлиши керак.

синф тоифаларини ва улардаги ўқувчиларнинг энг кам сонини ҳисобга олган ҳолда ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ишланган даврда камида 25 йиллик стаж бўлганда. 

3. Ҳозир ҳисобланган иш ҳақидан ШЖБПҲга неча фоиз ажратмалар ўтказилади?

а 0,1%.

б 0,3%.

в 0,5%.

 

4. Пенсия тайишлаш учун зарур ҳужжатларнинг асли ёки кўчирма нусхалари тақдим этиладими?

Фақат асл нусхалари.

Меҳнат дафтарчаси – асл нусхаси, маълумотномалар – 
элект­рон шаклда.

Маълумотномалар (иш ҳақи, ногиронлиги, оила аъзолари ва бошқалар тўғрисидаги) – асл нусхада, қолган ҳужжатлар – кўчирма нусхада.

 

5. Иш ҳақи сақланмайдиган таътил даври стажга қандай қўшилади?

Иш стажига қўшилмайди.

Фақат суғурта бадаллари тўланган тақдирда иш стажига қўшилади.

Суғурта бадалларидан тўланганидан қатъи назар иш стажига қўшилади.

 

6. Болалигидан ногирон шахслар неча ёшгача ҳам боқувчисини йўқотганлик пенсияси, ҳам болалигидан ногиронлиги бўйича нафақа олишлари мумкин?

Бутун ҳаёти давомида. 

21 ёшгача.

16 ёшгача. 

Тўғри жавоблар:

1б, 2в, 3а, 4в, 5а, 6в.

Натижалар

Ҳар бир тўғри жавоб учун – 1 балл.

Сизнинг натижангиз:

6 балл – аъло даражали натижа. Сиз пенсия таъминоти масалаларини яхши тушунасиз

3-5 балл – кўп нарсани билар экансиз. Билимларингиз янада юқори бўлиши учун «Норма маслаҳатчи»ни ўқинг ва ҳуқуқ соҳасидаги янгиликлардан доимо бохабар бўлиб туринг.

3 ва ундан кам балл - афсус, сиз жуда кам билимга эгасиз. Эсдан чиқарманг, билим – куч демак. Билимларингиз айниқса пенсия ёшида сизга асқотиб қолади. «Норма маслаҳатчи» билан бирга бўлишга ҳаракат қилинг, шунда яхши натижани қўлга киритасиз.

ДиққатУшбу саволларга батафсил жавоблар «Норма маслаҳатчи» газетасининг 14.04.2020 йилдаги 15 (768),  12.05.2020 йилдаги 19 (772), 30.06.2020 йилдаги 26 (779), 14.07.2020 йилдаги 28 (781)-сонларида чоп этилган 

Прочитано: 356 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика