Norma.uz

Ҳар йилги қайта ҳисоб-китоб

 

Хорижда қандай

Россиялик пенсионерлар 1 августдан пенсияга кичик миқдордаги қўшимча тўловларни оладилар. 

 

Ҳар йили ишлайдиган пенсионерларга пенсия тўловлари қайта ҳисоб-китоб қилинади. Бу автоматик тарзда амалга оширилади. Бунинг учун ҳеч қандай ариза топширилиши шарт эмас. Ушбу қайта ҳисоб-китоб ишлашда давом этаётган барча кексаларга тааллуқли бўлмайди. Қўшимча тўлов кексалик, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик бўйича суғурта пенсияларини олувчиларга қўшилади.

Бошқача айтганда, ҳар бир ишлайдиган пенсионерга қўшимча тўлов миқдори турлича бўлади. Ўнинг ўтган йилги даромади қанча кўп бўлган бўлса, пенсияси шунча кўп бўлади. Бунда ўзига хос чекловлар мавжуд.

2022 йилга қадар қайта ҳисоб-китоб чоғида 3,0 га тенг бўлган индивидуал пенсия коэффициентининг (баллар шундай номланади) энг юқори қиймати қўлланилади. 2020 йил январдан бошлаб 1 балл қиймати 93 рублни ташкил этади. Шу тариқа, жорий йилнинг 1 августидан ишлайдиган пенсионерлар учун энг юқори қўшимча тўлов 279 рублни ташкил этади. Шахс ишга расман жойлашмаган бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

Шунингдек 1 августдан жамғариб бориладиган пенсия 9,13%га оширилади. Бундай ҳисоб-китоб ҳар йили ўтказилади. Бу пенсиянинг жамғариб бориладиган қисмини ҳар йили оладиган шахсларга тааллуқлидир.

Бунинг устига муддатли пенсия тўловлари ҳам 7,99%га оширилади. Бундай тўловлар пенсия жамғармаларининг ўзини ўзи молиялаштириш дастури иштирокчиларига берилади. Улар пул олинадиган даврни ўзлари белгилашлари мумкин. Бунда ушбу давр камида 10 йил доирасида чекланади.

РПЖ маълумотларига кўра, айни пайтда жамғариладиган пенсиянинг ўртача миқдори ойига 1 265,69 рублни, муддатли пенсия тўловлари –  ойига 1 195,62 рублни ташкил этади. Уларнинг яна бир ўзига хос жиҳати мавжуд. Иккала тўлов ҳам аввалги пенсия ёши чегарасида тайинланади. Аёллар учун – 55 ёшдан, эркаклар учун–  60ёшдан. Фуқаро муддатидан олдин пенсияга чиқишга ҳақли бўлса олдинроқ тайинланиши мумкин.

Жамғариладиган қисми умумий пенсия таъминотининг камида 5%ини ташкил этган шахсларга кексалик гаштини суриш вақти келганда жами сумма бирйўла тўланади.

 

Манба: life.ru.

Прочитано: 419 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика