Norma.uz

Ҳамма қаторими?

 

Давлат муассасаларида ишламайдиган, балки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган шахсларнинг мурожаатлари ушбу материални тайёрлашга туртки бўлди. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг саволларига «Nrma» компанияси эксперти  Зафаржон Хўжаев жавоб беради.

 Оилавий бизнесимиз бор – кичик меҳмонхонани юритамиз. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаймиз. Келгусида яхши пенсия олиш учун қандай миқдорда бадал тўлаш лозим?

– Пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия миқдори стажнинг давомийлигига боғлиқ ва пенсияинг базавий миқдори, талаб этиладиган иш стажидан ортиқча ҳажми ва пенсияга устамалардан иборат («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 25-28-моддалари). Пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори асосини ўртача ойлик иш ҳақи ташкил этади, у ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет 5 йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади (Қонуннинг 31-моддаси).

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақига қуйидагилар қўшилади:

  •  2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар;
  •  2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар (Қонуннинг 32-моддаси).

Пенсия ҳисоблаш учун пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда яхши пенсия олиш учун:

  •  биринчидан, иш стажининг давомийлиги юқори бўлиши лозим: эркаклар учун – 25 йилдан, аёллар учун – 20 йилдан ортиқ бўлиши керак (Қонуннинг 7-моддаси);
  •  иккинчидан, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 10 бараваридан кам бўлмаслиги лозим (ПҲБМ – 238 610 сўм).

 

– Қандай иш даврлари тадбиркорнинг стажига қўшилади? У қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади? 

– 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари, 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ) тўланган тақдирда, ушбу даврлар тадбиркорнинг иш стажига қўшилади (Қонуннинг 37-моддаси «г» банди).

Қуйидагилар 2019 йил 1 январгача бўлган давр учун – суғурта бадаллари ва 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий солиқ қуйидаги даврлар учун тўланганлиги далилини тасдиқловчи асосий ҳужжатлар ҳисобланади:

  •  2018 йилга қадар – Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлигини тасдиқловчи банк квитанциялари ва тўлов ҳужжатлари;
  •  2018 йилдан бошлаб – давлат солиқ органларининг маълумотлари (Низомнинг 23-банди, ВМнинг 22.02.2016 йилдаги 46-сон қарорига 1-илова).

 

– Ҳозир, пандемия шароитида кўпчилик тадбиркорлар ўз фаолиятини тўхтатиб турибдилар. Фаолият тикланганидан кейин барча «ишланмаган» даврлар учун ПЖга бадалларни бирйўла тўлаш мумкинми? 

– Йўқ. Тадбиркор фаолияти вақтинчалик тўхтатилганлиги ҳақида солиқ органларини расман хабардор қилган бўлса, тегишинча, фаолият вақтинчалик тўхтатилган давр учун тегишли тўловларни тўламайди (СК 392-м. 5, 6-қ.).

 

– Пенсия ҳисоблашда ЯТТнинг даромади қандай аниқланади? 

– Пенсия миқдорини ҳисоблаш чиқаришда ҳисобга олинадиган муайян ой (йил) учун якка тартибдаги тадбиркорнинг (деҳқон хўжалиги аъзосининг) даромади қуйидагича аниқланади:

  •  2019 йил 1 январгача бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига тўланган ойлик (йиллик) суғурта бадаллари суммасини ЯИТ (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун) ва фуқароларнинг суғурта бадалларининг жами ставкасига бўлиш орқали;
  •  2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ЯИТ суммасини ягона ижтимоий тўловнинг (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун) амалдаги ставкасига бўлиш ва ҳосил бўлган натижани 100 га кўпайтириш орқали.

МИСОЛ. Якка тартибдаги тадбиркор 2020 йил март ойи учун 250 минг сўм ЯИТ тўлаган. Тегишинча, 2020 йил март ойи учун ЯТТ даромади қуйидаги миқдорни ташкил этади:

250 000 х 100 / 12 = 2 083 333,33 сўм, бунда 12 – микро­фирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун ЯИТ ставкаси.

Якка тартибдаги тадбиркор ёллаган ходимнинг, шунингдек оилавий тадбиркорлик субъектининг оила аъзосининг пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган муайян ой учун даромади қуйидаги тартибда тўланган ойлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига тенг миқдорда олинади:

  •  2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;
  •  2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ЯИТ (Низомнинг 39-банди).

– Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти – томат пастасини ишлаб чиқарамиз. Тўлиқ ишланган йил учун бадаллар тўланмаган бўлса (8 ой мобайнида), ушбу давр иш стажига қўшиладими?

– Бунда ҳолатни аниқлаштириш лозим. Сиз ЯТТ сифатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқараётган бўлсангиз, у ҳолда фақат ЯТТ зарур бадалларни тўлаган даврлар, яъни ЯИТ тўланган тақдирда иш стажига қўшилади.

Юридик шахс шаклида фаолият юритаётган бўлсангиз, ЯИТ тўланганидан қатъи назар, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган тақдирда ходим томонидан ҳар қандай ишлар бажарилган давр стажга қўшилади (252-сон Низомнинг 35-банди «а» кичик банди).

 

– Қандай ҳолатларда тадбиркор пенсия олишга, қандай ҳолатларда эса нафақа олишга ҳақли бўлади?

– Барча учун тартиб бир хил. Ёшга доир пенсия олиш учун камида 7 йил иш стажига эга бўлиш лозим (Қонуннинг 37-моддаси 1-қисми «а»–«г» бандлари).

Иш стажи 7 йилдан кам бўлганда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқи мавжуд бўлмайди. Бунда эркаклар 65 ёшга, аёллар эса 60 ёшга тўлганида ёшга доир нафақа олиш ҳуқуқига эга бўладилар (Низомнинг 6-банди, ВМнинг 7.04.2011 йилдаги 107-сон қарорига 2-илова).

Маълумот учун!

Кексалар, ногиронлар ва ёлғиз фуқароларга хизмат кўрсатиш билан бевосита банд бўлган ИЖТИМОИЙ ХОДИМЛАР умумбелгиланган ёшни 5 йилга қисқартирган ҳолда имтиёзли пенсияга чиқиш ҲУҚУҚИГА эга бўладилар.


Прочитано: 349 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика