Отам 2 ойдирки опасининг уйида яшайди ва келишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли яшаш жой бўйича пенсиясини олмаяпти.
Карантин тугаганидан кейин унга пенсиянинг ҳаммаси тўланадими? Пенсияни олиш учун қандайдир қўшимча ҳужжатлар зарур бўладими?
– Ҳа, олинмай қолинган пенсияларнинг ҳаммаси тўланади. Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 12 ойдан ошмаган давр учун тўланади (Қонуннинг 59-моддаси).
Олинмай қолиб кетган пенсияни олиш учун қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш талаб этилмайди. Фақат яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ўтган давр учун пенсияни олиш учун ариза билан мурожаат қилиш лозим.
Зафаржон Хўжаев, «Nrma» МЧЖ эксперти.
Маълумот учун!
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун ўртача ойлик иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлганда, ёки иш ҳақи тўғрисидаги МАЪЛУМОТЛАР мавжуд бўлмаган тақдирда, пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдоридан келиб чиққан ҳолда ПЕНСИЯ ҲИСОБЛАНАДИ.