АКТ – амалда
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташаббусига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг молиявий кўмаги остида ҳамда «Mbi Tel Infrm» МЧЖ контент-провайдерининг техник ёрдами билан Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва ижтимоий нафақалар олувчилар учун SMS-Pensiya интерактив хизмати йўлга қўйилди.
Мобиль телефонга қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган якка тартибдаги SMS-хабар келиши учун:
1) пенсия ёки нафақа тўғрисидаги маълумотлар:
- жорий давр учун – 10711 қисқа рақамига *7000007*61# SMS-матнни юбориш лозим;
- аввалги давр учун – 10711 қисқа рақамига *7000007*61*052018# SMS-матнни юбориш лозим, бунда
7000007 – пенсия гувоҳномасида кўрсатилган шахсий ҳисобварақ рақами;
61 – SMS-сўров коди;
052018 – сўралаётган давр SMS-хабари. Сўров даври SMS-сўров юборилган санадан бошлаб 3 ойдан ошмаслиги лозим;
2) пенсия ва нафақа тайинлаш санаси тўғрисида – 10711 қисқа рақамига *7000007*63# SMS-матнни юбориш лозим.
Манба: http://pfru.uz