Қариндошларим қишлоқда яшайдилар, улар мева ва сабзавотлар етиштирадилар.
Улар пенсия олиш учун ўзлари ПЖга суғурта бадалларини тўлашлари мумкинми?
Жавоб ижобий бўлса, бунинг учун нима қилиш керак?
– Ҳа, мумкин. Шахсий ёрдамчи хўжаликларда қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган, шунингдек, шахсий ёрдам хўжаликларда қишлоқ хўжалик маҳсулотнинг бошқа турларини (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқчилик маҳсулотлари) етиштириш билан банд бўлган жисмоний шахслар бўйича ягона ижтимоий тўловни тўлаш деҳқон хўжалиги аъзоси учун белгиланган тартибда амалга оширилади (46-сон Низомнинг 3-банди). Ушбу масала юзасида улар яшаш жойидаги солиқ органларига, шунингдек яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилишлари лозим.
Ҳар бир шахс бир йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган суммада ягона ижтимоий солиқ тўлайди.