Norma.uz

Пенсияга – муддатидан олдин

 

Муддатидан олдин имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган 9,8 йиллик иш стажига эгаман.

Ҳозир пенсияга чиқиш вақти шундай стажга мутаносиб равишда ҳисобланаётганлигини эшитдим.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, неча ёшимда пенсияга чиқа оламан? 

 

– Меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда – эркаклар камида 6 йилу 3 ой, аёллар камида 5 йил – ишлаган ходимларга пенсия Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши эркакларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун ва аёлларнинг бундан ишдаги ҳар 2 йили учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади (Қонуннинг 12-моддаси 2-қисми).

Талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-сонли рўйхати (ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган) бўйича пенсияга чиқиш ёшини аниқлашнинг бундай схемаси Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-иловада келтирилган (АВ томонидан 12.03.2012 йилда 2337-сон билан рўйхатдан ўтказилган):

Эркаклар

Аёллар

махсус стаж

ёш

махсус стаж

ёш

6 йилу 3 ой

58 ёш

5 лет

53 ёш

7 йилу 6 ой

57 ёш

6 лет

52 ёш

10 йил

56 ёш

8 лет

51 ёш

 

Маълумот учун!

Ходимларга ва уларнинг оила аъзоларига (боқувчисини йўқотган тақдирда) пенсияга тайинлаш тўғрисидаги АРИЗА охирги иш жойи бўйича корхоналар, муассасалар, ташкилотлар маъмуриятлари орқали ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ.

Прочитано: 508 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика