Телефон орқали савол
Амаким 30 йиллик ҳайдовчилик стажига эга.
У 60 ёшга тўлмасдан олдин пенсияга чиқиши мумкинми?
– Қуйидагилар ёшга доир пенсияга чиқишга ҳақлидир: эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва камида 25 йиллик иш стажига, аёллар – 55 ёшга тўлганда ва камида 20 йиллик иш стажига эга бўлганда (Қонуннинг 7-моддаси).
Бироқ амакингиз технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган бўлса, у камида 25 йиллик иш стажига эга бўлган тақдирда 58 ёшида пенсия тайинланиши учун мурожаат қилиши мумкин. Аёллар камида 20 йиллик стажига эга бўлганда 53 ёшдан пенсияга чиқишлари мумкин (Қонуннинг 14-моддаси).
Маъулмот учун!
Иш СТАЖИ иш, хизмат ёки иш стажига қўшиладиган бошқа фаолият жойидан ва архив муассасалари томонидан берилган ҳужжатлар бўйича БЕЛГИЛАНАДИ. Шунингдек солиқ органлари томонидан бериладиган Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги МАЪЛУМОТНОМАЛАР асосида ҳисобланади.