Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 37 / Паспорт масалалари

Чет элликнинг чиқишига тақиқ

 

Кадрлар бўлими ходимиман. Компаниямиз раҳбариятида чет эллик фуқаролар ишлайди, улар хорижликлар истиқомат қилиши учун яшаш гувоҳномасига эгалар. Ҳозирги пайтда  улардан бирига нисбатан судга фуқаролик даъвоси тақдим этилган.

Иш судда кўриб чиқиладиган даврда у Ўзбекистондан ташқарига чиқиши мумкинми?

 

– Хорижий фуқаронинг Ўзбекистон Республикасидан кетишига қуйидаги ҳолларда рухсат берилмайди:

а) унинг кетиши давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатларига зид бўлса – кетишга тўсқинлик қилувчи ҳолатларнинг амал қилиш муддати тугагунгача;

б) шахсга нисбатан унинг доимий яшаш учун чет элга кетишига тўсқинлик қилувчи шартнома, контракт мажбуриятлари амалда бўлса – ушбу мажбуриятлар тўхтатилгунга қадар;

в) шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлса – иш охирига етказилгунга қадар ёки унинг юзасидан суд қарори қабул қилингунга қадар;

г) шахс жиноят содир этганлиги учун жазога ҳукм қилинган бўлса – жазони ўтаб бўлгунгача ёки жазодан озод этилмагунча;

д) шахс унга суд томонидан юкланган мажбуриятларни бажаришдан бош тортаётган бўлса – мажбуриятларни тўлиқ бажариб бўлгунга қадар;

е) шахс ўзи ҳақида қасддан сохта маълумотлар берган бўлса;

ж) судда шахсга нисбатан фуқаролик даъвоси қўзғатилган бўлса – суд томонидан қарор қабул қилиниб ва у ижро этилгунга қадар (Тартибнинг 20-банди, ВМнинг 21.11.1996 йилдаги 408-сон қарорига 1-илова).

 

Санжар Хўжааҳмедов,

 «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 33 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика