Norma.uz

OSON электрон пуллари – чегарасиз ва хавфсиз пуллар

 

Бутун дунёдаги фойдаланувчилар OSONдан эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар. Энди иловада халқаро Visa, MasterCard ва Мир карталарини боғлаш мумкин.

 

OSON – Ўзбекистоннинг бутун дунёдаги фойдаланувчилар эркин фойдалана оладиган биринчи электрон пул тўлов тизимидир. Иловада халқаро Visa, MasterCard ва Мир карталарини боғлаш имконияти пайдо бўлди.

Компанияда ушбу имкониятнинг Ўзбекистонда ва ундан ташқарида яшовчи OSON фойдаланувчилари учун бирдек қулай.

Масалан, Россиядаги кишининг ҳамёнини Ўзбекистондан туриб тўлдириш мумкин. Бунинг учун фойдаланувчининг ҳисобварағига пул ўтказишингиз ёки уларнинг мобил оператори хизматларига ҳақ тўлаш мумкин. Бунда халқаро Visa, MasterCard ёки Мир карталарини OSON тўлов тизимига боғлаш ҳамда фойдаланувчига тегишли ҳамённи тўлдириш лозим. Шундан сўнг, OSON тизимида барча хизматлар учун ҳақ тўлаш имконияти пайдо бўлади.

Банк ёки мамлакатлар ўртасида алоҳида чекловлар мавжуд эмас. Ушбу хизмат дунёнинг барча мамлакатларида амал қилади.

– Ушбу лойиҳани амалга татбиқ этиш учун хорижий экспертларни ҳамда Россия ва европалик ҳамкор мутахассислар таклифларини ўргандик, – дейди OSON тўлов тизимининг асосчиси Фарҳод Маҳмудов. – Чет элдаги OSON фойдаланувчилари ва мамлакатимиз меҳмонлари анчадан бери Ўзбекистонда Visa, MasterCard ва Мир карталари орқали онлайн-сервис ва хизматларга ҳақ тўлаш имкониятини кутаётган эдилар. 

Ушбу хизматни амалга ошириш устида ишлаш жараёни узоқ ва мураккаб кечди, натижа биз кутгандек. Энди, фойдаланувчилар ўз картасини OSON тўлов тизимига боғлаш орқали барча хизматларга онлайн тарзда ҳақ тўлаши мумкин. Ортиқча оворагарчиликларга ўрин йўқ.

Тўловни амалга ошириш пайтида шахсий маълумотларнинг ҳимояси ҳам кучайтирилади. Бунга шахсий маълумотларни ва карта рақамларини токенлаштириш ёрдамида эришилди.

Токенлаштириш – бу маълумотларни шифрлаш ёрдамида электрон тўловларнинг юқори даражадаги хавфсизлигини таъминловчи технологиядир. Унинг ёрдамида сотувчи ва харидор ўртасида шахсий маълумотларни ва реквизитларни узатишга ҳожат қолмайди. Барча маълумотлар ноёб код – токен билан алмаштирилади.

Бунда токеннинг ўзи шахсий маълумотларни сақламайди. У ҳозирги маълумотлар билан банк-экваер даражасида фақат мантиқан боғланган.

Энди хизмат ҳақини тўлаш учун ҳар сафар карта маълумотларини киритиш ёхуд уларни сотувчи ёки воситачиларга бериш шарт эмас.

Компанияда OSON тизими карта сақловчиларининг маълумотларини сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш бўйича PCI DSS 3.2.1 стандарт талабларига мувофиқлик юзасидан тасдиқланган сертификатга эга эканлиги таъкидланган.

Эндиликда пулингизнинг хавфсизлиги – OSON назорати остида бўлади. Халқаро карталар орқали ҳақ тўлаш 3D-Secure технологияси билан ҳимояланган. У тўловларни амалга ошириш хавфсизлигини оширади. (Оддий қилиб айтганда, 3D-Secure – бу тўлов пайтида карта эгасининг телефонига келадиган код). Ушбу код ёрдамида фойдаланувчи бошқа бирор кимса эмас, балки айнан ўзи тўлов бажараётганини тасдиқлайди. Агар сақловчи картасига 3D-Secure ҳимояси уланган бўлса, сақловчининг хабарисиз тўловни бажариш имконияти мавжуд эмас.

 

OSON электрон пуллар тўлов тизими Матбуот хизмати.

ЎзА.

Прочитано: 523 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика