Norma.uz

Сенаторлар парламент сўрови натижасидан қониқдими?

 

Олий Мажлис Сенатининг 11 сентябрдаги еттинчи ялпи мажлисида арзон уй-жойлар қуриш жараёнидаги муаммолар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама марказида бўлди.  

 

Таъкидланганидек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан қурилиш вазири бошчилигида тегишли вазирлик ва идоралар раҳбар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, муайян ишлар амалга оширилганлиги қайд этилди.

Президентнинг 2019 йил 28 ноябрдаги Фармони билан бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилган. Унга мувофиқ, амалдаги қурилиш пудрат ташкилотларига қурилиш материалларини арзонлаштирилган ҳолда етказиб бериш ва белгиланган солиқ имтиёзлари ўрнига кам таъминланган аҳоли қатлами учун манзилли имтиёзлар белгиланган.

Жумладан, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга дастлабки бадал ёки кредит фоизи тўловларининг бир қисмини қоплаш тартибида субсидия берилиши назарда тутилган. Бунга қўшимча равишда Солиқ кодексига асосан қиймати 300 млн сўмдан ортиқ бўлмаган уй-жой эгалари учун ҳар йили 15 млн сўмлик жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан имтиёз белгиланган. Шунингдек, қурилиш ташкилотларининг онлайн тизимда ишловчи ягона электрон маълумотлар базасининг яратилиши, танлов савдоларини ўтказиш ва соҳада «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида давлат қурилиши назоратини амалга ошириш чораларининг қўлланиши ҳам назарда тутилган.

Бундан ташқари, мажлисда қурилиш соҳаси аҳоли ҳаётида муҳим ўрин тутиши туфайли ажратилаётган маблағлар, жалб этилаётган инвестициялардан самарали фойдаланишда шаффофликни таъминлаш, соҳани модернизациялаш, жадал ва инновацион ривожлантириш, қурилиш сифати ва назоратини илғор тажрибалар асосида мукаммал таъминлаб бориш, жорий этилаётган янги тартибни самарали қўллаш зарурлиги қайд этилди.

Қурилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий меъёрларни илғор хорижий тажрибалар даражасига олиб чиқиш, қурилиш соҳасининг барча жараёнларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, хорижий тажриба асосида амалга оширилаётган қурилиш нархини арзонлаштириш чораларини кўриш, истеъмолчи ҳуқуқлари бўйича шартнома шартларини бузган қурувчи ташкилотлар жавобгарлигини кучайтириш борасида чора-тадбирларни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди. Қолаверса, арзон ипотека кредитлари билан таъминлашни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги билдирилди.

Мажлисда уй-жойга муҳтож фуқаролар учун уй-жой олиши мақсадида субсидия бериш тартибини ва қўлланилаётган кредит сиёсатини соддалаштириш, қурилиш материалларини марказлаштирилган тартибда етказиб бериш амалиётида бозор иқтисодиёти талабларига риоя этилишини таъминлаш, қурилиш соҳасида шаффофликни таъминлаш бўйича электрон (онлайн) тизимни жорий этиш, уй-жойлар бўйича очиқ маълумотлар базасини яратиш зарурлиги таъкидланди.

Мазкур масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

 

Олий Мажлис Сенатининг Ахборот хизмати.

 

ЎзА.

Прочитано: 371 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика