Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 37 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Кадастр паспортини бериш тартиби ўзгартирилди

 

Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 2.09.2020 йилдаги «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 535-сон қарорни қабул қилди. 

 

Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. У юридик ва жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди. Кадастр паспортини расмийлаштириш муддатлари ҳам қисқартирилди.

Турар жойлар

 

Муддати

 

Кўп квартирали уйлардаги

 

3 иш кунигача

 

Хусусий сектордаги

 

5 иш кунигача

 

Нотурар жойлар (майдони, кв.м)

 

 

 

100 гача

 

5 иш кунигача

 

100 дан 1 000 гача

 

7 иш кунигача

 

1 000 дан 5 000 гача

 

10 иш кунигача

 

5 000 дан 15 000 гача

 

15 иш кунигача

 

15 000 дан 50 000 гача

 

20 иш кунигача

 

50 000 дан ортиқ

 

25 иш кунигача

 

 

Тасдиқланган яна бир Маъмурий регламент ипотека ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишини тартибга солади. Мазкур регламентда назарда тутилишича, қонун асосидаги ипотекани вужудга келтирадиган кредит шартномаси ёки қарз шартномаси уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади. Ипотека алоҳида ариза берилмасдан ва рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим ундирилмасдан рўйхатдан ўтказилади.

Шунингдек қуйидагилар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари қабул қилинди:

  • юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларини уларнинг аризалари асосида ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
  • ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш;
  • фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат хизматлари агентлигига бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда регламентларни давлат хизматлари кўрсатиш тизими билан интеграциялаштиришни ва ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминлаш вазифаси топширилди.

Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори ижроси Президентнинг 31.01.2020 йилдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5930-сон Фармони амалга оширилишини жадаллаштиради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 3.09.2020 йилдан кучга кирган.

 

Мирёқуб Ҳайдаров. 

Прочитано: 50 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика