Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 37 / Кадрлар бўлими

Расмиятчилик учун қўйилган имзо хатолардан ҳимоя қилмайди

 

Юридик масалалар бўйича «Norma» компанияси экспертлари – Альберт САФИН ва адвокат Элеонора МАЗУРОВА ҳам ушбу масала бўйича ўз нуқтаи назарлари билан ўртоқлашдилар:

– Мулкчиликнинг турли шаклидаги ташкилотларнинг юридик кузатувини амалга оширадиган амалиётчи адвокат ва юрист сифатида айтишимиз мумкинки, амалиётда ҳатто давлат корхоналарида ҳам юридик хизмат барча буйруқ ва фармойишларга виза қўймайди. Мисол учун, ишлаб чиқаришда у ёки бу маҳсулотни тайёрлаш учун материалларни бериш тўғрисидаги буйруққа юристнинг виза қўйишидан нима наф? Юрист ишлаб чиқариш бўйича нормаларни ҳам, техник талабларни ҳам билмайди. Мазмунини тушунмайдиган фармойиш остига имзо қўйишини эса оқилона ва бехатар иш деб бўлмайди. Шу сабабли ҳатто давлат корхоналарида ҳам одатда буйруқ чиқарилиб, унда юридик хизмат томонидан қандай турдаги ҳужжатларга виза қўйилиши, қандайларига эса қўйилмаслиги лозимлиги аниқ кўрсатилади.

Хусусий корхонада юрист ёки адвокат барча кирувчи ва чиқувчи ҳужжатларни кўздан кечиради албатта, бироқ виза қўймайди. Корхонанинг локал ҳужжатлари эса юристнинг ўзи томонидан ёки унинг бевосита назорати остида ишлаб чиқилади. Бинобарин, бу ҳолда ҳам виза қўйиш талаб этилмайди. Боз устига, қонун ҳужжатларида бундай талаб қўйилмаган. Шу сабабли хусусий бизнесда ортиқча бюрократик ғов қўйишга ҳожат йўқ, деб ҳисоблаймиз. Юристнинг расмиятчилик учун қўйган имзоси хатолардан ҳимоя қилмайди.

Прочитано: 396 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика