Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 37 / Кадрлар бўлими

Юрист қандай буйруқларга виза қўяди

 

Корхона раҳбари ва кадрлар бўйича ходими барча буйруқларни юрист билан келишиш керак деган фикрда. Бу тўғрими? Қонун ҳужжатларида юридик хизмат томонидан виза қўйиладиган буйруқларнинг аниқ турлари кўрсатилганми? 

 

«Norma» компаниясининг меҳнатга оид ҳуқуқлар бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА вазиятга ойдинлик киритди.

– Юрист ҳужжатларга виза қўйиш билан улар шакли ва мазмунига кўра қонунчиликка мувофиқлигини эътироф этади.

Одатда буйруқнинг сўнгги варағи орқа томонига ёки алоҳида келишув варағига виза қўйилади.

Юрист юридик хулоса ҳам бериши мумкин, унда ҳужжатда аниқланган барча камчиликларни кўрсатади.

Виза қуйидаги элементлардан ташкил топади:

  • ҳужжатга виза қўювчи шахс лавозимининг номланиши;
  • ҳужжатга виза қўювчи шахснинг шахсий имзоси;
  • имзо расшифровкаси (исми шарифи ва фамилияси);
  • виза қўйиш санаси.

Масалан: «Юридик бўлим бошлиғи (шахсий имзо) П.П. Камолов 07.09.2020 й.».

Юрист қандай буйруқларга виза қўйиши керак

Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолияти махсус Низом билан тартибга солинади.

Юридик хизмат ташкилотнинг бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин раҳбариятга тақдим қилинадиган буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади (Низом 16-б., 19.01.2017 йилдаги ПҚ-2733-сон, 1-илова). Улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди.

Кўриб турганимиздек, мазкур нормада виза қўйиладиган буйруқларнинг турлари аниқ қайд этилмаган. Бундан ташқари, нодавлат ташкилотлари учун Низом талаблари тавсиявий хусусиятга эга. Шу сабабли юрист қаторасига барча буйруқларга виза қўйиши керакми, деган савол очиқлигича қолмоқда.

Фикримизча, давлат корхоналари ҳам, хусусий компаниялар ҳам заруратга қараб ҳужжатларга виза қўйиш бўйича ўз ички тартибларини (ким, қачон ва қандай буйруқларга виза қўйишини) тасдиқлашлари мумкин. Ушбу механизмни иш юритиш бўйича йўриқномада (уни ишлаб чиқиш чоғида Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, корпорациялари, концернлари, уюшмалари, компаниялари ва бошқа марказий муассасалари аппаратларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича намунавий йўриқномадан (ВМнинг 29.03.1999 йилдаги 140-сон қарорига 2-илова) фойдаланиш мумкин), ҳужжатларни келишиш регламентида, таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомларда ва бошқаларда ҳам белгилаш мумкин.

Корхонада бир нечта юрист ишласа, улар виза қўядиган буйруқларнинг турларини улар ўртасида тақсимлаб берган мақсадга мувофиқдир. Буни Юридик хизмат тўғрисидаги низомда, ходимларнинг лавозим йўриқномаларида ёки бевосита меҳнат шартномаларида қайд этиш мумкин.

Прочитано: 426 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика