Корхона давлат ташкилотлари (болалар боғчалари, касалхоналар ва бошқалар) учун озиқ-овқат маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланади. Улар ҳозирги кунда ҳам карантинда бўлганлиги сабабли бизда сотув тўхтаб қолган, бироқ омборда товарлар қолган.
1. Карантин эълон қилинганлиги муносабати билан яроқсиз ҳолга келган ёки муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳисобдан чиқариш мумкинми?
2. Фойда солиғини ҳисоблашда уларнинг суммасини чегириб ташлаш мумкинми?
1Корхона карантин эълон қилинганлиги муносабати билан яроқсиз ҳолган келган ёки муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳисобдан чиқариши мумкин.
2ТМҚ яроқсизлиги сабабли ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар, бундан фавқулодда ҳолатлар (табиий офат, ёнғин, авария, йўл-транспорт ҳодисаси ва ҳоказолар) оқибатида кўрилган зарарлар мустасно) солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига киради (СК 317-м. 34-б.).
Сиз товарни харидорларга сотиш имкониятингиз (ҳуқуқингиз) бўлмаганлигини ва оқибатда озиқ-овқат маҳсулотлари яроқсиз ҳолга келганлиги ёки муддати ўтиб қолганлигини ҳамда бу ҳолатларнинг барчаси фавқулодда вазият билан боғлиқ эканлигини ҳужжатлар билан асослаб бера олсангиз, фойда солиғини ҳисоблашда уларнинг қийматини чегириб ташлашингиз мумкин бўлади.