Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 35 / Биз яшайдиган уй

«Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун амалга киритилди. Қандай янгиликлар бор?

 

1 августдан «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ-581-сон) кучга кирди. Қонун 7.11.2019 йилда қабул қилинган бўлса-да, лекин амалга киритилмаган эди, сабаби у республиканинг учта минтақаси – Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Марғилон ва Жиззах шаҳарларида апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилишини назарда тутар эди.  
Пандемия ўз ишини кўрсатди – кутилган экспериментни ўтказишнинг имкони бўлгани йўқ. Биз Қонуннинг асосий қоидаларини «Норма маслаҳатчи» газетасининг  саҳифалари ва norma.uz сайтида газетанинг электрон версиясида тушунтириб берган эдик. 
Кўп квартирали уйларда (ККУ) яшовчи фуқаролар учун юқори даражада ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатнинг энг муҳим ҳуқуқий янгиликларини яна бир бор эслатиб ўтишни лозим топдик.  
Қонун ККУни бошқаришнинг барча усулларини тартибга солади 
ККУни бошқаришнинг фақат битта усулини тартибга солувчи ўз кучини йўқотган «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонундан фарқли ўлароқ, янги ҳужжатнинг миқёслари кенгроқдир. Унда кўп квартирали уйларни бошқаришнинг барча усуллари учун тартиблар белгиланади.
ККУни бошқариш имкониятлари кенгайтирилган
Қонунда ККУни бошқаришнинг қуйидаги 3 та усули назарда тутилади:
 уй-жой мулкдорларининг ширкати (УМШ) томонидан;
 бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан;
 юридик шахс – бошқарувчи ташкилот томонидан ёки жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) бўлган бошқарувчи ташкилот (БТ) томонидан шартнома асосида (кейинги ўринларда бошқарув органлари деб юритилади).
Бошқарувга нисбатан умумий ёндашув аввалгидек қолди: ККУни бошқариш усули ундаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида белгиланади (Қонуннинг 8-м.).
ККУни бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан бошқаришнинг (УМШни ташкил этмаган ҳолда) тартиби батафсил ёритилган
Бевосита бошқаришда қарорлар қабул қилиш учун кворум ўрнатилган. Олдинлари бунинг учун жой мулкдорларининг 100 фоизлик овози талаб қилинар эди, ваҳоланки амалда бунга эришиш амри маҳол бўлган. Эндиликда қарор кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Бевосита бошқарув усулидан фақат битта ККУда фойдаланиш мумкин.
Бевосита бошқарувда мулкдорлар кўп квартирали уйнинг кенгашини сайлашади.
Уй кенгашининг ваколатлари, кенгаш раисини сайлаш ва унинг ваколатлари белгиланган.
Шартномалар тузиш тартиби келтирилган.
ККУда умумий мол-мулкни сақлашга доир хизматлар кўрсатиш, шунингдек коммунал хизматларни етказиб берувчилар билан шартномалар жойлар мулкдорлари умумий йиғилишининг қарори асосида кўп квартирали уй кенгашининг раиси томонидан тузилади. 
Учинчи шахслар билан муносабатларда кўп квартирали уйнинг мулкдорлари номидан жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши ваколат берган бир ёки бир неча жой мулкдори иштирок этишга ҳақли (Қонуннинг 24-м.).
Бошқарувчи ташкилотлар учун жавобгарлик ва малака талаблари оширилган 
Бошқарувчи (жисмоний шахс) якка тартибдаги тадбиркор сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши ва малака (аттестация) сертификатига эга бўлиши керак.
БТ штатида кўп квартирали уйни бошқариш бўйича тегишли малака (аттестация) сертификатига эга бўлган камида 2 нафар мутахассис бўлиши зарур.
БТ ёки бошқарувчи умумий мол-мулкни бошқариш, унга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш, шунингдек ККУга туташ ер участкасини ободонлаштириш бўйича хизматлар кўрсатилган ва ишлар бажарилган тақдирда, хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш)га тааллуқли қисм бўйича барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этилади (Қонуннинг 27-м.).
БТ билан жойларнинг мулкдорлари ўртасида бошқарув шартномаларини тузиш ва уларни бекор қилиш қоидалари тартибга солинади. 
БТ ёки бошқарувчи ККУни бошқариш шартномаси бекор қилинган кундан эътиборан 3 иш куни ичида ККУнинг техник ҳужжатларини ва уйни бошқариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни, қолдиқ пул маблағларини, умумий мол-мулк таркибига кирадиган жойларнинг калитларини ҳамда ККУдан фойдаланиш ва уни бошқариш учун зарур бўлган бошқа техник воситаларни ҳамда асбоб-ускуналарни янги танланган бошқарувчи ташкилотга ёки бошқарувчига ёхуд умумий йиғилиш қарорида белгиланган жой мулкдорига топшириши шарт (Қонуннинг 28-м.).
БТ ёки бошқарувчи жойларнинг мулкдорларига ўз молия-хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги, умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича кўрсатилаётган хизматлар ҳамда бажарилаётган ишлар ҳақидаги, хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги, уларнинг қиймати ҳақидаги ахборотдан эркин фойдаланишни таъминлаши шарт (Қонуннинг 29-м.).
УМШни ёпиш тўғрисидаги миш-мишлар ҳақиқатга мувофиқ эмас
Қонунда ККУни ширкат томонидан бошқариш тартиби анча кенг ёритилган. Ундаги янгиликлар нималардан иборат?
Яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари УМШ аъзолари ҳисобланадилар (Қонуннинг 30-м.).
УМШ бошқаруви раиси малака (аттестация) сертификатига эга бўлиши ёхуд у сайлангандан кейин 30 кун ичида тегишли сертификатни олиши керак. Акс ҳолда ширкатнинг умумий йиғилиши 10 кун ичида бошқа раисни қайта сайлайди (Қонуннинг 46-м.).
УМШ аъзолари нафақат умумий йиғилишни чақириш йўли билан, балки мулкдорлар орасида сўров ўтказиш, шунингдек умумий йиғилишда мулкдорнинг вакили орқали ишончнома бўйича ҳам қарор қабул қила олади (Қонуннинг 39, 42-моддалари).
УМШ раисининг ваколатларини тугатиш тартиби ҳам белгиланган. Раисни қайта сайлаш тўғрисидаги умумий йиғилишнинг қарори қабул қилинган санадан эътиборан 3 иш куни ичида у ККУнинг техник ҳужжатларини, қолдиқ пул маблағларини, УМШ муҳрини, жойларнинг калитларини ҳамда уйдан фойдаланиш ва уни бошқариш учун зарур бўлган бошқа техник воситалар ҳамда жиҳозларни ширкат бошқаруви раисининг мажбуриятларини ўз зиммасига олган шахсга топшириши шарт (Қонуннинг 46-м.).
Раис ширкат аъзоларининг талабига кўра ширкат аъзоларининг ўз ҳуқуқларига тааллуқли барча ҳужжатлардан, шу жумладан электрон шаклларидан фойдаланишини, шунингдек эркин фойдаланиладиган ахборот-коммуникация технологияларининг имкониятларини қўллаган ҳолда фойдаланишини таъминлаши керак (Қонуннинг 34-м.).
Ширкат аъзосининг эри (хотини), агар улар бирга яшаётган бўлса, ушбу аъзонинг номидан ширкат аъзолари умумий йиғилишида ишончномасиз иштирок этиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга.
Агар турар жой умумий мулк ҳуқуқи асосида икки ва ундан ортиқ шахсга тегишли бўлса, ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида шериклардан бири бошқаларнинг розилиги билан уларнинг номидан иштирок этади. Бунда уларнинг ҳар бири ширкат аъзолари умумий йиғилишида бир овоз доирасида овоз беришга ҳақли (Қонуннинг 40-м.).
Қарорлар УМШ аъзолари томонидан нафақат умумий йиғилишни чақириш, балки жой мулкдорлари орасида сўровнома ўтказиш йўли билан ҳам қабул қилиниши мумкин (Қонуннинг 43-м.).
Ер участкалари масаласи қандай ҳал этилади?
Қонунда ККУга туташ ер участкалари мажбурий тартибда жой мулкдорларига ҳужжатли бириктирилиши кераклиги белгиланган. 
Ер участкалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жой мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади. 
Ҳар бир ККУнинг кадастр паспортида ер участкаси тўғрисида маълумотлар, шунингдек ер майдонининг кадастр режаси мажбурий тартибда бўлиши шарт.
Кўп квартирали уйга туташ ер участкаси бўлинмасдир ва мустақил ер участкаларига ажратилиши мумкин эмас. 
Ер участкасини расмийлаштириш учун ККУ бошқарув органи ариза билан ҳокимиятга мурожаат қилади. Ҳокимият мурожаатдан кейин 30 кундан кечиктирилмаган муддатда ККУга туташ ер участкасининг чегаралари ва ўлчамларини белгилаши ҳамда бошқарув органига ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи зарур ҳужжатларни бериши шарт (Қонуннинг 7-м.).
Назорат Уй-жой фонди инспекцияси зиммасига юклатилди
Қонунда Уй-жой фонди инспекциясининг ваколатлари белгиланди.
Уй-жой фонди инспекцияси шу жумладан ижро этилиши мажбурий бўлган қуйидаги кўрсатмаларни беришга ваколатлидир:
 ККУ бошқариш органларига ёки жойларнинг мулкдорларига — ККУни сақлаш ва улардан техник фойдаланиш қоидаларининг ҳамда уларга туташ ер участкаларини сақлаш юзасидан;
 уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларига — хизматларни кўрсатишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан (Қонуннинг 12-м.).
Ҳокимиятнинг аралашуви тақиқланади  
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ва улар мансабдор шахсларининг ККУни бошқариш органлари фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ККУни бошқариш органлари томонидан банк кредитларини олишдагина кафил бўлиши мумкин (Қонуннинг 49-м.).
Маҳалла билан қонунчиликка мувофиқ ўзаро муносабатлар 
ККУни бошқариш органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга доир ишларни ташкил этиш ҳамда бошқа масалалар бўйича ҳамкорлик қилади (Қонуннинг 49-м.). Бунда, албатта, ҳуқуқий майдон доирасидан чиқилмайди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ККУ бошқариш органлари ишини мувофиқлаштиради   
Бу иш, хусусан, қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
 ККУдан ва уларга туташ ер участкаларидан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш бўйича тизимли ишларни самарали ташкил этиш;
 ККУнинг техник ҳолати мониторингини ўтказиш бўйича ишларни ташкил этиш;
 ККУни мавсумий фойдаланишга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш;
 ККУни бошқариш бўйича ахборот ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш;
 ККУни бошқариш органларининг фаолиятини ҳуқуқий ҳамда услубий жиҳатдан таъминлаш;
 бошқариш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
 ККУни бошқариш бўйича мутахассислар малакасини ошириш курсларини ташкил этиш;
 бошқарувчи ташкилотларнинг мансабдор шахсларини ва бошқарувчиларни, ширкатлар бошқаруви раисларини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга кўп квартирали уйларни бошқариш учун малака сертификатини бериш (Қонуннинг 10-м.).
Янги қурилган уйларни бошқариш: ўзига хос хусусиятлар  
Янги қурилган ККУлар фойдаланишга топширилганда реализация қилинмаган жойларнинг умумий мол-мулкини сақлаш бўйича умумий харажатларда иштирок этиш улуши ушбу жойларга бўлган мулк ҳуқуқи расмийлаштирилган шахснинг зиммасида бўлади (Қонуннинг 16-м.).
 Жойларнинг мулкдорлари ККУ фойдаланишга қабул қилинган кундан эътиборан 3 ой муддатда умумий йиғилишда уйни бошқариш усули тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Бундай қарор қабул қилингунига қадар мулкдорлар умумий мол-мулкни сақлаш билан боғлиқ мажбуриятлар юзасидан солидар жавоб беради.
Юқорида кўрсатилган келишувга эришилмаган тақдирда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг бўлинмаси 3 ойлик муддатда бошқарув ташкилотини ёки бошқарувчини белгилайди. Агар ушбу муддат мобайнида мулкдорлар томонидан масала ҳал этилмаган бўлса, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ККУни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов ўтказади (Қонуннинг 22-м.).
Бошқарувчилар танлов асосида танланади 
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси ККУни бошқариш бўйича танловнинг ташкилотчисидир.  
Очиқ танлов ўтказиш тўғрисидаги ахборот Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий веб-сайтига ва бошқа ОАВга жойлаштирилади.
ККУни бошқариш учун очиқ танлов қуйидаги принципларга асосланади:
 танловда иштирок этиш учун тенг шароитлар яратиш;
 ҳалол рақобат;
 танлов ўтказиш тўғрисидаги ахборотни олиш эркинлиги (Қонуннинг 23-м.).
Умумий мол-мулкнинг айрим қисмлари бошқа шахсга берилиши мумкин  
Умумий мол-мулкнинг айрим қисмлари умумий улушли мулкнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарор асосида бошқа шахсга берилиши мумкин. 
Умумий мол-мулк, агар унинг бошқа шахсга берилиши ёки фойдаланиш учун ўтказилиши бошқа мулкдорларнинг ўз мулк ҳуқуқларини амалга оширишини чеклайдиган бўлса, бошқа шахсга берилиши ёхуд фойдаланиш учун ўтказилиши мумкин эмас.
Таянч ва тўсиқ конструкцияларни, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ҳамда қурилмалари ва бошқа ускуна ҳамда қурилмаларни бошқа шахсга бериш тақиқланади (Қонуннинг 13-м.).
Йил якунида – мажбурий бадаллар тўланиши ҳисоб-китоб қилинади 
Умумий мол-мулкни, ККУга туташ ер участкасини сақлаш бўйича мажбурий бадалларни ёки тўловларни тўлаш юзасидан якуний ҳисоб-китоб жорий йил тугаганидан сўнг амалда бажарилган ишларнинг ҳажмлари, уларнинг сифати ва бажарилиш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.
Харажатлар асослаб берилганда тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинади: етишмаган маблағлар ҳисобот йилидан кейинги даврда жойлар мулкдорларининг мажбурий бадалларини ёки тўловларини шакллантиришда ҳисобга олинади, ортиқча маблағлар эса келгуси тўловлар ҳисобига олинади (Қонуннинг 16-м.).
Жой мулкдорларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди
Мулкдорлар томонидан:
 умумий мол-мулкнинг, шунингдек ҳар қандай бошқа мулкдор мол-мулкининг бузилишига ёки хавфга дучор этилишига;
 тегишли рухсатномасиз ҳар хил иморатлар ва иншоотларни ўзбошимчалик билан тиклашга;
 ёнғинга қарши ўтиш жойларини, умумий йўлакларни, иҳоталанган пиллапояларни, захира чиқиш жойларини ва уйнинг бошқа умумий жойларини нарсалар ҳамда ускуналар билан тўсиб қўйишга;
 уй ҳайвонларини умумий фойдаланишдаги жойларда: зинапояларда, чердакларда, ертўлаларда, шунингдек умумий фойдаланишдаги ошхоналарда, балконларда ва пешайвонларда сақлашга;
 жойларни қайта қуриш ва қайта режалаштириш бўйича ККУнинг конструктив қисмлари таянч қобилиятини ҳамда зилзилага бардошлилигини бузадиган ишларни ўзбошимчалик билан амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Мулкдорлар ёки улар билан бирга яшовчи шахслар бошқа мулкдорларнинг мол-мулкига ёхуд умумий мол-мулкка етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
Агар умумий мол-мулкнинг фақат мазкур жойдан кирилиши мумкин бўлган конструктив қисмларини текшириш, таъмирлаш ёки алмаштириш зарур бўлса, мулкдор ККУни бошқариш органи вакилларининг бу жойга киришига рухсат бериши шарт. Бундай ҳолларда мулкдор бу ҳақда олдиндан хабардор қилиниши керак. 
Авариянинг олдини олиш ёки унинг оқибатларини тезкор бартараф этиш зарур бўлган шошилинч ҳолларда олдиндан хабардор қилиш талаб этилмайди (Қонуннинг 19-м.).
Қарорлар қабул қилинг – муқобил йўллари бор
Кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарорлари аксарият ҳолларда кўпчиликнинг овози билан эмас, балки йиғилишда иштирок этаётган камчилик мулкдорларнинг овози билан қабул қилинади. Бу уй-жой қонун ҳужжатларидаги нормаларда белгиланганига айнан тескари ишдир. Негаки мулкдорларни умумий йиғилишга тўплаш бизда доим муаммо бўлган – кимдир йиғилишга келишни истамайди, бошқаси келолмайди, яна бошқалари учун бу ишларнинг умуман қизиғи йўқ.
Натижада демократик тамойил зарур тарзда ишламайди. Кўпчилик мулкдорлар ушбу ахборотни ўз вақтида олишмайди. Баъзида бу хабар уларга умуман етиб бормайди. Уйда яшовчиларнинг УМШ, бошқарувчи компания ёки уй кенгашининг иши тўғрисида хабардор бўлмаслиги – томонлар ўртасида юзага келаётган муаммоларга сабаб бўлаётир. ККУ бошқарув органларига нисбатан норозилик, ишончсизлик уруғлари шунда сепилади. Бунинг оқибати ўлароқ уйда яшовчилар мажбурий тўловларни тўлашдан бош тортишади, уй-жой фондини бошқариш дастаклари ишдан чиқади. Турар жойга оид янги қонун ҳужжатлари мулкдорлар умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишнинг муқобил вариантларини назарда тутади: умумий йиғилишда ширкат аъзосининг иштирок этиши, мулкдорлар ўртасида сўров ўтказиш шулар жумласидан. Ўз кучини йўқотган «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонунда ҳам бундай вариантлар назарда тутилган бўлса-да, бироқ улар етарлича тартибга солинмаган эди. «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонунда бу муаммолар бартараф этилди, қарорлар қабул қилишда турар жой мулкдорларининг имкониятлари кенгайтирилди. Бу имкониятлардан фаол фойдаланиш учун нималарни билиш зарур?
Ширкат аъзосининг вакили умумий йиғилишда  
Умумий йиғилишда кимлар ширкат аъзосининг вакили сифатида иштирок эта олади?
– Ширкатнинг бошқа аъзоси ёки ширкат аъзосининг оддий ёзма шаклда расмийлаштириладиган ишончномасига эга бўлган учинчи шахс ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида ширкат аъзосининг вакили бўлиши мумкин.
 Ширкат аъзолари бўлмиш жисмоний ва юридик шахсларнинг номларидан бериладиган ишончномаларда фарқланишлар борми?
– Жисмоний шахснинг номидан ишончнома унинг шахсий имзоси билан, юридик шахснинг номидан ишончнома эса раҳбар имзоси билан шу юридик шахс муҳри (мавжуд бўлган тақдирда) қўйилган ҳолда берилади. 
Ишончномалар нималар ўз аксини топган бўлиши керак?
– Ишончномада тегишли кўп квартирали уйдаги ифода этилаётган жой мулкдори ва унинг вакили тўғрисидаги маълумотлар (исми ёки номи, яшаш жойи ёки турган жойи, паспорт маълумотлари) бўлиши керак.
Ишончнома УМШ аъзосининг вакилига қандай ваколатларни беради?
– Ишончнома ширкат аъзосининг вакилига ширкат аъзоларининг битта ширкат аъзолари умумий йиғилишида ёки ишончномада кўрсатилган вақт давомида барча йиғилишларида ширкат аъзосининг номидан ва унинг манфаатларини кўзлаб сўзга чиқиш ҳамда битта йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан ёхуд барча ҳолларда овоз бериш ваколатини бериши мумкин.
Ишончнома қайси муддатга берилади?
– Ширкат аъзосининг ишончномаси 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у ишончнома берилган кундан эътиборан бир йил давомида ўз кучини сақлаб қолади. Берилган муддати кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас.
 Ишончнома берилган шахс умумий йиғилишда УМШ аъзоларининг қанчасининг номидан иштирок этиши мумкин?
– Бир шахс умумий йиғилишда ширкат аъзоларидан бир нечтасининг вакили бўлиши мумкин. Шундай бўлган тақдирда, унинг овозлари сони у манфаатларини ифодалаётган ширкат аъзоларининг овозлари сонига кўпаяди. Бунда вакил ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида ўзи манфаатларини ифодалаётган ҳар бир ширкат аъзосининг номидан алоҳида-алоҳида овоз бериш ҳуқуқига эга (Қонуннинг 39-м.).
Сўровнома ўтказиш орқали қарор қабул қилиш 
Ширкат аъзолари умумий йиғилиш қарори лойиҳаси билан қандай танишишлари мумкин?
-– Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида сўровнома ўтказиш орқали қарор қабул қилиш учун йиғилиш ташаббускори умумий йиғилиш қарорининг лойиҳасини ширкатнинг ҳар бир аъзосига юбориши шарт. Қарор лойиҳаси ягона ҳужжат тарзида тузилган бўлиши керак.
Умумий йиғилиш қарори лойиҳасида қандай маълумотлар бўлиши керак?
– Ширкат аъзолари умумий йиғилиши қарорининг лойиҳасида йиғилиш ташаббускори тўғрисидаги маълумотлар, қарор юборилиши лозим бўлган жой ва манзил, овоз бериш учун назарда тутилган, 5 кундан кам бўлиши мумкин бўлмаган муддат, шунингдек бошқа зарур ахборот кўрсатилади.
УМШ аъзолари қандай овоз берадилар?
–  Ширкат аъзолари ҳар бир масала бўйича қарор лойиҳасининг аслига ўз имзосини қўйиш орқали ёзма равишда алоҳида овоз бериши (ёқлаб, қарши ёки бетараф) ва қарорни йиғилиш ташаббускори томонидан кўрсатилган жойга ёки манзилга топшириши шарт.
Қарор қачон қабул қилинган деб ҳисобланади?
– Қарор лойиҳаси бўйича унга ёзма равишда кўпчилик овоз берган тақдирда у қабул қилинган деб ҳисобланади.
Ёзма равишда сўров ўтказиш йўли билан овоз беришда қарор лойиҳасига ўзгартиришлар киритиш мумкинми?
– Қарор лойиҳаси бўйича овоз беришда унга қўшимча ёки ўзгартишлар киритиш тақиқланади. 
Овоз бериш чоғида қарор лойиҳасига ўзгартириш ёки қўшимча киритиш зарурати юзага келган тақдирда қандай йўл тутилади?
– Агар овоз бериш чоғида қарор лойиҳасини ўзгартириш ёки унга қўшимча киритиш зарурати юзага келса, янги лойиҳа тузилиши ҳамда ширкатнинг ҳар бир аъзосига ўзгартиш ва қўшимчаларнинг сабаблари кўрсатилган ҳолда юборилиши керак. Ўзгартишлар ёки қўшимчалар билан қабул қилинган, ширкат аъзоларига юборилмаган қарор ҳақиқий эмас (Қонуннинг 42-м.).
Қандай қилиб йирик УМШдан чиқиш ва мустақил рўйхатдан ўтиш мумкинлигининг 11 қадами
Йирик УМШ ишидан норози бўлган фуқаролар ундан чиқиб кетиб, мустақил ширкатни тузмоқчи бўлишгани – кўп учрайдиган ҳолат. Одатда «ажралиб кетиш» оғир кечади. Ҳамма нарса очиқ-ойдин, тушунарли бўлган муваффақият билан ишлаётган ширкатдан-ку, ҳеч ким чиқмайди. Қонунбузарлик устига қонунбузарлик бўлиб турган ширкатдан эса чиқишингизга йўл беришмайди, тиш-тирноқлари билан қаршилик кўрсатишади. У ердаги ёндашув аниқ – уйлар қанча кўп бўлса, шунча соз. Савол туғилади: кимлар учун соз? Ҳар ҳолда мулкдорлар учун эмаслиги аниқ. УМШ аъзолари бир қисмининг бундай ҳамжамиятлардан чиқиб кетиши бошқалар учун ўрнак бўлиши мумкин. Уйларда яшовчилар молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни талаб қила бошлашади. Қонунбузарлик билан ишлаётганларнинг сир-асрорлари юзага чиқиб қолиши мумкин. Раҳбарият яшовчиларга бадалларни тўламаётганлари, кредит маблағларини сўндиришнинг имконияти бўлмаётганини рўкач қилади. Фуқаролар эътироз билдиради: «Кредитлар олмаганмиз, бу борада ҳеч нарса билмаймиз, маблағларнинг қаерга кетгани – бизга қоронғу». Майли, шундай ҳам дейлик, аммо битта «лекини» бор-да. Агар йирик ширкатда раҳбариятнинг иши назоратга олинган бўлмаса, яшовчилар ўзларининг пешона тери билан топган пуллари нималарга сарфланганини билмаса, демак, улар ўз маблағларининг бошқалар томонидан ўнгу сўлга исроф қилинишига йўл қўяётган бўлади.  Бу ҳолда янги ширкатларда ўзгаришлар бўлишига умид қилиш мумкинми? Муаммо уйларнинг сонида эмас, одамларда қолган. Одамлар шинам уйларда яшашни қанчалик хоҳлашади, бунинг учун бирор ҳаракат қилишга тайёрмилар-йўқми, гап ана шунда.  Йирик УМШдан асаббузарликлар билан эмас, балки дўстона ажраб чиқиш учун нималарни билиш лозим?
Қандай вариантлар бор?
Энг кўп тарқалган вариант – ширкатни қайта ташкил этмаган ҳолда, аъзолар бир қисмининг фаолият кўрсатаётган УМШдан чиқиши йўли билан ташкил этишдир. Бу усул «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатига олиш тартиби ва ҳисобга қўйиш тўғрисидаги низом (10.02.2005 йилдаги ПҚ-3-сон қарорга 3-илова) билан тартибга солинади. 
1-қадам. Ташаббускор гуруҳни ташкил этиш
Йирик ширкатдан чиқиш мўлжалланаётган уйда фаол мулкдорлардан иборат ташаббускор гуруҳни ташкил этмоқ зарур. Шу гуруҳдагилар яшовчиларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, кўп квартирали уйни бошқариш усуллари, йирик ҳамжамиятдан чиқиб, бир уйли УМШни ташкил этишнинг афзалликлари хусусида тушунтирадилар, одамларнинг бу борадаги масалаларга доир фикрларини аниқлайдилар.
2-қадам. Уй ва унда яшовчилар ҳақида ахборот йиғиш
Параллель равишда ташаббускор гуруҳ уйнинг техник ҳолати, турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари, квартирантлар, ижарада турувчилар ҳақида аниқлайди, боғланиш маълумотларини аниқлаштиради. Уйда электрик, сантехник, бухгалтер, слесарь бор-йўқлигини аниқлайди, уларнинг уйни сақлаб туришда ёрдам бера олишларига эътиборни қаратади.  
3-қадам. УМШ таъсис мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўриш
Йирик УМШдан чиқиш ташаббускорлари ширкатнинг устав лойиҳасини тайёрлайди, уни танишиб чиқиш учун мулкдорларга беради. Умумий йиғилиш ўтказиладиган жой, сана, вақт ва унинг кун тартиби тўғрисида мулкдорлар йиғилиш ўтказилгунига қадар 10 кундан кечиктирмай хабардор қилинади.
Бунинг учун уйларнинг ҳар бир йўлагига эълон жойлаштирилади ёки эълон мулкдорларга имзо қўйдириб топширилади. Жойларнинг мулкдорлари бўлган юридик шахслар хабарни буюртма хат билан юридик манзилга юбориш ёхуд электрон хабар қилиш ёки хабарни ваколатли вакилга имзо қўйдириб топшириш орқали хабардор қилинади (Қонуннинг 31-м.).
4-қадам. УМШ таъсис йиғилишини ўтказиш 
Ширкатнинг таъсис йиғилишида ККУдаги жойлар мулкдорларининг ёки улар вакилларининг 50 фоизидан кўпи ҳозир бўлиши керак.
УМШни ташкил этиш тўғрисидаги қарор, агар таъсис йиғилишида иштирок этаётган барча жойлар мулкдорларининг ёки улар вакилларининг 50 фоизидан кўпи уни ёқлаб овоз берса, қабул қилинган ҳисобланади. 
Жойлар мулкдорларининг таъсис йиғилиши кун тартиби ширкатни ташкил этиш, унинг уставини тасдиқлаш, ширкат бошқарувининг раиси ва аъзолари, тафтиш комиссиясини сайлашдан иборат бўлади. 
Жойлар мулкдорлари таъсис йиғилишининг овоз бериш натижалари ҳамда ёзма шаклда берилган овозлар сони кўрсатилган баённомаси жойларнинг мулкдорлари орасидан сайланган йиғилиш раиси ва котиби томонидан имзоланади.
Баённомага йиғилишда иштирок этган шахсларнинг ҳар бир муҳокама қилинган масала бўйича ўз хоҳиш-истаги ифодаланган ҳолдаги, уларнинг имзолари билан тасдиқланган рўйхати илова қилинади (Қонуннинг 31-м.).
5-қадам. Собиқ ширкат раисини хабардор қилиш 
Бир қисм аъзолари ундан чиқаётган ширкатнинг раиси мулкдорлар умумий йиғилиши қарори ҳақида хабардор қилинади. Раис умумий йиғилиш баённомасининг нусхасига имзо қўяди (Низомнинг 6-б.).
6-қадам. Ташаббускор гуруҳ томонидан УМШни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар пакетини тайёрлаш
У ўз ичига қуйидагиларни олади:
 мулкдорлар ваколат берган шахс томонидан имзоланган аризани;
 УМШни ташкил этиш тўғрисидаги қарор ва овоз бериш натижаси билан бирга уйдаги квартиралар мулкдорларининг умумий йиғилиши баённомасидан кўчирмани;
 ширкатнинг уставини;
 УМШни ташкил этиш учун овоз берган уйдаги квартиралар мулкдорларининг рўйхатини, унга паспорт маълумотлари ва манзиллари, квартирага ҳуқуқни ўрнатувчи ҳужжатларнинг номи ва реквизитлари ва мулкдорларнинг имзолари қўшилади;
 уйдаги квартиралар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг манзилли рўйхатини;
 туман (шаҳар) статистика органлари томонидан берилган фирма номи тўғрисидаги гувоҳномани;
 уч нусхада муҳрлар ва штампларнинг эскизларини;
 аъзоларининг бир қисми чиқиб кетган УМШ қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилингани далилини тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари)ни (Низомнинг 4, 6-бандлари);
 тақсимлаш баланси (имкон борича).
Бу муҳим!
УМШни қайта ташкил этмаган ҳолда амалдаги УМШдан аъзоларнинг бир қисми чиқиб кетиши йўли билан ширкатни ташкил этиш учун Низомда тақсимлаш балансини тақдим этиш назарда тутилган эмас. Шунга қарамасдан уни рўйхатдан ўтказувчи орган талаб қилади. Бу олдинги ширкат таркибига кирувчи уйларни мукаммал таъмирлаш учун олинган кредитларни тўлаш билан боғлиқ масаладир. 
Низомнинг 6-бандида аъзоликдан чиқилаётган ширкат билан унинг собиқ аъзолари (квартиралар мулкдорлари) ўртасидаги ижро этилмаган ўзаро мажбуриятлар томонларнинг келишуви билан ёки суд тартибида тартибга солиниши белгиланган. Янгидан ташкил этилаётган ширкат илгари аъзолари ҳисобланган ширкатнинг олдидаги ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис бўлмайди.  Яъни собиқ УМШ собиқ аъзоларнинг мажбурий бадаллари бўйича қарздорликни ундириш бўйича янгидан тузилган ширкатга талабнома тақдим эта олмайди. Собиқ УМШ ўзининг собиқ аъзоларига нисбатан якка тартибда, шу жумладан суд органларига мурожаат қилган ҳолда чоралар кўра олади.   
Томонлар ўртасидаги қарама-қаршиликларни камайтириш учун олдирги УМШнинг раҳбариятидан қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузишни талаб қилса бўлади. Кўп ҳолларда моддий қимматликлар олди-бердиси солиштирилганда истеъфога чиқарилган ширкат ютқизувда қолади.
7-қадам. Собиқ ширкатга талабнома
Ташаббускор гуруҳ мулкдорлари чиқиб кетаётган ширкатнинг раисига охирги бир неча йилда уй бўйича ҳақиқатда бажарилган ишлар тўғрисида маълумотларни тақдим этиш талаби билан чиқади.  
 Кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорлари ширкатдан чиққан тақдирда, ширкатнинг ушбу кўп квартирали уйни капитал таъмирлаш мақсадида жойларнинг мулкдорлари томонидан тўпланган маблағлар ҳисобидан шакллантирилган пул маблағларининг тегишли қисми кўп квартирали уйни бошқариш бўйича янги тузилаётган органга белгиланган тартибда ўтказилиши лозим (Қонуннинг 36-м.).
8-қадам. Томонларнинг қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузиши
Солиштирмалар ўтказилаётганда шу жумладан йирик УМШдан чиқаётган уйнинг таъмирланишига сарфланган харажатлар кредит маблағларининг қайта ҳисоб-китоби амалга оширилади. Қанча маблағ келиб тушгани, қанчаси сўндирилгани, улар қандай ишларга сарфлангани, тўлаш учун яна қанча қолгани кўрсатилади.
9-қадам. УМШни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар пакетини Давлат хизматларини кўрсатиш марказига топшириш
Ширкатни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар пакети УМШни рўйхатдан ўтказаётган Давлат хизматлари марказига уни солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйиш, муҳрлар ва штампларни тайёрлашга рухсатнома олиш,  шунингдек доимий фойдаланиш ҳуқуқида ер участкаларини тақдим этиш билан бирга берилади (Низомнинг 2-б.).
10-қадам. УМШни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор
Ширкатни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарор ёки асослантирилган рад жавобини рўйхатдан ўтказувчи орган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кундан эътиборан камида 10 иш куни давомида қабул қилади (Низомнинг 7-б.).
11-қадам. Банкда счётлар очиш
Ширкат банкда ҳисобварақ счётини очади, қабул қилиш-топшириш далолатномасини беради, шу далолатнома асосида қолган кредит маблағларини сўндириш тартиби белгиланади.
Бадалларни кўтариб юборишди – мен уларни тўламайман
Кўп квартирали уйдаги жой мулкдори умумий мол-мулкни сақлаб туриш учун мажбурий бадалларни тўлашдан бош тортяпти. Унинг айтишича, уларни ошириш учун овоз бермаган, шу туфайли умумий йиғилиш қарорига бўйсунмас эмиш. Бошқа мулкдор ҳам бадалларни тўламоқчи эмас, сабаби у ўзини ширкатнинг аъзоси деб ҳисобламайди. Айтишича, таъсисчилар мажлисида иштирок этмаган, уни тузишда овоз бермаган, шундай экан, бадалларни ҳам тўламоқчи эмас. 
Янги уй-жой қонун ҳужжатлари бу масалаларни қандай тартибга солади?
– «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонунда кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши кўп квартирали уйнинг юқори бошқарув органи эканлиги белгиланган (Қонуннинг 20-м.). Ширкатни ташкил этиш тўғрисидаги (шунингдек унинг ваколатига кирувчи масалаларга доир) қарор, агар умумий йиғилишда иштирок этаётган барча жойлар мулкдорларининг ёки улар вакилларининг 50 фоизидан кўпи уни ёқлаб овоз берса, қабул қилинган ҳисобланади (Қонуннинг 31-м.).
Умумий йиғилиш қарори турар жойларнинг ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари, шу жумладан овоз беришда иштирок этмаганлар ёки қарши овоз берганлар томонидан ҳам бажарилиши мажбурийдир (Қонуннинг 21, 41-моддалари). Яъни кўпчиликнинг қарорига норози бўлган камчлик мулкдорлар кўпчилик томонидан қабул қилинган қарорга бўйсуниши керак.  
Ширкат ташкил этилган кўп квартирали уйдаги жойни сотиб олувчи шахслар ўзида жойга бўлган мулк ҳуқуқи юзага келган пайтдан эътиборан ширкат аъзосига айланади. Жой бошқа шахсга ўтказилган тақдирда ширкат аъзоси бўлган унинг мулкдори янги мулкдорни ўзининг ширкат аъзоси эканлиги ҳамда ширкат уставида белгиланган, янги мулкдорга ўтадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эканлиги тўғрисида хабардор қилиши шарт (Қонуннинг 30-м.).
Ширкатга аъзолик қуйидаги ҳолларда тугатилади:
 жойга бўлган мулк ҳуқуқи бекор қилинганда;
 ККУдаги жойлар мулкдорларининг кўпчилиги томонидан ширкатдан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинганда;
 ширкат тугатилганда (Қонуннинг 35-м.).
Янги Қонунда умумий йиғилишда мулкдорлар томонидан қарорлар қабул қилиниши ҳуқуқи бироз торайган. Умумий йиғилиш кворуми мулкдорларнинг 50 фоизидан кўпни ташкил этиши керак. Умумий  йиғилишда иштирок этаётган мулкдорларнинг ярмидан кўпи овоз берган тақдирда қарор қабул қилинган деб ҳисобланади. Агар уйда 70 та квартира мавжуд бўлса, умумий йиғилишда 36 мулкдор иштирок этган тақдирда ҳам кворумга амал қилинган ҳисобланади. 19 нафар аъзо овоз берган тақдирда қарор қабул қилинган ҳисобланади.  Овоз бермаган ёки йиғилишда иштирок этмаган қолган 51 нафар мулкдор шу қарорга бўйсунади. Бу қай даражада адолатдан?
Айни вақтда Қонунда умумий йиғилишда мулкдорларнинг бевосита иштирокисиз қарорлар қабул қилишнинг бошқа усуллари ҳам таклиф этилаётир: сўровнома ўтказиш йўли билан ёки мулкдорнинг вакили орқали ишончнома бўйича. Бу ўринда кўп нарса ширкат бошқаруви томонидан қарорлар қабул қилишнинг белгиланган муқобил усулларини амалга оширишга риоя этилишига боғлиқ.  
Шуни қайд этиш керакки, ўз кучини йўқотган «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонунда агар ширкат аъзоларининг 50 фоизидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, қарор қабул қилинган ҳисобланиши меъёри бор эди. Лекин айнан қайси ширкат аъзолари – умумий йиғилишда иштирок этаётганми ёки умуман ширкат аъзоларими, бу масалага ойдинлик киритилмаган эди. Бу эса мулкдорларнинг тор доирасида қабул қилинган умумий йиғилишнинг айрим қонунга хилоф қарорларининг низолашуви имкониятини туғдирар эди.  
«Маҳалла оқсоқоли» умумий йиғилишда раис бўла оладими?
Ширкатимиз аъзоларининг умумий йиғилишларида кўпинча маҳалла қўмитаси раиси ҳозир бўлади. Баъзида у йиғилиш раиси ваколатларини ўз зиммасига олиб, йиғилишни ўзи бошқаради. 
Бу қонунбузарликка кирмайдими?
– Агар маҳалла қўмитасининг раиси ширкат аъзоси бўлса, у бемалол йиғилишга раислик қила олади. Лекин УМШ аъзолари уни сайлашган тақдирдагина у умумий йиғилишни олиб бора олади. Агар у йиғилишда таклиф этилган шахс сифатида ҳозир бўлган бўлса-ю, мажлисни бошқарса бу УМШ ишларига ноқонуний аралашув ҳисобланади. 
Янги «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ширкат аъзоларининг умумий йиғилишини ҳар бир йиғилишнинг бошланишида ширкат аъзолари орасидан оддий кўпчилик овоз билан сайланадиган йиғилиш раиси олиб боради. (Қонуннинг 40-м.).
Ўз кучини йўқотган «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонунда бундай аниқлаштириш мавжуд бўлмаганлиги сабабли ҳокимиятлар, маҳалла қўмиталарининг ходимларига умумий йиғилиш раислиги «тизгини»ни қўлга олишга йўл очар эди.
Бинобарин, олдинги уй-жой қонун ҳужжатларининг меъёрлари мазмунидан ҳам умумий йиғилиш раиси УМШ аъзоси бўлиши ҳамда ширкат таркибига кирувчи уйда яшаши шартлиги келиб чиқар эди. Раис вазиятнинг ичида юриши, уй-жой фондини сақлаш билан боғлиқ бўлган масалалардан бохабар бўлиши керак. Чунончи, йиғилишда ККУни бошқариш билан боғлиқ бўлган бир қатор масала-муаммолар кўтариладики, четдан келган одам уларга қандай ҳам жавоб топсин…
Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

 

1 августдан «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ-581-сон) кучга кирди. Қонун 7.11.2019 йилда қабул қилинган бўлса-да, лекин амалга киритилмаган эди, сабаби у республиканинг учта минтақаси – Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Марғилон ва Жиззах шаҳарларида апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилишини назарда тутар эди. 

Пандемия ўз ишини кўрсатди – кутилган экспериментни ўтказишнинг имкони бўлгани йўқ. Биз Қонуннинг асосий қоидаларини «Норма маслаҳатчи» газетасининг  саҳифалари ва norma.uz сайтида газетанинг электрон версиясида тушунтириб берган эдик.

Кўп квартирали уйларда (ККУ) яшовчи фуқаролар учун юқори даражада ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатнинг энг муҳим ҳуқуқий янгиликларини яна бир бор эслатиб ўтишни лозим топдик.   

 

 

Қонун ККУни бошқаришнинг барча усулларини тартибга солади

ККУни бошқаришнинг фақат битта усулини тартибга солувчи ўз кучини йўқотган «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонундан фарқли ўлароқ, янги ҳужжатнинг миқёслари кенгроқдир. Унда кўп квартирали уйларни бошқаришнинг барча усуллари учун тартиблар белгиланади.

ККУни бошқариш имкониятлари кенгайтирилган

Қонунда ККУни бошқаришнинг қуйидаги 3 та усули назарда тутилади:

  • уй-жой мулкдорларининг ширкати (УМШ) томонидан;
  • бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан;
  • юридик шахс – бошқарувчи ташкилот томонидан ёки жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) бўлган бошқарувчи ташкилот (БТ) томонидан шартнома асосида (кейинги ўринларда бошқарув органлари деб юритилади).

Бошқарувга нисбатан умумий ёндашув аввалгидек қолди: ККУни бошқариш усули ундаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида белгиланади (Қонуннинг 8-м.).

 

ККУни бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан бошқаришнинг (УМШни ташкил этмаган ҳолда) тартиби батафсил ёритилган

Бевосита бошқаришда қарорлар қабул қилиш учун кворум ўрнатилган. Олдинлари бунинг учун жой мулкдорларининг 100 фоизлик овози талаб қилинар эди, ваҳоланки амалда бунга эришиш амри маҳол бўлган. Эндиликда қарор кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Бевосита бошқарув усулидан фақат битта ККУда фойдаланиш мумкин.

Бевосита бошқарувда мулкдорлар кўп квартирали уйнинг кенгашини сайлашади.

Уй кенгашининг ваколатлари, кенгаш раисини сайлаш ва унинг ваколатлари белгиланган.

Шартномалар тузиш тартиби келтирилган.

ККУда умумий мол-мулкни сақлашга доир хизматлар кўрсатиш, шунингдек коммунал хизматларни етказиб берувчилар билан шартномалар жойлар мулкдорлари умумий йиғилишининг қарори асосида кўп квартирали уй кенгашининг раиси томонидан тузилади.

Учинчи шахслар билан муносабатларда кўп квартирали уйнинг мулкдорлари номидан жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши ваколат берган бир ёки бир неча жой мулкдори иштирок этишга ҳақли (Қонуннинг 24-м.).

 

Бошқарувчи ташкилотлар учун жавобгарлик ва малака талаблари оширилган

Бошқарувчи (жисмоний шахс) якка тартибдаги тадбиркор сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши ва малака (аттестация) сертификатига эга бўлиши керак.

БТ штатида кўп квартирали уйни бошқариш бўйича тегишли малака (аттестация) сертификатига эга бўлган камида 2 нафар мутахассис бўлиши зарур.

БТ ёки бошқарувчи умумий мол-мулкни бошқариш, унга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш, шунингдек ККУга туташ ер участкасини ободонлаштириш бўйича хизматлар кўрсатилган ва ишлар бажарилган тақдирда, хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш)га тааллуқли қисм бўйича барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этилади (Қонуннинг 27-м.).

БТ билан жойларнинг мулкдорлари ўртасида бошқарув шартномаларини тузиш ва уларни бекор қилиш қоидалари тартибга солинади.

БТ ёки бошқарувчи ККУни бошқариш шартномаси бекор қилинган кундан эътиборан 3 иш куни ичида ККУнинг техник ҳужжатларини ва уйни бошқариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни, қолдиқ пул маблағларини, умумий мол-мулк таркибига кирадиган жойларнинг калитларини ҳамда ККУдан фойдаланиш ва уни бошқариш учун зарур бўлган бошқа техник воситаларни ҳамда асбоб-ускуналарни янги танланган бошқарувчи ташкилотга ёки бошқарувчига ёхуд умумий йиғилиш қарорида белгиланган жой мулкдорига топшириши шарт (Қонуннинг 28-м.).

БТ ёки бошқарувчи жойларнинг мулкдорларига ўз молия-хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги, умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича кўрсатилаётган хизматлар ҳамда бажарилаётган ишлар ҳақидаги, хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги, уларнинг қиймати ҳақидаги ахборотдан эркин фойдаланишни таъминлаши шарт (Қонуннинг 29-м.).

 

УМШни ёпиш тўғрисидаги миш-мишлар ҳақиқатга мувофиқ эмас

Қонунда ККУни ширкат томонидан бошқариш тартиби анча кенг ёритилган. Ундаги янгиликлар нималардан иборат?

Яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари УМШ аъзолари ҳисобланадилар (Қонуннинг 30-м.).

УМШ бошқаруви раиси малака (аттестация) сертификатига эга бўлиши ёхуд у сайлангандан кейин 30 кун ичида тегишли сертификатни олиши керак. Акс ҳолда ширкатнинг умумий йиғилиши 10 кун ичида бошқа раисни қайта сайлайди (Қонуннинг 46-м.).

УМШ аъзолари нафақат умумий йиғилишни чақириш йўли билан, балки мулкдорлар орасида сўров ўтказиш, шунингдек умумий йиғилишда мулкдорнинг вакили орқали ишончнома бўйича ҳам қарор қабул қила олади (Қонуннинг 39, 42-моддалари).

УМШ раисининг ваколатларини тугатиш тартиби ҳам белгиланган. Раисни қайта сайлаш тўғрисидаги умумий йиғилишнинг қарори қабул қилинган санадан эътиборан 3 иш куни ичида у ККУнинг техник ҳужжатларини, қолдиқ пул маблағларини, УМШ муҳрини, жойларнинг калитларини ҳамда уйдан фойдаланиш ва уни бошқариш учун зарур бўлган бошқа техник воситалар ҳамда жиҳозларни ширкат бошқаруви раисининг мажбуриятларини ўз зиммасига олган шахсга топшириши шарт (Қонуннинг 46-м.).

Раис ширкат аъзоларининг талабига кўра ширкат аъзоларининг ўз ҳуқуқларига тааллуқли барча ҳужжатлардан, шу жумладан электрон шаклларидан фойдаланишини, шунингдек эркин фойдаланиладиган ахборот-коммуникация технологияларининг имкониятларини қўллаган ҳолда фойдаланишини таъминлаши керак (Қонуннинг 34-м.).

Ширкат аъзосининг эри (хотини), агар улар бирга яшаётган бўлса, ушбу аъзонинг номидан ширкат аъзолари умумий йиғилишида ишончномасиз иштирок этиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга.

Агар турар жой умумий мулк ҳуқуқи асосида икки ва ундан ортиқ шахсга тегишли бўлса, ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида шериклардан бири бошқаларнинг розилиги билан уларнинг номидан иштирок этади. Бунда уларнинг ҳар бири ширкат аъзолари умумий йиғилишида бир овоз доирасида овоз беришга ҳақли (Қонуннинг 40-м.). 

Қарорлар УМШ аъзолари томонидан нафақат умумий йиғилишни чақириш, балки жой мулкдорлари орасида сўровнома ўтказиш йўли билан ҳам қабул қилиниши мумкин (Қонуннинг 43-м.).

 

Ер участкалари масаласи қандай ҳал этилади?

Қонунда ККУга туташ ер участкалари мажбурий тартибда жой мулкдорларига ҳужжатли бириктирилиши кераклиги белгиланган.

Ер участкалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жой мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

Ҳар бир ККУнинг кадастр паспортида ер участкаси тўғрисида маълумотлар, шунингдек ер майдонининг кадастр режаси мажбурий тартибда бўлиши шарт.

Кўп квартирали уйга туташ ер участкаси бўлинмасдир ва мустақил ер участкаларига ажратилиши мумкин эмас.

Ер участкасини расмийлаштириш учун ККУ бошқарув органи ариза билан ҳокимиятга мурожаат қилади. Ҳокимият мурожаатдан кейин 30 кундан кечиктирилмаган муддатда ККУга туташ ер участкасининг чегаралари ва ўлчамларини белгилаши ҳамда бошқарув органига ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи зарур ҳужжатларни бериши шарт (Қонуннинг 7-м.).

 

Назорат Уй-жой фонди инспекцияси зиммасига юклатилди

Қонунда Уй-жой фонди инспекциясининг ваколатлари белгиланди.

Уй-жой фонди инспекцияси шу жумладан ижро этилиши мажбурий бўлган қуйидаги кўрсатмаларни беришга ваколатлидир:

  • ККУ бошқариш органларига ёки жойларнинг мулкдорларига — ККУни сақлаш ва улардан техник фойдаланиш қоидаларининг ҳамда уларга туташ ер участкаларини сақлаш юзасидан;
  • уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларига — хизматларни кўрсатишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан (Қонуннинг 12-м.).

 

Ҳокимиятнинг аралашуви тақиқланади 

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ва улар мансабдор шахсларининг ККУни бошқариш органлари фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ККУни бошқариш органлари томонидан банк кредитларини олишдагина кафил бўлиши мумкин (Қонуннинг 49-м.).

 

Маҳалла билан қонунчиликка мувофиқ ўзаро муносабатлар

ККУни бошқариш органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга доир ишларни ташкил этиш ҳамда бошқа масалалар бўйича ҳамкорлик қилади (Қонуннинг 49-м.). Бунда, албатта, ҳуқуқий майдон доирасидан чиқилмайди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ККУ бошқариш органлари ишини мувофиқлаштиради  

Бу иш, хусусан, қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

  • ККУдан ва уларга туташ ер участкаларидан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш бўйича тизимли ишларни самарали ташкил этиш;
  • ККУнинг техник ҳолати мониторингини ўтказиш бўйича ишларни ташкил этиш;
  • ККУни мавсумий фойдаланишга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш;
  • ККУни бошқариш бўйича ахборот ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш;
  • ККУни бошқариш органларининг фаолиятини ҳуқуқий ҳамда услубий жиҳатдан таъминлаш;
  • бошқариш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • ККУни бошқариш бўйича мутахассислар малакасини ошириш курсларини ташкил этиш;
  • бошқарувчи ташкилотларнинг мансабдор шахсларини ва бошқарувчиларни, ширкатлар бошқаруви раисларини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга кўп квартирали уйларни бошқариш учун малака сертификатини бериш (Қонуннинг 10-м.).

 

Янги қурилган уйларни бошқариш: ўзига хос хусусиятлар 

Янги қурилган ККУлар фойдаланишга топширилганда реализация қилинмаган жойларнинг умумий мол-мулкини сақлаш бўйича умумий харажатларда иштирок этиш улуши ушбу жойларга бўлган мулк ҳуқуқи расмийлаштирилган шахснинг зиммасида бўлади (Қонуннинг 16-м.).

 Жойларнинг мулкдорлари ККУ фойдаланишга қабул қилинган кундан эътиборан 3 ой муддатда умумий йиғилишда уйни бошқариш усули тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Бундай қарор қабул қилингунига қадар мулкдорлар умумий мол-мулкни сақлаш билан боғлиқ мажбуриятлар юзасидан солидар жавоб беради.

Юқорида кўрсатилган келишувга эришилмаган тақдирда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг бўлинмаси 3 ойлик муддатда бошқарув ташкилотини ёки бошқарувчини белгилайди. Агар ушбу муддат мобайнида мулкдорлар томонидан масала ҳал этилмаган бўлса, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ККУни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов ўтказади (Қонуннинг 22-м.).

 

Бошқарувчилар танлов асосида танланади

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси ККУни бошқариш бўйича танловнинг ташкилотчисидир. 

Очиқ танлов ўтказиш тўғрисидаги ахборот Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий веб-сайтига ва бошқа ОАВга жойлаштирилади.

ККУни бошқариш учун очиқ танлов қуйидаги принципларга асосланади:

  • танловда иштирок этиш учун тенг шароитлар яратиш;
  • ҳалол рақобат;
  • танлов ўтказиш тўғрисидаги ахборотни олиш эркинлиги (Қонуннинг 23-м.).

Умумий мол-мулкнинг айрим қисмлари бошқа шахсга берилиши мумкин 

Умумий мол-мулкнинг айрим қисмлари умумий улушли мулкнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарор асосида бошқа шахсга берилиши мумкин.

Умумий мол-мулк, агар унинг бошқа шахсга берилиши ёки фойдаланиш учун ўтказилиши бошқа мулкдорларнинг ўз мулк ҳуқуқларини амалга оширишини чеклайдиган бўлса, бошқа шахсга берилиши ёхуд фойдаланиш учун ўтказилиши мумкин эмас.

Таянч ва тўсиқ конструкцияларни, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ҳамда қурилмалари ва бошқа ускуна ҳамда қурилмаларни бошқа шахсга бериш тақиқланади (Қонуннинг 13-м.).

 

Йил якунида – мажбурий бадаллар тўланиши ҳисоб-китоб қилинади

Умумий мол-мулкни, ККУга туташ ер участкасини сақлаш бўйича мажбурий бадалларни ёки тўловларни тўлаш юзасидан якуний ҳисоб-китоб жорий йил тугаганидан сўнг амалда бажарилган ишларнинг ҳажмлари, уларнинг сифати ва бажарилиш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.

Харажатлар асослаб берилганда тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинади: етишмаган маблағлар ҳисобот йилидан кейинги даврда жойлар мулкдорларининг мажбурий бадалларини ёки тўловларини шакллантиришда ҳисобга олинади, ортиқча маблағлар эса келгуси тўловлар ҳисобига олинади (Қонуннинг 16-м.).

Жой мулкдорларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди

Мулкдорлар томонидан:

  •  умумий мол-мулкнинг, шунингдек ҳар қандай бошқа мулкдор мол-мулкининг бузилишига ёки хавфга дучор этилишига;
  •  тегишли рухсатномасиз ҳар хил иморатлар ва иншоотларни ўзбошимчалик билан тиклашга;
  •  ёнғинга қарши ўтиш жойларини, умумий йўлакларни, иҳоталанган пиллапояларни, захира чиқиш жойларини ва уйнинг бошқа умумий жойларини нарсалар ҳамда ускуналар билан тўсиб қўйишга;
  •  уй ҳайвонларини умумий фойдаланишдаги жойларда: зинапояларда, чердакларда, ертўлаларда, шунингдек умумий фойдаланишдаги ошхоналарда, балконларда ва пешайвонларда сақлашга;
  •  жойларни қайта қуриш ва қайта режалаштириш бўйича ККУнинг конструктив қисмлари таянч қобилиятини ҳамда зилзилага бардошлилигини бузадиган ишларни ўзбошимчалик билан амалга оширишга йўл қўйилмайди.

Мулкдорлар ёки улар билан бирга яшовчи шахслар бошқа мулкдорларнинг мол-мулкига ёхуд умумий мол-мулкка етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.

Агар умумий мол-мулкнинг фақат мазкур жойдан кирилиши мумкин бўлган конструктив қисмларини текшириш, таъмирлаш ёки алмаштириш зарур бўлса, мулкдор ККУни бошқариш органи вакилларининг бу жойга киришига рухсат бериши шарт. Бундай ҳолларда мулкдор бу ҳақда олдиндан хабардор қилиниши керак.

Авариянинг олдини олиш ёки унинг оқибатларини тезкор бартараф этиш зарур бўлган шошилинч ҳолларда олдиндан хабардор қилиш талаб этилмайди (Қонуннинг 19-м.). 

 

 

 

Прочитано: 470 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика