Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 35 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

 

Президентнинг «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (21.08.2020 йилдаги ПҚ-4812-сон) қабул қилинди.

 Давлат харидларида импорт ҳажми камайтирилади

  

Ҳужжатга мувофиқ 2020 йил 1 октябрдан:

  • бюджет ва корпоратив буюртмачилар раҳбарлари харид қилиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатини шакллантиришда уларни cooperation.uz порталида рўйхатдан ўтган маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш имкониятини мажбурий тартибда ўрганади;
  • корпоратив буюртмачи – корхоналар раҳбарлари маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан (техник кўрсаткичлар, ишлаб чиқариш ҳажмлари ва муддатлари бўйича) харид қилиш имкони бўлмаган тақдирда, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг корпоратив харидларини импорт орқали амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини кузатув кенгашларига (таъсисчиларнинг умумий йиғилишларига) асослаб беради;
  • корхоналарнинг кузатув кенгашларидаги (таъсисчиларнинг умумий йиғилишларидаги) давлат вакиллари бошқарув органлари мажлисларида умумий қиймати БҲМнинг 50 000 бараваридан юқори бўлган импорт товарлар (ишлар, хизматлар) харидларининг асосланганлигига оид масалаларнинг кўрилишини таъминлайди, бунда ишлаб чиқариш захираларидаги импорт товарларининг омборлардаги қолган қисмини уларнинг корхона фаолиятига жалб қилиниши бўйича чора-тадбирларни қўллаган ҳолда таҳлил қилади;
  • Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳар чоракда давлат вакиллари томонидан қабул қилинган қарор талабларига риоя этилишини таҳлил қилиб, натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
  • бюджет маблағларини тақсимловчи вазирлик ва идоралар идоравий мансуб ташкилотларда импорт харидларини оптималлаштириш, шунингдек, давлат харидлари доирасида ажратилган маблағларнинг самарали ва мақсадли ишлатилиши устидан тизимли назоратни йўлга қўйиш чоралари кўрилишини таъминлайди;
  • Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳар ойда импорт бўйича олиб келинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажми ва номенклатурасини таҳлил қилади, шунингдек, тармоқлар, корхоналар ва ҳудудлар раҳбарлари томонидан импортни оптималлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлигини баҳолаб, уларни Ҳукуматга киритади;
  • Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳар чоракда ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар бўйича қўшилган қиймат занжирини ривожлантиришга оид таклифларни ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади;
  • Марказий банк корпоратив буюртмачиларнинг офшор юрисдикция ҳудудларида рўйхатдан ўтган компаниялар ҳисобига амалга оширган валюта операциялари тўғрисидаги маълумотлар тижорат банклари томонидан ҳар ойда Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминлайди;
  • Молия вазирлиги бюджет ташкилотларининг келгуси давр учун харажатлар сметасини келишишда харажатлар шаклланишини, шу жумладан, cooperation.uz портали маълумотларидан келиб чиққан ҳолда товарлар қийматини аниқлаш орқали назорат қилади;
  • Ҳисоб палатаси ҳар чоракда импорт харидларини амалга оширишда маблағлар мақсадли ва самарали сарфланишини таҳлил қилади;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ёрдамчилари импорт қилинаётган товарлар ҳажми ва номенклатураси ҳақидаги статистик маълумотлар асосида ҳудудларда талаб юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, ҳудудларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни cooperation.uz порталида тўлиқ жойлаштирилишини таъминлайди;
  • Вазирлар Маҳкамаси ҳар ой ўз комплекслари кесимида харидларни оптималлаштириш, қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперацияни кенгайтириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари – давлат буюртмачилари раҳбарлари ва корхоналарнинг бошқарув органларидаги давлат вакиллари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигини кўриб чиқади.   

 Сўнг 2020 йил 1 ноябрдан:

 а) корпоратив буюртмачилар учун умумий қиймати БҲМнинг 50 000 бараваридан юқори бўлган импорт товарлари (ишлар, хизматлар) харидларининг мақсадга мувофиқлиги ҳар чоракда рўйхати тасдиқланган ҳолда кузатув кенгашлари (таъсисчиларнинг умумий йиғилиши) томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади;

 б) хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) давлат харидларидаги иштирокини вақтинчалик тақиқлаш ва чегаралаш механизми киритилади – Ҳукумат қуйидагиларга асосланган ҳолда махсус рўйхатни шакллантиради ва тасдиқлайди: 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва ССПнинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган қўшма таклифлари;

 cooperation.uz порталида жойлаштириладиган ҳамда тегишли сертификатларга эга бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) ва уларнинг ишлаб чиқарувчилари ҳақидаги маълумотлар;

 в)  махсус рўйхатга киритилмаган маҳсулотлар бўйича тендер (танлов) иштирокчилари таклифларини баҳолашда халқаро тажрибага мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан импорт товарларининг CIP (Ўзбекистон) нархидан 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда преференция берилади;

 г) ҳудудий бюджет буюртмачиларининг харид комиссиялари таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчилари мажбурий тартибда киритилади.

Ушбу тўртта янги қоида қуйидаги харид жараёнлари ва шартномаларга нисбатан татбиқ этилмайди:

  • ХМИ ва ХҲМТ маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган;
  • Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилишнинг бошқа тартиби ўрнатилган алоҳида қарорлари бўйича тузиладиган;
  • мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш мақсадида амалга ошириладиган, шунингдек, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган.

2021 йил 1 январдан стратегик аҳамиятга эга хўжалик субъектлари учун давлат харидларининг алоҳида тартиблари бекор қилинади. Жорий йилнинг охиригача уларда давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига ва корпоратив бошқарувнинг замонавий тамойилларига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) харидларини ўтказишнинг ички тартиблари жорий этилиши лозим.

Бир ой муддатда Олий Мажлисга янги таҳрирдаги «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси киритилади.

 

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 22.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

 Олег Заманов.

 

 

Давлат харидларида импорт ҳажми камайтирилади
Президентнинг «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (21.08.2020 йилдаги ПҚ-4812-сон)  қабул қилинди.
 
Ҳужжатга мувофиқ 2020 йил 1 октябрдан:
бюджет ва корпоратив буюртмачилар раҳбарлари харид қилиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатини шакллантиришда уларни cooperation.uz порталида рўйхатдан ўтган маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш имкониятини мажбурий тартибда ўрганади;
корпоратив буюртмачи – корхоналар раҳбарлари маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан (техник кўрсаткичлар, ишлаб чиқариш ҳажмлари ва муддатлари бўйича) харид қилиш имкони бўлмаган тақдирда, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг корпоратив харидларини импорт орқали амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини кузатув кенгашларига (таъсисчиларнинг умумий йиғилишларига) асослаб беради;
корхоналарнинг кузатув кенгашларидаги (таъсисчиларнинг умумий йиғилишларидаги) давлат вакиллари бошқарув органлари мажлисларида умумий қиймати БҲМнинг 50 000 бараваридан юқори бўлган импорт товарлар (ишлар, хизматлар) харидларининг асосланганлигига оид масалаларнинг кўрилишини таъминлайди, бунда ишлаб чиқариш захираларидаги импорт товарларининг омборлардаги қолган қисмини уларнинг корхона фаолиятига жалб қилиниши бўйича чора-тадбирларни қўллаган ҳолда таҳлил қилади;
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳар чоракда давлат вакиллари томонидан қабул қилинган қарор талабларига риоя этилишини таҳлил қилиб, натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
бюджет маблағларини тақсимловчи вазирлик ва идоралар идоравий мансуб ташкилотларда импорт харидларини оптималлаштириш, шунингдек, давлат харидлари доирасида ажратилган маблағларнинг самарали ва мақсадли ишлатилиши устидан тизимли назоратни йўлга қўйиш чоралари кўрилишини таъминлайди;
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳар ойда импорт бўйича олиб келинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажми ва номенклатурасини таҳлил қилади, шунингдек, тармоқлар, корхоналар ва ҳудудлар раҳбарлари томонидан импортни оптималлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлигини баҳолаб, уларни Ҳукуматга киритади;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳар чоракда ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар бўйича қўшилган қиймат занжирини ривожлантиришга оид таклифларни ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Марказий банк корпоратив буюртмачиларнинг офшор юрисдикция ҳудудларида рўйхатдан ўтган компаниялар ҳисобига амалга оширган валюта операциялари тўғрисидаги маълумотлар тижорат банклари томонидан ҳар ойда Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминлайди;
Молия вазирлиги бюджет ташкилотларининг келгуси давр учун харажатлар сметасини келишишда харажатлар шаклланишини, шу жумладан, cooperation.uz портали маълумотларидан келиб чиққан ҳолда товарлар қийматини аниқлаш орқали назорат қилади;
Ҳисоб палатаси ҳар чоракда импорт харидларини амалга оширишда маблағлар мақсадли ва самарали сарфланишини таҳлил қилади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ёрдамчилари импорт қилинаётган товарлар ҳажми ва номенклатураси ҳақидаги статистик маълумотлар асосида ҳудудларда талаб юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, ҳудудларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни cooperation.uz порталида тўлиқ жойлаштирилишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси ҳар ой ўз комплекслари кесимида харидларни оптималлаштириш, қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперацияни кенгайтириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари – давлат буюртмачилари раҳбарлари ва корхоналарнинг бошқарув органларидаги давлат вакиллари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигини кўриб чиқади.   
 Сўнг 2020 йил 1 ноябрдан:
а) корпоратив буюртмачилар учун умумий қиймати БҲМнинг 50 000 бараваридан юқори бўлган импорт товарлари (ишлар, хизматлар) харидларининг мақсадга мувофиқлиги ҳар чоракда рўйхати тасдиқланган ҳолда кузатув кенгашлари (таъсисчиларнинг умумий йиғилиши) томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади;
б) хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) давлат харидларидаги иштирокини вақтинчалик тақиқлаш ва чегаралаш механизми киритилади – Ҳукумат қуйидагиларга асосланган ҳолда махсус рўйхатни шакллантиради ва тасдиқлайди: 
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва ССПнинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган қўшма таклифлари;
cooperation.uz порталида жойлаштириладиган ҳамда тегишли сертификатларга эга бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) ва уларнинг ишлаб чиқарувчилари ҳақидаги маълумотлар;
в)  махсус рўйхатга киритилмаган маҳсулотлар бўйича тендер (танлов) иштирокчилари таклифларини баҳолашда халқаро тажрибага мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан импорт товарларининг CIP (Ўзбекистон) нархидан 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда преференция берилади; 
г) ҳудудий бюджет буюртмачиларининг харид комиссиялари таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчилари мажбурий тартибда киритилади.
Ушбу тўртта янги қоида қуйидаги харид жараёнлари ва шартномаларга нисбатан татбиқ этилмайди:
ХМИ ва ХҲМТ маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган;
Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилишнинг бошқа тартиби ўрнатилган алоҳида қарорлари бўйича тузиладиган;
мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш мақсадида амалга ошириладиган, шунингдек, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган.
2021 йил 1 январдан стратегик аҳамиятга эга хўжалик субъектлари учун давлат харидларининг алоҳида тартиблари бекор қилинади. Жорий йилнинг охиригача уларда давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига ва корпоратив бошқарувнинг замонавий тамойилларига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) харидларини ўтказишнинг ички тартиблари жорий этилиши лозим.
Бир ой муддатда Олий Мажлисга янги таҳрирдаги «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси киритилади. 
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 22.08.2020 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.
Президентнинг 2020 26 августдаги ПҚ-4815-сон қарори билан  аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
16 ёшга тўлмаган болаларга –                    500 минг сўмдан
 
Сентябрь ойида қуйидагиларга 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:
моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари («темир дафтар»)га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.
Пенсия жамғармаси, маҳаллий ҳокимиятлар, сектор раҳбарлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, Молия вазирлиги, МБ ва тижорат банклари маблағларнинг олувчиларга ўз вақтида ва манзилли етказилиши учун жавоб беради.
Бундан ташқари, мамлакатимиздаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимларини марказлашган тартибда 1 октябрга қадар бепул гриппга қарши эмлашади. Ушбу банднинг ижросини таъминлаш Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди.
Тўловлар ва эмлаш учун зарур маблағлар Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги   Фармонида (30.07.2020 йилдаги ПФ-6038-сон) назарда тутилган ва қўшимча манбалар ҳисобидан ажратилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинди ва 27.08.2020 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.
Давлат молиясини бошқариш оптималлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2020 йилдаги 506-сон қарори билан 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси тасдиқланди.
Ҳужжат Президентнинг 30.12.2019 йилдаги «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4555-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.
 Қарор билан тасдиқланган Стратегия давлат молияси соҳасида режалаштириладиган ва ўтказиладиган ислоҳотларнинг аниқ мақсад ва вазифалари, асосий йўналишларини бир ҳужжатга жамлайди. Стратегия 2018 йилда PEFA услубияти бўйича Жаҳон банки томонидан ўтказилган амалдаги бюджет тизими таҳлилига, давлат молиясини бошқариш самарадорлигини баҳолаш натижаларига, шунингдек Халқаро валюта жамғармасининг шаффофлик кодекси доирасида фискал сиёсатнинг шаффофлигини диагностик баҳолаш натижаларига асосан ишлаб чиқилган.
Ўзбекистонда давлат молияси тизимини такомиллаштириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилган. Хусусан Давлат бюджети Парламент томонидан тасдиқланган, «Фуқаролар учун бюджет» нашри чоп этилган, мазкур нашр openbudget.uz ахборот порталида жойлаштирилган. Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги маълумотлар Халқаро валюта жамғармасининг Давлат молиявий статистикаси (GFS) стандартларига мувофиқ эълон қилинади, маҳаллий бюджетни шаклланлантиришда кенгашлар ва ҳокимликлар роли оширилди.
Стратегияда 2020-2024 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришнинг олтита асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:
ўрта муддатли бюджет асосларини ишлаб чиқиш ҳамда йиллик бюджетни шакллантиришнинг янги «натижага йўналтирилган бюджет» тизимини жорий этиш;
макрофискал прогнозлар ишончлилигини таъминлаш бўйича институционал салоҳиятни ва бюджет жараёни иштирокчиларининг масъулиятини ошириш;
бюджет маблағларини тақсимловчилар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг масъулиятини кучайтириш;
фискал таваккалчиликларни баҳолаш, молиявий активлар ва мажбуриятлар ҳисобини юритиш ҳамда уларни самарали бошқариш тизимини жорий этиш;
бюджет ҳисоби стандартларни унификация қилиш, ички назорат ва аудит тизимини такомиллаштириш орқали молиявий интизомни мустаҳкамлаш, шунингдек бюджет жараёни устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш;
бюджет маълумотларининг очиқлиги, тўлиқлиги ва халқаро стандартларга мослигини таъминлаш.
 Шунингдек қарор билан Стратегияни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси тасдиқланган.
 
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 25.08.2020 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова.
Мутахассисларимиз МҲХС ҳужжатларини экспертизадан ўтказадилар
Вазирлар Маҳкамаси «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни (24.08.2020 йилдаги 507-сон) қабул қилди.
 
Ҳужжат Президентнинг 24.02.2020 йилдаги «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4611-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.
Қабул қилинган Низом билан Ўзбекистонда қўллаш учун МҲХС ҳужжатлари матнини тан олиш учун хатти-ҳаракатларнинг кетма-кетлиги белгиланган ва қуйидаги тартиблар ўрнатилган:
МҲХС ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун экспертиза комиссиясини шакллантириш;
Ўзбекистон ҳудудида қўллаш учун МҲХС ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;
ушбу ҳужжатларни улардан фойдаланувчилар ва илмий жамоатчилик вакиллари билан мунтазам муҳокама қилиш;
Ўзбекистон ҳудудида МҲХС ҳужжатларини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Молия вазирлигига бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда қуйидаги тадбирларни доимий равишда амалга оширилишини таъминлаш вазифаси топширилди:
МҲХС ҳужжатлари матнидан давлат тили ва бошқа тилларда фойдаланишга рухсат олиш мақсадида МҲХС фонди билан шартнома шартларини кўриб чиқиш;
мутахассислар муҳокамалари натижасида келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш ва зарурат бўлганда, давлат тилига таржима қилинган МҲХС ҳужжатлари матнини қайта кўриб чиқиш;
халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда, МҲХС ҳужжатларини қўллаш амалиёти бўйича тизимли равишда семинар-тренинглар ўтказиш.
МҲХС ва унга тушунтиришлар матнига МҲХС фонди томонидан қабул қилинган қуйидаги ҳужжатлар киради:
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари;
МҲХСга тушунтиришлар;
МҲХС ҳужжатлари матнига киритиладиган ўзгартиришлар;
МҲХС ҳужжатлари матнининг ажралмас қисми сифатида МҲХС фонди томонидан белгиланган бошқа ҳужжатлар.
 
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинди ва 25.08.2020 йилдан кучга кирди.
Баҳодир Қаюмов.

 16 ёшга тўлмаган болаларга – 500 минг сўмдан

 Президентнинг 2020 26 августдаги ПҚ-4815-сон қарори билан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

 

Сентябрь ойида қуйидагиларга 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

  • моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари («темир дафтар»)га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
  • ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.

Пенсия жамғармаси, маҳаллий ҳокимиятлар, сектор раҳбарлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, Молия вазирлиги, МБ ва тижорат банклари маблағларнинг олувчиларга ўз вақтида ва манзилли етказилиши учун жавоб беради.

 Бундан ташқари, мамлакатимиздаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимларини марказлашган тартибда 1 октябрга қадар бепул гриппга қарши эмлашади. Ушбу банднинг ижросини таъминлаш Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди.

Тўловлар ва эмлаш учун зарур маблағлар Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида (30.07.2020 йилдаги ПФ-6038-сон) назарда тутилган ва қўшимча манбалар ҳисобидан ажратилади.

 

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинди ва 27.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

 

Давлат молиясини бошқариш оптималлаштирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2020 йилдаги 506-сон қарори билан 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 30.12.2019 йилдаги «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4555-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 Қарор билан тасдиқланган Стратегия давлат молияси соҳасида режалаштириладиган ва ўтказиладиган ислоҳотларнинг аниқ мақсад ва вазифалари, асосий йўналишларини бир ҳужжатга жамлайди. Стратегия 2018 йилда PEFA услубияти бўйича Жаҳон банки томонидан ўтказилган амалдаги бюджет тизими таҳлилига, давлат молиясини бошқариш самарадорлигини баҳолаш натижаларига, шунингдек Халқаро валюта жамғармасининг шаффофлик кодекси доирасида фискал сиёсатнинг шаффофлигини диагностик баҳолаш натижаларига асосан ишлаб чиқилган.

 Ўзбекистонда давлат молияси тизимини такомиллаштириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилган. Хусусан Давлат бюджети Парламент томонидан тасдиқланган, «Фуқаролар учун бюджет» нашри чоп этилган, мазкур нашр openbudget.uz ахборот порталида жойлаштирилган. Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги маълумотлар Халқаро валюта жамғармасининг Давлат молиявий статистикаси (GFS) стандартларига мувофиқ эълон қилинади, маҳаллий бюджетни шаклланлантиришда кенгашлар ва ҳокимликлар роли оширилди.

 Стратегияда 2020-2024 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришнинг олтита асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:

  • ўрта муддатли бюджет асосларини ишлаб чиқиш ҳамда йиллик бюджетни шакллантиришнинг янги «натижага йўналтирилган бюджет» тизимини жорий этиш;
  • макрофискал прогнозлар ишончлилигини таъминлаш бўйича институционал салоҳиятни ва бюджет жараёни иштирокчиларининг масъулиятини ошириш;
  • бюджет маблағларини тақсимловчилар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг масъулиятини кучайтириш;
  • фискал таваккалчиликларни баҳолаш, молиявий активлар ва мажбуриятлар ҳисобини юритиш ҳамда уларни самарали бошқариш тизимини жорий этиш;
  • бюджет ҳисоби стандартларни унификация қилиш, ички назорат ва аудит тизимини такомиллаштириш орқали молиявий интизомни мустаҳкамлаш, шунингдек бюджет жараёни устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш;
  •   бюджет маълумотларининг очиқлиги, тўлиқлиги ва халқаро стандартларга мослигини таъминлаш.

 Шунингдек қарор билан Стратегияни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси тасдиқланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 25.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

 

Лола Абдуазимова.

 

 

 

Мутахассисларимиз МҲХС ҳужжатларини экспертизадан ўтказадилар

Вазирлар Маҳкамаси «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни (24.08.2020 йилдаги 507-сон) қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг 24.02.2020 йилдаги «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4611-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

Қабул қилинган Низом билан Ўзбекистонда қўллаш учун МҲХС ҳужжатлари матнини тан олиш учун хатти-ҳаракатларнинг кетма-кетлиги белгиланган ва қуйидаги тартиблар ўрнатилган:

  • МҲХС ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун экспертиза комиссиясини шакллантириш;
  • Ўзбекистон ҳудудида қўллаш учун МҲХС ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;
  • ушбу ҳужжатларни улардан фойдаланувчилар ва илмий жамоатчилик вакиллари билан мунтазам муҳокама қилиш;
  • Ўзбекистон ҳудудида МҲХС ҳужжатларини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Молия вазирлигига бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда қуйидаги тадбирларни доимий равишда амалга оширилишини таъминлаш вазифаси топширилди:

  • МҲХС ҳужжатлари матнидан давлат тили ва бошқа тилларда фойдаланишга рухсат олиш мақсадида МҲХС фонди билан шартнома шартларини кўриб чиқиш;
  • мутахассислар муҳокамалари натижасида келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш ва зарурат бўлганда, давлат тилига таржима қилинган МҲХС ҳужжатлари матнини қайта кўриб чиқиш;
  • халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда, МҲХС ҳужжатларини қўллаш амалиёти бўйича тизимли равишда семинар-тренинглар ўтказиш.

МҲХС ва унга тушунтиришлар матнига МҲХС фонди томонидан қабул қилинган қуйидаги ҳужжатлар киради:

  • молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари;
  • МҲХСга тушунтиришлар;
  • МҲХС ҳужжатлари матнига киритиладиган ўзгартиришлар;
  • МҲХС ҳужжатлари матнининг ажралмас қисми сифатида МҲХС фонди томонидан белгиланган бошқа ҳужжатлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинди ва 25.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Қаюмов.

 

 

Прочитано: 364 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика