Norma.uz

Автомобилни сотиб олишда тўловлар

маҳаллий ишлаб чиқарувчидан олганда…

Чет эл ваколатхонаси (ДМ ташкил этмаган ҳолда) ўз эҳтиёжлари учун автосалондан маҳаллий ишлаб чиқарилган (GM Uzbekistan) енгил автомобилни сотиб олмоқчи.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчидан автомобиль сотиб олишда қандай тўловлар ва солиқлар тўланиши лозим?

 

    Жисмоний шахслардан автомобиль сотиб олишдан фарқли ўлароқ, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар, уларнинг вакиллари ва воситачи (дистрибьюторлик) ташкилотларидан сотиб олинган автотранспортни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек йиғимларни тўлаш нотариал идорада олди-сотди шартномаси тасдиқланмаган ҳолда ДЙҲХХда амалга оширилади.

Автотранспорт воситаси сотиб олинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида рўйхатдан ўтказилиши лозим. ДЙҲХХ орган­ларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрик харажатлари тўланади.

Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобилларни сотиб олганлик учун йиғим тўловчилар уларни ишлаб чиқарувчилар ҳисобланганлиги сабабли мазкур ҳолатда сотиб олувчи шахс томонидан мустақил равишда бюджетга йиғим тўланмайди (18.07.2019 йил­даги ПҚ-4397-сон қарорнинг 3-банди «в» кичик банди).

Шунингдек давлат рўйхат рақами белгисини берганлик учун йиғим ундирилади (Ставкаларнинг 1-банди, АВ томонидан 21.12.2011 йилда 2303-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

...ЎзР резиденти бўлган жисмоний шахсдан олганда

Чет эл ваколатхонаси (ДМ ташкил этмаган ҳолда) ўз эҳтиёжлари учун хорижда ишлаб чиқарилган импорт қилинган енгил автомобилни сотиб олмоқчи.

Қандай тўловлар ва солиқлар тўланиши лозим?

 ЎзР резиденти ҳисобланган жисмоний шахсдан автотранспорт воситасини сотиб олишда давлат божи, герб йиғими, давлат рақамини рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим, автотранспорт воситасини сотиб олганлик ва вақтинча олиб кирганлик учун йиғим тўланади.

Барча турдаги автомототранспорт воситаларининг олди-сотди битимлари нотариал тасдиқланиши лозим.

Автомототранспорт воситаларига оид битимларни тасдиқлаганлик учун давлат божи ундирилади (Миқдорлар, 6.01.2020 йилдаги ЎРҚ-600-сон Қонун билан тасдиқланган).

ДЙҲХХда автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишда уларга давлат рўйхат рақами белгиси берилади. Уни берганлик учун йиғим ундирилади (Ставкаларнинг 1-банди, АВ томонидан 21.12.2011 йилда 2303-сон билан рўйхатдан ўтказилган). ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида техник кўрик харажатлари тўланади.

Берилган давлат рақами белгилари автотранспорт воситаси эгасининг мулки ҳисобланмайди, балки унга қатъий мақсадига кўра фойдаланиш учун берилади (Низомнинг 27-б., ВМнинг 31.08.2017 йилдаги 683-сон қарорига 1-илова).

Автотранспорт воситаларини сотиб олиш чоғида автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва вақтинча олиб кирганлик учун йиғим ундирилади (илгари Республика йўл жамғармасига йиғимлар эди). 2020 йилга йиғим ставкалари 2016-2019 йиллар даражасида сақланиб қолган (9.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонунга 15-илова).

... импорт қилинганда

Чет эл ваколатхонаси (ДМ ташкил этмаган ҳолда) ўз эҳтиёжлари учун хорижда ишлаб чиқарилган импорт қилинган енгил автомобилни сотиб олмоқчи.

Қандай тўловлар ва солиқлар тўланиши лозим?

  • Автомобиль импорт қилинганда қуйидаги тўловлар тўланади:
  • божхона божи;
  • қўшилган қиймат солиғи;
  • акциз солиғи;
  • божхона йиғимлари;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа божхона тўловлари.

2020 йил 1 январдан янги Импорт божхона божлари ставкалари тасдиқланган (29.06.2018 йилдаги ПҚ-3818-сон қарорга 1-илова; 2.10.2019 йилдаги ПҚ-4470-сон қарор 1-банди). Президентнинг «Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (9.12.2019 йилдаги ПҚ-4545-сон) билан айрим транспорт воситалари бўйича ставкалар пасайтирилган.

Божхона йиғимлари ставкалари ВМнинг 30.04.1999 йилдаги 204-сон қарорига иловада белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси томонидан товарни жўнатиш мамлакати ёки экспорт қилувчидан қатъи назар, савдо-иқтисодий муносабатларда қулайлик яратиш режимини белгилаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга белгиланган ставкалар миқдоридаги божхона божлари қўлланилади (Рўйхат, АВ томонидан 8.04.1998 йилда 426-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга, шунингдек божхона расмийлаштируви чоғида келиб чиқиш мамлакати белгиланмаган товарларга 2 баравар оширилган божхона божлари қўлланилади.

2019-2020 йилларда олиб кириладиган автотранспорт воситалари учун акциз солиғи ставкалари киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда ПҚ-3818-сон қарорга 2-иловада белгиланган.

Импорт қилинадиган транспорт воситалари бўйича ҚҚС ставкаси 15%ни ташкил этади (СК 258-м.).

2020 йил 1 августдан бошлаб 8701–8704  ТИФ ТН коди бўйича олиб кирилган транспорт воситаларига амалдаги акциз солиғи ставкалари бекор қилинади (3.06.2020 йилдаги ПҚ-4739-сон қарорнинг 1-банди). Бир вақтнинг ўзида ғилдиракли автотранспорт воситалари учун утилизация йиғими жорий этилади (ВМнинг 2.06.2020 йилдаги 347-сон қарори). 

Замира Жўраева,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 230 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика