Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 30 / Кадрлар бўлими

Иш ҳақи сақланмайдиган таътил ва меҳнат стажи

 

Ходим корхонада 2019 йил 1 майдан 2020 йил 1 майгача ишлаган. Корхонанинг меҳнат ва жамоа шартномасида меҳнат таътилини ҳисоблаш учун стаж МКнинг 142-моддасига мувофиқ ҳисобланиши назарда тутилган. Хусусан, таътил учун стажга давомийлиги 2 ҳафтадан ортиқ бўлган иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар даври киритилмайди.

Ходим ишлаган даврида танаффуслар билан бир неча марта иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган. Умумий ҳажми 84 кундан иборат, бироқ ҳар бир узлуксиз қисми 2 ҳафтадан кам бўлган, фақат биттаси узлуксиз 28 кунни ташкил этган.

Ишланган давр бўйича меҳнат таътилини ҳисоблаш учун стаждан неча кун чиқариб ташланиши лозим?

 

– МКнинг 142-моддаси мазмунига кўра тақдим этилган иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг умумий давомийлигидан (84 кундан) алоҳида тақдим этилган таътилнинг 14 кунини чегириб ташлаш лозим. Қолган 70 кун меҳнат таътилига чиқиш ёки ишдан бўшатишда фойдаланилмаган таътиллар учун пуллик компенсация олиш ҳуқуқини берувчи иш даврини суриш лозим.

Шу тариқа, ходимнинг иш даври 2019 йил 1 майдан 2020 йил 30 апрелгача эмас, балки 2019 йил 9 июлдан 2020 йил 8 июлгача бўлади.

Айни пайтда битта истисно мавжуд. Карантин чоралари амал қилган даврда болалар боғчалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига берилган иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигидан қатъи назар, меҳнат стажига киритилади. Ушбу таътилга МКнинг 150-моддаси 1-қисмида назарда тутилган максимал давомийлиги бўйича чекловлар татбиқ этилмайди (Низомнинг 9-банди, АВ томонидан 28.03.2020 йилда 3227-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Шунингдек иш берувчи локал ҳужжатларида йиллик таътилларни олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига карантин ёки бошқа сабабларга кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар даври ҳам қўшилишини мустақил тарзда назарда тутиши лозим (МК 142-м. 3-қ.).

Иш ҳақи сақланмайдиган таътилларнинг рухсат этиладиган давомийлигини (3 ой) ҳисоблаш учун ходимнинг меҳнат фаолиятини бошлаган вақтидан буён ишлаган даврини эмас, балки иш ҳақи сақланмайдиган дастлабки таътил бошлангандан эътиборан 12ойлик давр мобайнида қандай муддат таътилда бўлганлиги ҳисобга олинади ҳамда ушбу даврдаги жами кунлар сони қўшилади (МК 150-м.).

Прочитано: 365 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика