Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 30 / Кадрлар бўлими

Учинчи декрет таътили

 

МЧЖ ходимаси ҳомиладорлик ва туғиш таътилига кетма-кет учинчи марта чиқяпти. Ҳар гал меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этяпти. Ташкилот 2 та касаллик варақаси бўйича, яъни ҳар бирида 126 календарь кун учун ҳақ тўлади.

Ташкилот учала меҳнатга лаёқатсизлик варақаси учун ҳақ тўлаши шартми?

 

Ҳа, тўлаши шарт.

Амалдаги қонун ҳужжатларида ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари сони ҳамда тегишли нафақаларни тўлаш бўйича чекловлар мавжуд эмас.

Ходима ҳомиладорлик ва туғиш таътилларининг барчасини олишга ҳақли (МК 233-м.).

Мазкур ҳолатда нафақа ходиманинг ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланиш санасидаги лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

Ходима болани парваришлаш таътилида бўла туриб, ҳомиладорлик ва туғиш таътилига ишдаги 12 ойдан ортиқ муддатли танаффус билан чиқаётганлиги сабабли унга ўртача ойлик иш ҳақининг 75%и миқдорида нафақа тўланади (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорнинг 23-банди).

Навбатдаги ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланган даврда ходима болани 2 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш нафақасини олаётган бўлса, ўз танловига кўра фақат бир турдаги нафақани олишга ҳақли (АВ томонидан 14.03.2002 йилда 1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 4-банди).

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ходимага ҳомиладорлик ва туғиш таътилини бериш учун асос ҳисобланади. У аризасида танланган нафақа турини кўрсатиши лозим.

 

Валерия Ляндрес,

кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 561 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика