Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 30 / Кадрлар бўлими

Қўшимча дам олиш куни

 

Президентнинг ҳар йилги фармонларига мувофиқ бир йил давомида тақдим этиладиган қўшимча байрам кунлари ходимларнинг меҳнат таътилидан чегирилади.

Ташкилот смена бўйича ишлайдиган ходимларнинг меҳнат таътилидан қўшимча байрам кунларини чегириб ташлаши лозимми?

 

– Ходимларнинг барча тоифалари, шу жумладан смена бўйича ишлайдиган ходимларга бериладиган таътилларнинг муддати иш сменалари ҳисоб-китобидан эмас, балки 6 кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади (МК 139-м.).

2020 йилда жами 1 қўшимча дам олиш куни – 2020 йил 23 март (14.11.2019 йилдаги ПФ-5875-сон Фармоннинг 1-банди).

Ходим ҳақиқатда қўшимча дам олиш кунларидан фойдаланган бўлса, улар меҳнат таътиллари умумий давомийлигидан чегириб ташланади. Мажбурий тартибда – фақат бюджет ташкилотлари йиллик меҳнат таътиллари давомийлиги қисқартиришни ҳисобга олган ҳолда 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак (ПФ-5875-сон Фармоннинг 3-банди).

«Ҳақиқатда фойдаланилган» деганда турли вазиятлар тушунилиши мумкин. Масалан, умумий қоидаларга кўра – қўшимча дам олиш куни тақдим этилади, балки ходим бу кунда ишга жалб этилган бўлиши мумкин (бу ҳолат табелда тасдиқланиши лозим). Ходим учун бу кун қўшимча дам олиш куни ҳисобланмайди ва таътилнинг умумий давомийлигидан чиқариб ташланмайди.

Сменали иш режимида ишланганда умумбелгиланган иш, дам олиш, қўшимча дам олиш ва байрам кунларидан фарқли равишда, графикда ходимнинг иш кунлари (сменалар) ва дам олиш кунлари (сменалар орасидаги дам олиш кунлари)  белгиланади. График ва иш вақтини ҳисобга олиш табелига мувофиқ ходим 2020 йил 23 март қўшимча дам олиш куни эмас, балки иш куни ёки унинг сменалараро дам олиш куни бўлган тақдирда, ушбу кун қўшимча дам олиш куни ҳисобланмайди ва меҳнат таътилининг умумий давомийлигидан чегириб ташланмайди. Шунингдек бундай кунлар таътилга ва касаллик даврига тўғри келганда чегирилмайди.

Бюджет ташкилоти ҳисобланмайдиган ташкилотда қўшимча ишланмайдиган кун молиявий имкониятлардан келиб чиқиб ҳамда иш берувчи томонидан касаба уюшмалари қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган локал ҳужжатларга мувофиқ белгиланади (ПФ-5875-сон Фармоннинг 3-банди).

Прочитано: 468 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика