Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 30 / Хўжалик юритиш қоидалари

Қарзни соддалаштирилган тартибда ундириш

 

Корхонада 100 дан ортиқ дебиторлар мавжуд, уларнинг қарзи 1 млн сўмдан 4 млн сўмгача бўлган миқдорни ташкил этади. Харидор томонидан қарзни тан олиш тўғрисидаги хат мавжуд бўлганда, корхона банкка акцептсиз тўлов талабномасини беришга ва қарзни ундириш учун судга мурожаат қилишга ҳақли. Бироқ даъво қиймати 20 БҲМдан кам бўлганда иқтисодий суд даъвони одатий тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилмайди (ИПК 203-2-м.).

Дебиторлар ўз навбатида, қарз тан олинишини имзолашдан бўйиин товлаш ёки рад этишга уринадилар, шу сабабли акцептсиз талабнома тақдим этишнинг имкони бўлмайди. Кўпчилик қарздорлар узоқ ва бориш қийин бўлган туманларда жойлашган бўлиб, корхонада ҳар бир муайян ҳолат бўйича ходимларни хизмат сафарига юборишнинг имкони йўқ.

20 БҲМдан кам бўлган миқдордаги қарзлар дебиторлардан қандай ундирилади? 

 

– 20 БҲМдан ошмайдиган суммадаги қарзлар соддалаштирилган тартибда иш юритилиб ундирилади.

Иқтисодий суд иш юритишнинг соддалаштирилган тартибида юридик шахсларга нисбатан қиймати 20 БҲМдан, ЯТТга нисбатан 5 БҲМдан ошмайдиган даъво аризаларини кўриб чиқади (ИПК 203-2-м.).

Даъво аризаси ва унга илова қилинадиган ҳужжатларга қўйиладиган талаблар оддий ишларни кўриб чиқишдаги талаблар билан бир хил бўлади (ИПК 203-3-м.). Бироқ даъво аризасига қўшимча равишда жавобгарга даъво аризаси ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг нусхалари топширилганлиги далили илова қилиниши лозим. Бундай далиллар жавобгарга топширилганлиги тўғрисидаги буюртма хат ёки имзо чектириб топширилганлиги ҳисобланади. Даъво аризаси буюртма хат билан юборилган бўлса, унга жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги почта хабарномаси илова қилинади.

Жавобгар буюртма хатни олишни рад этса ва бундай ҳолат қайд этилса ёки кўрсатилган манзилда жавобгар йўқлиги туфайли буюртма хат қайтиб келса ва унда алоқа муассасасининг тегишли белгиси бўлса, буюртма хат етказиб берилган ҳисобланади. Даъво аризасига буюртма хат (конверт) илова қилиниши лозим (24.05.2019 йилдаги ОСПнинг 13-сонли қарори 43-банди).

 

Альберт Сафин,

«Norma» МЧЖ эксперти

Прочитано: 438 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика