Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 30 / Хўжалик юритиш қоидалари

Давлат объектини хусусийлаштириш шартлари

 

 2006 йилда корхона давлат объектини хусусийлаштирган. Хусусийлаштириш тўғрисидаги ҳужжатда, шу жумладан объект ордерида ва фармойишда Давлат мулк қўмитаси томонидан объектнинг асосий фаолиятини сақлаб қолиш ёки юритиш муддатлари белгиланмаган. Корхона реконструкция қилиш орқали ушбу объектнинг асосий фаолиятини ўзгартиришни режалаштиряпти. Бирон-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатда объектни хусусийлаштиришда унинг асосий фаолиятини сақлаб қолиш муддатлари белгиланганми?

 

Асосий фаолият турини муайян муддатга сақлаб қолиш шартлари ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги битимда белгиланиши мумкин.

Хусусийлаштиришда оммавий мулк объектларнинг тасарруфчилари ва янги мулкдор ўзаро мажбуриятлар ва хусусийлаштирилаётган объектнинг муайян муддатда фаолият юритиш шартлари тўғрисидаги битим тузишлари мумкин. У қуйидаги шартларни ўз ичига олади («Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси):

  •  корхона соҳасини, ишлаб чиқариш ҳажмини муайян муддатга сақлаб қолиш тўғрисидаги;
  •  иш ўринлари сонини сақлаб қолиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги;
  •  маҳсулотларни муайян истеъмолчиларга етказиб бериш тўғрисидаги;
  •  ишчиларнинг меҳнат шароитларини, экологик хавфсизликни ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид чора- тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги;
  •  ходимларнинг ижтимоий-маиший таъминотининг ўзига хос жиҳатларига тааллуқли шартларни;
  •  бошқа ҳолатларни.

Шу тариқа, мол-мулкни хусусийлаштиришда ушбу шартлар келишиб олинмаган бўлса, сизда объектнинг асосий фаолият турини сақлаб қолиш юзасидан мажбурият пайдо бўлмайди.

Прочитано: 135 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика