Norma.uz

Пенсия ва нафақалар 10%га оширилади 1 сентябрдан

 

Бу Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида (30.07.2020 йилдаги ПФ-6038-сон) назарда тутилган.

 

Пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдори 10%га оширилади. 1 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

  •  пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм
  •  ёшга доир энг кам пенсия – ойига 513 350 сўм;
  •  болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм;
  •  зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги индексациялаш жорий йилнинг 1 февралида 7% миқдорида амалга оширилган эди.

 

 

Экспертдан сўранг

Ҳамма қаторими?

 

Давлат муассасаларида ишламайдиган, балки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган шахсларнинг мурожаатлари ушбу материални тайёрлашга туртки бўлди. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг саволларига «Nrma» компанияси эксперти  Зафаржон Хўжаев жавоб беради.

Оилавий бизнесимиз бор – кичик меҳмонхонани юритамиз. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаймиз. Келгусида яхши пенсия олиш учун қандай миқдорда бадал тўлаш лозим?

– Пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия миқдори стажнинг давомийлигига боғлиқ ва пенсияинг базавий миқдори, талаб этиладиган иш стажидан ортиқча ҳажми ва пенсияга устамалардан иборат («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 25-28-моддалари). Пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори асосини ўртача ойлик иш ҳақи ташкил этади, у ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет 5 йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади (Қонуннинг 31-моддаси).

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақига қуйидагилар қўшилади:

  •  2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар;
  •  2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар (Қонуннинг 32-моддаси).

Пенсия ҳисоблаш учун пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда яхши пенсия олиш учун:

  •  биринчидан, иш стажининг давомийлиги юқори бўлиши лозим: эркаклар учун – 25 йилдан, аёллар учун – 20 йилдан ортиқ бўлиши керак (Қонуннинг 7-моддаси);
  •  иккинчидан, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 10 бараваридан кам бўлмаслиги лозим (ПҲБМ – 238 610 сўм).

 

– Қандай иш даврлари тадбиркорнинг стажига қўшилади? У қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади? 

– 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари, 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ) тўланган тақдирда, ушбу даврлар тадбиркорнинг иш стажига қўшилади (Қонуннинг 37-моддаси «г» банди).

Қуйидагилар 2019 йил 1 январгача бўлган давр учун – суғурта бадаллари ва 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий солиқ қуйидаги даврлар учун тўланганлиги далилини тасдиқловчи асосий ҳужжатлар ҳисобланади:

  •  2018 йилга қадар – Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлигини тасдиқловчи банк квитанциялари ва тўлов ҳужжатлари;
  •  2018 йилдан бошлаб – давлат солиқ органларининг маълумотлари (Низомнинг 23-банди, ВМнинг 22.02.2016 йилдаги 46-сон қарорига 1-илова).

 

– Ҳозир, пандемия шароитида кўпчилик тадбиркорлар ўз фаолиятини тўхтатиб турибдилар. Фаолият тикланганидан кейин барча «ишланмаган» даврлар учун ПЖга бадалларни бирйўла тўлаш мумкинми? 

Йўқ. Тадбиркор фаолияти вақтинчалик тўхтатилганлиги ҳақида солиқ органларини расман хабардор қилган бўлса, тегишинча, фаолият вақтинчалик тўхтатилган давр учун тегишли тўловларни тўламайди (СК 392-м. 5, 6-қ.).

 

– Пенсия ҳисоблашда ЯТТнинг даромади қандай аниқланади? 

– Пенсия миқдорини ҳисоблаш чиқаришда ҳисобга олинадиган муайян ой (йил) учун якка тартибдаги тадбиркорнинг (деҳқон хўжалиги аъзосининг) даромади қуйидагича аниқланади:

  •  2019 йил 1 январгача бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига тўланган ойлик (йиллик) суғурта бадаллари суммасини ЯИТ (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун) ва фуқароларнинг суғурта бадалларининг жами ставкасига бўлиш орқали;
  •  2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ЯИТ суммасини ягона ижтимоий тўловнинг (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун) амалдаги ставкасига бўлиш ва ҳосил бўлган натижани 100 га кўпайтириш орқали.

МИСОЛ. Якка тартибдаги тадбиркор 2020 йил март ойи учун 250 минг сўм ЯИТ тўлаган. Тегишинча, 2020 йил март ойи учун ЯТТ даромади қуйидаги миқдорни ташкил этади:

250 000 х 100 / 12 = 2 083 333,33 сўм, бунда 12 – микро­фирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун ЯИТ ставкаси.

Якка тартибдаги тадбиркор ёллаган ходимнинг, шунингдек оилавий тадбиркорлик субъектининг оила аъзосининг пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган муайян ой учун даромади қуйидаги тартибда тўланган ойлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига тенг миқдорда олинади:

  •  2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;
  •  2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ЯИТ (Низомнинг 39-банди).

– Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти – томат пастасини ишлаб чиқарамиз. Тўлиқ ишланган йил учун бадаллар тўланмаган бўлса (8 ой мобайнида), ушбу давр иш стажига қўшиладими?

– Бунда ҳолатни аниқлаштириш лозим. Сиз ЯТТ сифатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқараётган бўлсангиз, у ҳолда фақат ЯТТ зарур бадалларни тўлаган даврлар, яъни ЯИТ тўланган тақдирда иш стажига қўшилади.

Юридик шахс шаклида фаолият юритаётган бўлсангиз, ЯИТ тўланганидан қатъи назар, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган тақдирда ходим томонидан ҳар қандай ишлар бажарилган давр стажга қўшилади (252-сон Низомнинг 35-банди «а» кичик банди).

 

– Қандай ҳолатларда тадбиркор пенсия олишга, қандай ҳолатларда эса нафақа олишга ҳақли бўлади?

– Барча учун тартиб бир хил. Ёшга доир пенсия олиш учун камида 7 йил иш стажига эга бўлиш лозим (Қонуннинг 37-моддаси 1-қисми «а»–«г» бандлари).

Иш стажи 7 йилдан кам бўлганда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқи мавжуд бўлмайди. Бунда эркаклар 65 ёшга, аёллар эса 60 ёшга тўлганида ёшга доир нафақа олиш ҳуқуқига эга бўладилар (Низомнинг 6-банди, ВМнинг 7.04.2011 йилдаги 107-сон қарорига 2-илова).

Маълумот учун!

Кексалар, ногиронлар ва ёлғиз фуқароларга хизмат кўрсатиш билан бевосита банд бўлган ИЖТИМОИЙ ХОДИМЛАР умумбелгиланган ёшни 5 йилга қисқартирган ҳолда имтиёзли пенсияга чиқиш ҲУҚУҚИГА эга бўладилар.

 

 

Телефон орқали савол

 

Асос мавжуд бўлганда

Амаким 30 йиллик ҳайдовчилик стажига эга.

У 60 ёшга тўлмасдан олдин пенсияга чиқиши мумкинми?

– Қуйидагилар ёшга доир пенсияга чиқишга ҳақлидир: эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва камида 25 йиллик иш стажига, аёллар – 55 ёшга тўлганда ва камида 20 йиллик иш стажига эга бўлганда (Қонуннинг 7-моддаси).

Бироқ амакингиз технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган бўлса, у камида 25 йиллик иш стажига эга бўлган тақдирда 58 ёшида пенсия тайинланиши учун мурожаат қилиши мумкин. Аёллар камида 20 йиллик стажига эга бўлганда 53 ёшдан пенсияга чиқишлари мумкин (Қонуннинг 14-моддаси).

Маъулмот учун! 

Иш СТАЖИ иш, хизмат ёки иш стажига қўшиладиган бошқа фаолият жойидан ва архив муассасалари томонидан берилган ҳужжатлар бўйича БЕЛГИЛАНАДИ. Шунингдек солиқ органлари томонидан бериладиган Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги МАЪЛУМОТНОМАЛАР асосида ҳисобланади.

 

 

Бизга ёзган экансиз

 

Стаж учун қаерга бориш керак?

 

Қорамол ва парранда боқиш билан шуғулланадиган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорида ягона ижтимоий солиқни тўлаб, меҳнат стажига эга бўлишлари мумкинлиги ҳақида эшитиб қолдим.

Ушбу масала юзасидан қаерга мурожаат этиш мумкин?

 

– Ушбу масала юзасидан солиқ органларига, шунингдек яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиш лозим. Ягона ижтимоий тўлов якка тартибдаги тадбиркорнинг (деҳқон хўжалиги аъзосининг) доимий яшаш жойи бўйича солиқ органига хизмат кўрсатаётган банкларда очилган Пенсия жамғармасининг тегишли даромад транзит ҳисобрақамларига тўланади (Низомнинг 17-банди, ВМнинг 22.02.2016 йилдаги 46-сон қарорига 1-илова).

 

 

Пенсияга – муддатидан олдин

 

Муддатидан олдин имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган 9,8 йиллик иш стажига эгаман.

Ҳозир пенсияга чиқиш вақти шундай стажга мутаносиб равишда ҳисобланаётганлигини эшитдим.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, неча ёшимда пенсияга чиқа оламан? 

 

– Меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда – эркаклар камида 6 йилу 3 ой, аёллар камида 5 йил – ишлаган ходимларга пенсия Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши эркакларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун ва аёлларнинг бундан ишдаги ҳар 2 йили учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади (Қонуннинг 12-моддаси 2-қисми).

Талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-сонли рўйхати (ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган) бўйича пенсияга чиқиш ёшини аниқлашнинг бундай схемаси Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-иловада келтирилган (АВ томонидан 12.03.2012 йилда 2337-сон билан рўйхатдан ўтказилган):

 

Эркаклар

Аёллар

махсус стаж

ёш

махсус стаж

ёш

6 йилу 3 ой

58 ёш

5 лет

53 ёш

7 йилу 6 ой

57 ёш

6 лет

52 ёш

10 йил

56 ёш

8 лет

51 ёш

 

Маълумот учун!

Ходимларга ва уларнинг оила аъзоларига (боқувчисини йўқотган тақдирда) пенсияга тайинлаш тўғрисидаги АРИЗА охирги иш жойи бўйича корхоналар, муассасалар, ташкилотлар маъмуриятлари орқали ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ.

 

 

Бир шартга кўра

 

2001 йилдан 2019 йилгача Россия Федерациясида ишлаганман.

Пенсия тайинлашда ушбу стаж ҳам ҳисобга олинадими?

 

– Чет элда, шу жумладан Россия Федерациясида ёлланиб ишланган иш даврлари қуйидаги шартларда меҳнат стажига қўшилади:

  •  2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига тўланиши белгиланган суғурта бадаллари миқдори тўланганда;
  •  2019 йил 1 январдан кейин давр учун – ягона ижтимоий тўлов тўланганда (Қонуннинг 36-моддаси).

Тўловлар тўланмаган тақдирда, бутун давр учун бир вақтнинг ўзида тўловларни амалга оширишингиз мумкин. Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов миқдори олишни хоҳлаётган пенсия таъминоти миқдоридан келиб чиққан ҳолда, бироқ чет элда ишланган ҳар бир йил учун энг кам иш ҳақининг 4,5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда мустақил равишда белгиланиши мумкин.

 

 

Келажак учун

 

Қариндошларим қишлоқда яшайдилар, улар мева ва сабзавотлар етиштирадилар.

Улар пенсия олиш учун ўзлари ПЖга суғурта бадалларини тўлашлари мумкинми?

Жавоб ижобий бўлса, бунинг учун нима қилиш керак?

 

Ҳа, мумкин. Шахсий ёрдамчи хўжаликларда қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган, шунингдек, шахсий ёрдам хўжаликларда қишлоқ хўжалик маҳсулотнинг бошқа турларини (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқчилик маҳсулотлари) етиштириш билан банд бўлган жисмоний шахслар бўйича ягона ижтимоий тўловни тўлаш деҳқон хўжалиги аъзоси учун белгиланган тартибда амалга оширилади (46-сон Низомнинг 3-банди). Ушбу масала юзасида улар яшаш жойидаги солиқ органларига, шунингдек яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилишлари лозим.

Ҳар бир шахс бир йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган суммада ягона ижтимоий солиқ тўлайди.

 

 

Бирйўла олиш мумкин

 

Отам 2 ойдирки опасининг уйида яшайди ва келишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли яшаш жой бўйича пенсиясини олмаяпти.

Карантин тугаганидан кейин унга пенсиянинг ҳаммаси тўланадими? Пенсияни олиш учун қандайдир қўшимча ҳужжатлар зарур бўладими?

 

Ҳа, олинмай қолинган пенсияларнинг ҳаммаси тўланади. Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 12 ойдан ошмаган давр учун тўланади (Қонуннинг 59-моддаси).

Олинмай қолиб кетган пенсияни олиш учун қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш талаб этилмайди. Фақат яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ўтган давр учун пенсияни олиш учун ариза билан мурожаат қилиш лозим.

Зафаржон Хўжаев, «Nrma» МЧЖ эксперти.

Маълумот учун!

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун ўртача ойлик иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлганда, ёки иш ҳақи тўғрисидаги МАЪЛУМОТЛАР мавжуд бўлмаган тақдирда, пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдоридан келиб чиққан ҳолда ПЕНСИЯ ҲИСОБЛАНАДИ.

 

 

АКТ – амалда

Пенсия миқдорини билишни хоҳлайсизми? Бу жуда осон!

 

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташаббусига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг молиявий кўмаги остида ҳамда «Mbi Tel Infrm» МЧЖ контент-провайдерининг техник ёрдами билан Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва ижтимоий нафақалар олувчилар учун SMS-Pensiya интерактив хизмати йўлга қўйилди.

 

Мобиль телефонга қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган якка тартибдаги SMS-хабар келиши учун:

1) пенсия ёки нафақа тўғрисидаги маълумотлар:

  •  жорий давр учун – 10711 қисқа рақамига *7000007*61# SMS-матнни юбориш лозим;
  •  аввалги давр учун – 10711 қисқа рақамига *7000007*61*052018# SMS-матнни юбориш лозим, бунда

7000007 – пенсия гувоҳномасида кўрсатилган шахсий ҳисобварақ рақами;

61 – SMS-сўров коди;

052018 – сўралаётган давр SMS-хабари. Сўров даври SMS-сўров юборилган санадан бошлаб 3 ойдан ошмаслиги лозим;

2) пенсия ва нафақа тайинлаш санаси тўғрисида – 10711 қисқа рақамига *7000007*63#  SMS-матнни юбориш лозим.

 

Манба: http://pfru.uz 

 

 

Хорижда қандай

 

Ҳар йилги қайта ҳисоб-китоб

 

Россиялик пенсионерлар 1 августдан пенсияга кичик миқдордаги қўшимча тўловларни оладилар.

 

Ҳар йили ишлайдиган пенсионерларга пенсия тўловлари қайта ҳисоб-китоб қилинади. Бу автоматик тарзда амалга оширилади. Бунинг учун ҳеч қандай ариза топширилиши шарт эмас. Ушбу қайта ҳисоб-китоб ишлашда давом этаётган барча кексаларга тааллуқли бўлмайди. Қўшимча тўлов кексалик, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик бўйича суғурта пенсияларини олувчиларга қўшилади.

Бошқача айтганда, ҳар бир ишлайдиган пенсионерга қўшимча тўлов миқдори турлича бўлади. Ўнинг ўтган йилги даромади қанча кўп бўлган бўлса, пенсияси шунча кўп бўлади. Бунда ўзига хос чекловлар мавжуд.

2022 йилга қадар қайта ҳисоб-китоб чоғида 3,0 га тенг бўлган индивидуал пенсия коэффициентининг (баллар шундай номланади) энг юқори қиймати қўлланилади. 2020 йил январдан бошлаб 1 балл қиймати 93 рублни ташкил этади. Шу тариқа, жорий йилнинг 1 августидан ишлайдиган пенсионерлар учун энг юқори қўшимча тўлов 279 рублни ташкил этади. Шахс ишга расман жойлашмаган бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

Шунингдек 1 августдан жамғариб бориладиган пенсия 9,13%га оширилади. Бундай ҳисоб-китоб ҳар йили ўтказилади. Бу пенсиянинг жамғариб бориладиган қисмини ҳар йили оладиган шахсларга тааллуқлидир.

Бунинг устига муддатли пенсия тўловлари ҳам 7,99%га оширилади. Бундай тўловлар пенсия жамғармаларининг ўзини ўзи молиялаштириш дастури иштирокчиларига берилади. Улар пул олинадиган даврни ўзлари белгилашлари мумкин. Бунда ушбу давр камида 10 йил доирасида чекланади.

РПЖ маълумотларига кўра, айни пайтда жамғариладиган пенсиянинг ўртача миқдори ойига 1 265,69 рублни, муддатли пенсия тўловлари –  ойига 1 195,62 рублни ташкил этади. Уларнинг яна бир ўзига хос жиҳати мавжуд. Иккала тўлов ҳам аввалги пенсия ёши чегарасида тайинланади. Аёллар учун – 55 ёшдан, эркаклар учун–  60ёшдан. Фуқаро муддатидан олдин пенсияга чиқишга ҳақли бўлса олдинроқ тайинланиши мумкин.

Жамғариладиган қисми умумий пенсия таъминотининг камида 5%ини ташкил этган шахсларга кексалик гаштини суриш вақти келганда жами сумма бирйўла тўланади.

 

Манба: life.ru. 

 

 

Барча мажбуриятлар бажарилади

 

Коронавирус тарқалган даврда россияликларнинг иш ҳақи камайиб кетди, бунинг оқибатида РПЖга тушадиган маблағлар миқдори ҳам камайди.

 

РПЖ раҳбари Максим Топилин: «Ҳозир иш ҳақи фонди бироз камайганлиги сабабли даромадларда муайян пасайиш сезилмоқда» деб таъкидлади. Унинг аниқлик киритишига қараганда, жамғарма даромадларининг камайиши кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга доир янги имтиёзлар билан ҳам боғлиқдир.

Жамғарма раҳбарининг таъкидлашича, РПЖ жорий йилда ўз мажбуриятларини бажара олади. Унинг айтишича, жамғарма зарурат бўлганда камайиб кетаётган даромадларни қоплаш учун молиявий ёрдам олиши ва ҳукумат билан узвий алоқада бўлиши мумкин.

Илгари бош вазир Михаил Мишустин апрелдан Россияда ишсизлик даражаси 3,5 бараварга ошишини маълум қилган эди, расман рўйхатдан ўтказилган ишсизлар сони деярли 3 млн кишини ташкил этди. Унинг айтишича, маҳаллий меҳнат бозорига коронавирус кучли таъсир кўрсатган.

 

Манба: vazhn.ru. 

 

Пенсиядан олдинги тўловлар
 

РФда пенсияга чиқишдан олдинги имтиёзлар, нафақалар ва компенсациялар тўғрисида ва уларни қандай олиш ҳақида.

 

Пенсия ёшига яқинлашиб қолган фуқаролар учун кўпгина имтиёзлар федерал тусга эга, яъни мамлакатдаги барча фуқароларга татбиқ этилади. Уларни янги пенсия ёшидан 5 йил олдин олиш мумкин. Чунончи, бунинг ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Барча тўловлар ҳам автоматик тарзда амалга оширилмайди.

Ҳозирда пенсия ёшига яқинлашиб қолганларга имтиёзли ҳаракатланиш имконияти, бепул дори-дармонлар, УКХ тўлови, шунингдек капитал таъмирлаш ҳақи бўйича чегирма берилади. Улар мол-мулк ва ер солиқларини тўламасликлари, бепул диспансеризация учун бир йилда ҳақ тўланадиган 2 кунни олишлари мумкин.

Бунинг устига пенсияга чиқишига 5 йил қолган шахслар ёши сабабли ишдан бўшатишдан ҳимояланиши, шунингдек ишга қабул қилишда ёши туфайли ҳуқуқлари камситилишидан ҳимояланиши лозим.

Кўп ҳолатларда пенсияга чиқиш арафасидагилар имтиёз олиш учун ўз мақомини тасдиқлаши шарт эмас. РПЖда муайян пенсия ёшига тўлганда тўловлар ва компенсациялар тўланиши лозим бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар бўлади. Фақат имтиёз тақдим этадиган идорага ариза беришнинг ўзи етарли бўлади, у ерда барча зарур маълумотлар олинади.

Масалан, пенсияга чиқиш арафасидаги шахс турар жой учун мол-мулк солиғини ҳамда дала ҳовлиси учун ер солиғини тўлашдан озод этилади. Имтиёздан фойдаланиш учун солиқ органига ариза топширилади холос. У ерда мутахассислар пенсияга чиқиш арафасида бўлган шахснинг мақомини тасдиқлаш мақсадида мустақил равишда РПЖга сўров юборадилар. Ушбу схема бўйича ишсизлик нафақасини ҳам олиш мумкин. Тўлов пенсия ёшига яқинлашиб қолганлар учун оширилган миқдорда тўланади.

Бундан ташқари, улар қўшимча дам олиш кунини олишга ҳақлидир. Бу кун диспансеризациядан ўтиш учун берилади, бунинг учун иш берувчи ҳақ тўлайди. Ишлайдиган пенсия ёши арафасидагилар ушбу ҳуқуқдан фойдалана олишлари учун РПЖ иш берувчи билан маълумотларни алмашади. Тегишли битим тузилганидан кейин бу автоматик тарзда амалга оширилади.

Айни пайтда ёш туфайли ишга қабул қилишни рад этаётган иш берувчилар учун қатъий жазо чоралари назарда тутилган. Бунинг устига, у яқинда пенсияга чиқадиган ходимларнинг ҳуқуқларини камситганлик учун тайинланади. Айниқса ишдан бўшатиш ҳақида сўз борганда.

Шуни унутмаслик керакки, пенсияга чиқиш арафасида бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш учун касбий таълимлар ташкил этилади. Янги билим ва кўникмаларни эгаллаш учун, хусусан, аҳоли бандлигига кўмаклашиш хизмати органларига мустақил равишда мурожаат қилиш ёки иш берувчининг йўналиши бўйича таълим олиш мумкин. Дастлабки ҳолатда иш қидираётган банд бўлмаган шахслар учун туман коэффициенти мавжуд бўлганда унга оширилган МҲЭКМ миқдорида стипендия назарда тутилган.

Шунингдек пенсияга чиқиш арафасидагилар учун минтақавий даражада имтиёзлар ҳам назарда тутилган. Масалан, уларга даволаниш жойига бориш учун йўл ҳақи компенсацияланади, санаторийларга бепул йўлланма берилади, уй телефони бўйича алоқа харажатлари қопланади ва ҳатто бирйўла пул маблағлари ҳам тўланади. Қисқаси, пенсияга чиқиши арафасидагилар амалда пенсияга чиқиб бўлган шахслар учун илгари берилган барча имтиёзларга ҳақли бўладилар.

 

Манба: life.ru.

P.S.

 

 

Ўзингизни текшириб кўринг

Газетамизнинг қанчалик зийрак ўқувчиси эканлигингизни текшириб кўрадиган вақт келди. Мабодо ниманидир эслолмай қолсангиз, хижолат бўлманг. «Норма маслаҳатчи»ни очиб, билимларингизни такрорлаб олишга доимо имкон бор. Омад ёр бўлсин!

 

1. Кексалар ва ногиронлар уйларида яшайдиган шахсларга пенсия тўланадими?

Тўланмайди.

Пенсия ва таъминот қиймати ўртасидаги фарқ, бироқ тайинланган пенсиянинг 10%идан, уруш ногиронларига 20%идан кам бўлмаган миқдорда тўланади. Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун мўлжалланган интернат уйларида яшайдиган пенсионерларга пенсия тўланмайди. 

Тайинланган пенсиянинг 30%идан кам бўлмаган миқдорда, уруш ногиронларига 50%идан кам бўлмаган миқдорда тўланади. Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун мўлжалланган интернат уйларида яшайдиган пенсионерларга 30% миқдорида пенсия тўланади. 

 

2. Қандай ҳолатларда ўқитувчи имтиёзли пенсия олишга мўлжал қилса бўлади?

«Меҳрибонлик» уйларидаги иш даврида камида 25 йиллик стажи мавжуд бўлганда.

камида 25 йиллик стаж мавжуд бўлганда, бундан 10 йили – ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ишланган даврда тўпланган махсус стаж бўлиши керак.

синф тоифаларини ва улардаги ўқувчиларнинг энг кам сонини ҳисобга олган ҳолда ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ишланган даврда камида 25 йиллик стаж бўлганда. 

3. Ҳозир ҳисобланган иш ҳақидан ШЖБПҲга неча фоиз ажратмалар ўтказилади?

а 0,1%.

б 0,3%.

в 0,5%.

 

4. Пенсия тайишлаш учун зарур ҳужжатларнинг асли ёки кўчирма нусхалари тақдим этиладими?

Фақат асл нусхалари.

Меҳнат дафтарчаси – асл нусхаси, маълумотномалар –
элект­рон шаклда.

Маълумотномалар (иш ҳақи, ногиронлиги, оила аъзолари ва бошқалар тўғрисидаги) – асл нусхада, қолган ҳужжатлар – кўчирма нусхада.

 

5. Иш ҳақи сақланмайдиган таътил даври стажга қандай қўшилади?

Иш стажига қўшилмайди.

Фақат суғурта бадаллари тўланган тақдирда иш стажига қўшилади.

Суғурта бадалларидан тўланганидан қатъи назар иш стажига қўшилади.

 

6. Болалигидан ногирон шахслар неча ёшгача ҳам боқувчисини йўқотганлик пенсияси, ҳам болалигидан ногиронлиги бўйича нафақа олишлари мумкин?

Бутун ҳаёти давомида. 

21 ёшгача.

16 ёшгача. 

Тўғри жавоблар:

1б, 2в, 3а, 4в, 5а, 6в.

Натижалар

Ҳар бир тўғри жавоб учун – 1 балл.

Сизнинг натижангиз:

6 балл – аъло даражали натижа. Сиз пенсия таъминоти масалаларини яхши тушунасиз

3-5 балл – кўп нарсани билар экансиз. Билимларингиз янада юқори бўлиши учун «Норма маслаҳатчи»ни ўқинг ва ҳуқуқ соҳасидаги янгиликлардан доимо бохабар бўлиб туринг.

3 ва ундан кам балл - афсус, сиз жуда кам билимга эгасиз. Эсдан чиқарманг, билим – куч демак. Билимларингиз айниқса пенсия ёшида сизга асқотиб қолади. «Норма маслаҳатчи» билан бирга бўлишга ҳаракат қилинг, шунда яхши натижани қўлга киритасиз.

Диққат! Ушбу саволларга батафсил жавоблар «Норма маслаҳатчи» газетасининг 14.04.2020 йилдаги 15 (768),  12.05.2020 йилдаги 19 (772), 30.06.2020 йилдаги 26 (779), 14.07.2020 йилдаги 28 (781)-сонларида чоп этилган

Прочитано: 525 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика