Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 32 / Парламент хабарлари

Қонун 7 таси маъқулланди, биттаси рад этилди

 

7 август куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси видеоконференц­алоқа тарзида бўлиб ўтди.

 

Дастлаб янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди. Ушбу Қонун 1997 йилда қабул қилинган бўлиб, таълим сифатини таъминлашга қўйилаётган бугунги талабларга жавоб бермайди.

Янги таҳрирдаги Қонуннинг қабул қилиниши таълим масаласининг тарбия билан узвий боғлиқлигини таъминлайди. Мактабгача таълим ва тарбия масаласига ҳамда узлуксиз таълим турини қўллашга алоҳида эътибор қаратилади.

Бошланғич, касб-ҳунар таълими, касб-ҳунар мактабларида IX синф битирувчилари негизида бепул асосда кундузги таълим шаклида умумтаълим ва мутахассислик фанларининг икки йиллик интеграциялашган дастурлари асосида таълим амалга оширилиши белгиланмоқда.

Сенаторлар томонидан Қонун кўплаб ҳамюртларимиз олий таълим, хорижда олинган таълим бўйича дипломларни тан олиш, таълим олувчилар учун вақтинча яшаш жойларини кафолатлаш, масофавий таълим, оилавий таълим, инклюзив таълим сингари ўз саволларига ечим топишга қийналаётган масалаларга ҳуқуқий ойдинлик киритилгани билан аҳамиятли бўлиши таъкидланди.

Сенаторлар томонидан янги таҳрирдаги «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуни кўриб чиқилди.

Қонунда биринчи марта касбий малака ва компетенцияни ривожлантириш миллий тизими, меҳнат дафтарчалари ва шартномаларини электрон ҳисобини юритишни назарда тутувчи ягона миллий меҳнат тизими жорий этилмоқда. Уларнинг киритилиши бандликни таъминлашнинг зарурий шарти ҳисобланиб, меҳнат бозори тўғрисида тўлиқ маълумот тўплаш ва олишга имкон беради.

Бугунги кунда одам савдосидан жабрланганларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам бериш масалаларига доир аниқ қоидалар тартибга солинмаган ҳамда вояга етмаганларнинг савдосига қарши курашишни ўзига хос хусусиятлари, идентификация қилиш, ёрдам бериш ва ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий мақоми белгиланмаган. Сенатнинг ялпи мажлисида маъқулланган янги таҳрирдаги «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунда айни ушбу жиҳатларга эътибор қаратилган.

«Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Қонун маъқулланди.

Амалдаги 1996 йилда қабул қилинган Қонундан фарқли равишда  Қонунда ҳудудий тузилиш масалалари бўйича қарор қабул қилишда давлат органларининг ваколатлари ва вазифалари аниқ белгилаб қўйилади. Ҳужжатда Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш механизмлари ўрнатилган ва мазкур масалаларда махсус коммиссиялар тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш ҳуқуқий нормалар асосида белгиланади.

Сенаторлар томонидан «Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун рад этилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишда ўсимликларнинг касалликларга учрамаганлиги юзасидан халқаро стандартларга риоя этилиши талаб этилади. Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари борасида аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш бевосита ушбу масала билан боғлиқдир. Экспертларнинг фикрича, муҳокама қилинаётган қонун мазкур соҳада қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши лозим. Қонун ҳар томонлама ўрганиб чиқилгандан сўнг, уни тамомила қайта кўриб чиқиш зарур деган хулосага келинди.

Мажлисда Сенат аъзолари «Қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати жарёнлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунни ҳам кўриб чиқдилар.

Киритилаётган ўзгартишга асосан Қонунчилик палатаси ва Сенат ҳукумат аъзолари ва давлат органлари раҳбарларидан ташқари хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳам ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкинлиги мустаҳкамланмоқда.

Парламент назоратининг тури ҳисобланмиш парламент текшируви институтини жонлантириш ва кенгроқ қўллаш амалиётини жорий қилинмоқда. Қонун билан парламент текшируви Қонунчилик палатасининг ёки Сенатнинг алоҳида қарори билан ёхуд Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори билан ўтказилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

«Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

Ўзгартиш ва қўшимчалар киритишдан кўзланган асосий мақсад:

  • ҳарбий хизматга қабул қилиш ва ҳарбий хизматдан бўшатиш мезонларини аниқ белгилаб бериш;
  • сержант унвони ўрнига янгидан киритилган I, II, III даражали сержант унвонлари ҳамда кема таркибидаги унвонларда бўлган ўзгаришларни қонун ҳужжатларида акс эттириш;
  • илгари Мудофаа вазирлиги ваколатида бўлган ҳарбий кийим-кечакда юриш тартиб-қоидаларини белгилаш ваколатини куч тузилмалари мавжуд вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг раҳбарларига бериш;
  • олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш ҳарбий тайёргарлик ўқув марказлари ва курсларида олиб борилиши мумкинлигини белгилаш.

Сенат мажлисида «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун муҳокама қилинди.

2018 йилда қабул қилинган Қонуннинг қўлланиши жараёнида, агентликлар чет элда ишлаш истагини билдирган фуқаролардан маблағлар йиғиб олиб, эгаларини ишга жойлаштирмасдан маблағларни талон-торож қилиш ҳолатларига йўл қўйилгани таъкидланди.

Мазкур қонун билан бу каби салбий ҳолатларга барҳам бериш мақсадида чет эллардан иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни иш қидираётган шахслардан эмас, балки иш берувчидан ундириш белгиланмоқда.

Иш билан таъминлашда бандлик агентликлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида кўрсатадиган хизматлар бўйича шартномалар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ахборот тизимида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказиб борилади.

Республикадан ташқарида иш қидираётган фуқароларимизни ишга жойлаштириш кафолатларини ошириш мақсадида хусусий бандлик агентликларининг чет эллик иш берувчи, шериклар билан ёзма шаклда ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузиши ҳам зарурий шарт қилиб белгиланган. Сенаторлар томонидан ушбу Қонун маъқулланди.

 

norma.uz

Прочитано: 385 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика