Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 32 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Томорқа ерларига сув чиқариш учун давлат субсидия ажратади

Вазирлар Маҳкамаси «Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни (30.07.2020 йилдаги 459-сон) қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг 30.06.2020 йилдаги «Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4767-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

Давлат сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишга субсидия ажратади.

Субсидиялар қуйидаги шартлар ва миқдорларда ажратилади:

  • қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ҳар бир гектар ерни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатларнинг 50%и, бироқ БҲМнинг 50 баробаридан ошмаган миқдорда;
  • аҳоли томорқа ерини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан ортиқ бўлган ҳар бир вертикал суғориш қудуғини бурғyлаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни қоплашга қудуқнинг ҳар бир метр чуқурлиги учун 100 минг сўмдан, бироқ БҲМнинг 50баро­баридан ошмаган миқдорда;
  • камида 30 та аҳоли томорқа ерларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг 70%и, бироқ 120 млн сўмдан ошмаган қисми қопланади.

Шунингдек, ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

  • Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда – Фермер хўжаликлари кенгаши) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 апрель ва 1авгyстга қадар сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларида бурғyланадиган вертикал суғориш қудуқларининг манзилли дастурини шакллантиради ва тасдиқлайди;
  •  субсидиялар Фермер хўжа­ликлари кенгаши томонидан Сув хўжаллиги вазирлиги билан биргаликда тасдиқланадиган рўйхатга асосан 2020-2021 йилларда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан ҳамда 2022 йилдан бошлаб - Фермер хўжаликлари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълу­мотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 30.07.2020 йилдан кучга кирди.

Баҳодир Қаюмов.

Прочитано: 157 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика