Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 32 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Давлат статистика қўмитасининг ваколатлари кенгайтирилди

Президент томонидан миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди (3.08.2020 йилдаги ПҚ-4796-сон қарор).

 

Энг аввало, Давлат статистика қўмитасининг - барча давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари– маҳаллий ҳокимиятлардан мустақиллиги тамойили мустаҳкамланди. Тегишинча, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ва ҳокимлар энди Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари номзодларини тақдим этишмайди.

Статистика органларининг фаолиятига, шу жумладан, расмий статистика ҳисоботлари ва кузатувларини ўтказиш ҳамда уларни нашр қилиш ва эълон қилиш жараёнларига ҳар қандай тарзда аралашиш тақиқланди. Қўмита томонидан эълон қилинадиган статистика маълумотлари расмий статистика ахбороти ҳисобланади.

Шунингдек, Қўмита қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлди:

  • бошқа расмий статистика ишлаб чиқарувчиларнинг статистика методологияларини халқаро стандартларга мувофиқлиги юзасидан аудитдан ўтказиш. Аудит натижаларига кўра, вазирлик ва идораларга бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
  • кузатувларни ўтказиш, расмий статистика материалларини шакллантириш ва таҳлилларни амалга ошириш мақсадида вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро электрон боғланиш. Вазирлик ва идоралар раҳбарлари Давлат статистика қўмитасининг сўровига мувофиқ ўзларининг ахборот тизимларига кириш ва ундан эркин фойдаланишни таъминлаш учун шахсан жавобгар бўладилар.

Ислоҳот Қўмита ҳузуридаги Статистика кенгашига ҳам дахл қилади. Эслатиб ўтамиз, бу ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органидир. Унга қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

  • Қўмитанинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни ва фойдаланувчиларнинг расмий статистика маълумотларига бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш;
  • статистика маълумотларининг шаффофлиги, ошкоралиги ва қулайлигини оширишни таъминлаш;
  • Қўмита томонидан долзарб, сифатли ва ишончли статистиканинг шакллантирилишига кўмаклашиш;
  • мавжуд статистика маълумотлари ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини ҳамда уларнинг статистика маълумотларига бўлган ишончини ошириш учун фойдаланувчилар билан яқиндан алоқа ўрнатиш.

Жамоатчилик кенгаши фаолиятига ННТ, бизнес, ОАВ вакиллари, олимлар, миллий ва халқаро экспертлар жалб қилинади. Ҳар йили 1 декабрга қадар келаси йил учун Давлат статистика ишлари дастури Жамоатчилик кенгашига келишиш учун тақдим этилади, 1 октябрга қадар эса жорий йил дастурининг бажарилиши натижалари тўғрисидаги ҳисобот Статистика кенгашига келиб тушиши керак.

Давлат статистика қўмитасига рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш учун 65 та қўшимча штат бирлиги солиқ органлари штатини мақбуллаштириш ҳисобига ажратилди. Улардан 17 таси марказий аппаратга, 48 таси ҳудудий бошқармаларга берилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz)  эълон қилинган ва 4.08.2020 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 211 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2020-09-04 10:16:49, Гость_абдурауф андижондан:
Статистика органига барча юридик шахсларни банк ва бошка фаолиятини хакикийлигини куриб туриш ва солиштириш учун уларга тула рухсатни бериш керак(худди солик органига ухшаш).Статистик хисоботларни уз вактида топширмаган барча юридик шахсларга маъмурий чораларни тугридан тугри Узб рес. статистика кумитаси чора куриш керак (онлайн). Статистикамизни шаффофлиги кисман шуларга боглик деб уйлайман.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика