Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 33 / Юридик маслаҳатлар

Интеллектуал мулк ва унга бўлган ҳуқуқ

 

Ишлаб чиқилган ахборот маҳсулотига бўлган мулкий ҳуқуқни қандай мустаҳкамлаш мумкин?

 

Юридик шахслар учун

Маҳсулот муаллифи билан шартнома тузган ҳолда, мулкий ҳуқуқни мустаҳкамлаш мумкин.

Ахборот маҳсулотлари - фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларига мувофиқ тайёрланган ва фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган ёки қўлланиладиган ҳужжатлаштирилган ахборот (Низомнинг 5-банди, ВМнинг 26.03.1999 йилдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган). Ахборот маҳсулоти – бу инсоннинг интеллектуал фаолияти натижаси. Яъни жисмоний шахс ахборот маҳсулоти муаллифи ҳисобланади (ФК 1046-м. 1-қ.; «Муаллифлик ҳуқуқлари ва аралаш ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси 15-хатбошиси).

Юридик шахс ахборот маҳсулотига бўлган ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан шартнома тузиш орқали ушбу маҳсулотга бўлган мулк ҳуқуқини  ўзига ўтказиши мумкин (ФК 1035-м. 1-қ.; Қонуннинг 19-м. 2-қ.). Бу, агар мутлақ ҳуқуқлар муайян даврга ўтказилаётган бўлса, лицензион шартнома (ФК 1036-м.) ёки  муаллифлик шартномаси  бўлиши мумкин. (ФК 1067-м.)

 

Жисмоний шахслар учун

Ахборот маҳсулоти муаллифига шахсий мулкий ва номулкий ҳуқуқлар тегишли бўлади (ФК 1033-м.). Яъни улар ахборот маҳсулоти ишлаб чиқилган пайтдан бошлаб автоматик тарзда муаллифда вужудга келади.

Мутлақ муаллифлик ҳуқуқи эгаси бу ҳақда маълум қилиш учун муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш белгисидан фойдаланиши мумкин – ©, муаллиф номи ва дастлабки эълон қилинган йил (ФК 1050-м.).

Қонун ҳужжатларида ахборот маҳсулотлари рўйхати мавжуд эмас, бироқ  маълумотлар базаси бундай маҳсулот сифатида қаралганда муаллиф Интеллектуал мулк агентлигига буюртма бериш орқали давлат реестрида рўйхатдан ўтказиши мумкин («Электрон ҳисоблаш машиналари ва маълумотлар базаси дастурларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси 1-қ.).

Мулкий ҳуқуқни мустаҳкамлаш учун жисмоний шахс– ахборот маҳсулоти муаллифи бўлмаган шахс ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан лицензион ёки муаллифлик шартномасини тузади (ФК 1035-м.; 1056-м. 2-қ.; «Муаллифлик ҳуқуқлари ва аралаш ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонуннинг 19-м. 2-қисми).

Маълумотлар базасига бўлган мулкий ҳуқуққа доир шартнома, масалан, томонларнинг келишувига кўра Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказилиши мумкин («Электрон ҳисоблаш машиналари ва маълумотлар базаси дастурларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 9-м. 6-қ.; Қоидаларнинг 2-банди, АВ томонидан 17.06.2005 йилда 1481-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Наргиза Воҳидова, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 117 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика