Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 33 / Кадрлар бўлими

Нормаларга мувофиқлаштириш лозим

Ташкилотда битта қоровул ҳисобда туради. Унинг иш вақти тугаганидан кейин ўрнига  бошқа ташкилотлардан сменадошлар келадилар. Қоровулнинг иш вақти эрталаб соат 8.00 дан кейинги кун эрталабки соат 8.00 гача, яъни суткада 24 соат белгиланган. 2 кун дам олинади. Табелда 16 ва 8 соат – ҳақиқатда ишланган вақт қайд этилади. Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра қатъий белгиланган маош билан меҳнатга ҳақ тўланади.

Табелда қоровулнинг иш кунларини қандай тўғри кўрсатиш лозим?

 

Куну тун ишланадиган иш режими (уч киши, икки кундан кейин бир сутка) ҳамда корхонада белгиланган 24 соатлик иш режими амалдаги қонун ҳужжатларига зиддир.

Иш вақти режими корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа локал норматив ҳужжатлар билан, бу ҳужжатлар бўлмаганда эса, - ходим билан иш берувчининг келишувига биноан белгиланади. Бироқ кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати эса 12 соатдан ортиб кетмаслиги лозим (МК 120, 123-м.). Корхонангизда 24 соатлик иш режими белгиланганда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари бузилади. Ушбу иш режимини қайта кўриб чиқишни ва уни нормаларга мувофиқлаштиришни тавсия этамиз.

Табель юритишга келадиган бўлсак, қонун ҳужжатларида иш вақти ҳисобга олинадиган ҳужжатлар тури ва мазмунига доир талаблар белгиланмаган. Одатда бундай ҳужжатлар иш вақтини ҳисобга олиш табеллари (журналлар, карточкалар) ҳисобланади. Улар ҳар куни, шунингдек бир марта муайян давр (ҳафта, ўн кунлик, ой ва ҳ.к.) учун расмийлаштирилади. Бу у ёки бу ходимларга нисбатан қўлланиладиган иш вақти режимига боғлиқ бўлади. Қоидага кўра, қоровуллар учун иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш қўлланилади (МК 123-м.).

Табель корхонада белгиланган иш сменалари графигига мувофиқ ҳақиқатда ишланган вақт бўйича юритилади. Яъни ой (ҳисоб даври) бошлангунига қадар сменали ишлайдиган ходимларнинг иш графиги тасдиқланади, унда кундузги ва тунги сменалар (ишнинг бошланиш ва тугаш вақти) кўрсатилади. Табелда ходимлар томонидан сменада ишланган ҳақиқий соатлар сони кўрсатилади. Кундузги ва тунги сменалар учун алоҳида табеллар юритилиши лозим. Шунингдек табелда суткаларни кундузги ва тунги қисмларга бўлиш ҳамда ишланган тунги соатлар (22.00 дан 6.00 гача) учун ходимга икки ҳиссадан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш лозим. Иш вақтини ҳисобга олиш табелида иш куни (смена) давомида ҳақиқатдан ишланган соатлар кўрсатилади, дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффуслар бундан мустасно, улар иш вақтига киритилмайди  (МК 127-м. 1-қ., 158-м.).

Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади (МК 157-м.).

Иш берувчи иш вақтини жамлаб ҳисобга олганда қуйидаги асосий талабларни инобатга олиши лозим:

биринчидан, иш вақтининг (сменанинг) муддати 12 соатдан ортиб кетмаслиги лозим. Жорий иш куни (смена) тугаши ва кейингиси бошланиши ўртадаги дам олиш давомийлиги камида 12 соат бўлиши лозим;

иккинчидан, бир ҳафтада, ойда ёки бошқа календарь даврида ишланган вақт давомийлиги ходим учун ушбу даврда белгиланган иш вақти нормасидан ошмаслиги лозим;

учинчидан, ҳисоб даври мобайнида иш ва дам олиш кунлари сони, шунингдек кундалик иш вақти давомийлиши ўзгариши сабабли иш (смена) графиги иш соатлари кўрсатилган ҳолда тузилиши шарт.

Прочитано: 507 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика