Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 33 / Кадрлар бўлими

Маълумотлар мос келмаганда

Ходимларни ЯММТ тизимида рўйхатдан ўтказишда муаммо юзага келган: айрим ходимларнинг ЖШШИР ва ШЖБПҲ рақами тўғри келмаган.

Бундай вазиятда қандай йўл тутиш керак?

 

– Меҳнат шартномаларини ЯММТда рўйхатдан ўтказишда ШЖБПҲ рақамини кўрсатиш шарт эмас, балки ЖШШИР кўрсатилиши талаб этилади.

Ходим фақат паспорт маълумотлари ва ЖШШИР бўйича идентификация қилинади. Ҳаммаси тўғри кўрсатилган бўлса, ходимнинг Ф.И.О. ва яшаш жойи манзили автоматик тарзда пайдо бўлади.

ШЖБПҲ рақами ЖШШИР рақами билан мос келмаслиги мумкин. Шу боис ЖШШИР рақамидан фарқ қиладиган ШЖБПҲ рақами киритилганда тизим ходимингизни топиб беролмаслиги мумкин.

ШЖБПҲ (шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи) ва ЖШШИРни (биометрик паспортда кўрсатилган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) чалкаштирмаслик лозим. Тизимда жисмоний шахснинг идентификатори айнан ЖШШИР ҳисобланади, у бутун ҳаёти давомида ўзгартирилмайди. Шу сабабли, ҳатто ходимнинг Ф.И.О. ўзгарганда, бу ЯММТда акс эттирилмайди, сабаби барча маълумотлар ЖШШИРга боғлиқдир.

Тизим билан ишлашда у ёки бу шаклларни тўлдиришда мураккабликлар юзага келган тақдирда, «Иловани кўрсатинг» ва «Тизим бўйича ёрдам кўрсатиш» махсус бўлимларидан фойдаланиш мумкин. Уларда батафсил тушунтиришлар берилган. Шунингдек Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Электрон меҳнат шартномалари ва Электрон меҳнат дафтарчалари» онлайн-тизимларига кўмак кўрсатиш хизматларига + 998 71-200-70-30 рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.

Ходим мустақил равишда ШЖБПҲ очилган Халқ банкига мурожаат қилиши ҳамда ШЖБПҲ ва ЖШШИР маълумотлари мос келмаганлиги сабабини аниқлаши мумкин.

Прочитано: 445 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика