Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 23 / Жавоб берамиз

Норезидентга роялти тўлашнинг солиқ оқибатлари

 

Корхона Россия компаниясидан дастурий маҳсулот (ЭҲМ учун дастурларга номутлақ ҳуқуқ) сотиб олган. Етказиб берувчи дастурий маҳсулот нусхасини почта ёки курьерлик хизмати орқали жўнатади. Йил мобайнида дастурдан фойдаланишга оид техник маслаҳатларни электрон почта орқали олиш назарда тутилмоқда.

Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

 

– Дастурий маҳсулотдан фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилганлиги учун тўлов роялти деб эътироф этилади. Роялти тўлашда, шунингдек Россия компаниясининг техник маслаҳатлари учун ҳақ тўлашда харидор норезидентлардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ агентига айланади. Солиқ агенти даромадларни тўлаш солиқни ушлаб қолиши лозим (СК 351-м. 1-қ., 2-қ. 4-б., 2-қ. 17-б.). Ушбу даромадларга 20%лик ставка бўйича норезидентлардан олинадиган даромад солиғи солинади (СК 353-м. 6-б.).

Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Даромадларга ва мол-мулкка иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим (Москва, 2.03.1994 й., ОКнинг 6.05.1994 йилдаги ­1075-XII-сон қарори билан ратификация қилинган) мавжуд. Битимга мувофиқ:

РФ резидентига тўланадиган роялтига РФда солиқ солинади (12-м.);

РФ резидентининг электрон почта орқали техник маслаҳатлар кўрсатишдан олинган даромадига РФда солиқ солинади (21-м.).

Бунинг учун Россия компанияси жорий йилда даромад тўланадиган санадан кечиктирмай РФ резидентлик сертификатини тақдим этиши лозим ва корхонангиз унинг даромадларидан солиқни ушлаб қолмайди (СК 357-м. 13-қ.).

Солиқ агенти норезидентга роялти кўринишидаги даромадларни тўлашда, норезидент ушбу даромадларни олиш ҳуқуқига эгалиги шарти билан халқаро шартномаларда назарда тутилган солиқ солишдан озод этиш тарзидаги имтиёзни қўллайди. Солиқ агенти норезидентдан тегишли даромадни олиш ҳуқуқи эгалиги тасдиғини сўрашга ҳақлидир.

Электрон почта орқали дастурдан фойдаланишга оид пулли техник маслаҳатлар олишда ҚҚС бўйича худди шундай солиқ оқибатлари юзага келади, сабаби корхонангиз ушбу хизматлар харидори ҳисобланади ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган (СК 241-м. 1, 2-қ.).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 77 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика