Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 23 / Солиқ солиш

Норезидент ва резидент юридик шахслар бўлса

 

Юридик шахс – Қозоғистон резиденти Ўзбекистон резиденти бўлган юридик шахсга Facebook ва Instagram тармоқларида рекламага оид хизматлар кўрсатади.

Ўзбекистон норезиденти бўлган юридик шахс ЎзР юридик шахсига Интернет тармоғида рекламага оид хизматлар кўрсатишда солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиши лозимми?

 

– Интернет тармоғида Ўзбекистон юридик шахсига ЎзР норезиденти бўлган юридик шахс томонидан кўрсатиладиган рекламага оид хизматлар электрон шаклдаги хизматлар ҳисобланади (СК 282-м. 1-қ. 3-б.). Хизматларнинг харидори Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади (СК 241-м. 1, 2-қ.).

Чет эл юридик шахслари реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатган тақдирда, бундай хизматларнинг харидорлари солиқ агентлари деб эътироф этилади (СК 255-м. 4-қ.). Бундай хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ҚҚС тўловчилар ҳисобланади (СК 237-м. 1-қ. 3-б.).

Норезидент юридик шахс томонидан электрон хизматлар кўрсатилганда ушбу хизматлар харидори бўлган Ўзбекистон юридик шахси норезидентдан ҚҚСни ҳисоблаши, ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши шарт. Шартнома ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда тузилган бўлса, харидор ҚҚСни мустақил тарзда ҳисоблаб чиқариши ва ўз маблағлари ҳисобидан бюджетга ўтказиши шарт (СК 255-м. 6, 7-қ.).

Бинобарин, Қозоғистон резиденти бўлган юридик шахс Ўзбекистон юридик шахсига электрон шаклдаги хизматлар кўрсатганда солиқ тўловчи сифатида ҳисобга туриши шарт эмас.

У Ўзбекистон жисмоний шахсларига электрон шаклдаги хизматларни кўрсатишда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиши лозим, сабаби жисмоний шахслар ҚҚС бўйича солиқ агентлари ҳисобланмайди. Мазкур ҳолатда норезидент ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этади ва солиқни бюджетга тўлайди (СК 281-м.).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 72 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика