Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 23 / Солиқ солиш

Тугалланмаган қурилиш объектини сотишда фойда солиғи

 

Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган корхона 0810-счётда ҳисобда турган тугалланмаган қурилиш объектини сотмоқда. Объектнинг баланс қиймати 10 млн сўм, ҚҚСсиз сотиш нархи – 12 млн сўм. Объект илгари қайта баҳоланмаган.

Қайси сумма тугалланмаган қурилиш объектини сотишда фойда солиғи бўйича солиқ базасига киритилади?

Тугалланмаган қурилиш объектини чиқиб кетишидан олинадиган тушум аниқланадими ёки даромад?

 

– Фойда солиғи солиш мақсадларида тугалланмаган қурилиш объектининг чиқиб кетишидан олинган даромад жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 6-б.). Тугалланмаган қурилиш объектининг чиқиб кетишидан олинадиган даромад деб бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган чиқиб кетишдан олинадиган фойда эътироф этилади (СК 298-м. 1-қ.).

Агар тугалланмаган қурилиш объекти илгари қайта баҳоланган бўлса, қайта баҳолаш сальдоси унинг чиқиб кетишдан олинган даромад таркибига киритилади (СК 298-м. 2-қ.).

Бухгалтерия ҳисобида тугалланмаган қурилиши объектининг чиқиб кетиши 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счёти орқали акс эттирилади (Низом, 390-б., 21-сон БҲМСга 2-илова, АВ рўйхат рақами 1181, 23.10.2002 й.). Сизнинг ҳолатда тугалланмаган қурилиш объектини сотишда бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма, млн сўм

 

дебет

 

кредит

 

Тугалланмаган қурилиш объекти сотилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

13,8

 

Тугалланмаган қурилиши объектини сотишда ҚҚС ҳисобланди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

1,8

 

Тугалланмаган қурилиш объектининг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

0810-«Тугалланмаган қурилиш»

 

10

 

Тугалланмаган қурилиш объектининг чиқиб кетишидан кўрилган даромад акс эттирилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

2

 

  

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 93 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика