Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 23 / Солиқ тўловчига ёрдам

Мол-мулк солиқлари тадбиркорлар ихтиёрида қолади

 

Бухорода давлат солиқ органлари ходимлари томонидан иқтисодий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектларига ҳукуматимиз томонидан берилган енгилликлар ва солиқ имтиёзларини қўллаш билан яқиндан ёрдам берилмоқда.

 

Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан вилоятдаги жами 150 дан ортиқ корхоналарга жами 3 млрд сўмлик, яъни 957 млн сўмлик мол-мулк солиғи, 2 млрд 22 млн сўмлик ер солиғи ҳамда 36 млн сўмлик сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) бўйича имтиёз қўлланилди.

– Бизнинг корхонамиз ҳам пандемия таъсирига тушганлиги сабабли жами 22,7 млн сўмлик мол-мулк, ер ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича мажбуриятимиз фоизларини ундирмасдан 6 ойга кечиктирилди, – дейди «Бухоро Парранда» АЖ корхонаси ҳисобчиси Ортиқ Муқимов. – Ҳозирги қийинчилик даврида биз ана шундай кўмакка муҳтож эдик. Албатта биз ушбу имтиёзли даврдан унумли фойдаланиб ишлаб чиқариш ҳажмини янада оширишга ҳаракат қилаяпмиз.

Жорий йилнинг 18 май куни Президентимиз томонидан имзоланган «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ корхоналар 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилди.

Мазкур имтиёзни қўллаш натижасида вилоятдаги 1 949 та тадбиркорлик субъекти ихтиёрида 3,3 млрд сўмлик маблағ қолмоқда.

Асосий мақсад эса ишлаб чиқариш тармоқларини пандемия таъсиридан асрашдир.

 

Бухоро вилояти ДСБ

Матбуот хизмати.

ЎзА.

 

Прочитано: 84 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика