Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 23 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Камерал текширувларнинг янги қоидалари

 

Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 29.05.2020 йилда 3236-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисида низом тасдиқланди. Янги Низомнинг мазмун-моҳияти ҳақида «Norma» компаниясининг шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА сўзлаб берди.

 

Низом талаблари ҚҚС суммаларини қоплаш билан боғлиқ камерал солиқ текширувларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Қандай ҳолларда камерал назорат ўтказилади

Камерал солиқ текшируви солиқ органи томонидан солиқ тўловчи (солиқ агенти) тақдим этган ҳисоботлар, солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ва маълумотларни таҳлил қилиш асосида қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори ёки ўртача бўлганда;

● солиқ органига жисмоний ва юридик шахсларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳақидаги мурожаатлари келиб тушганда;

● солиқ ҳисоботида хато ва (ёки) тафовутлар аниқланганда.

Камерал солиқ текшируви солиқ мажбурияти бўйича даъво муддати ўтмаган даврларга нисбатан ўтказилиши мумкин.

Текширув солиқ органи жойлашган жойда амалга оширилади, солиқ тўловчининг ҳудуд ва биноларини кўздан кечириш (СК 145-моддасига мувофиқ) билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно.

 

Солиқчилар кимдан қандай ахборотни сўраб олишга ҳақли

Камерал текширув жараёнида солиқ органи сўровнома (талабнома) орқали солиқ тўловчидан (солиқ агентидан, учинчи шахсдан) ҳисоб ҳужжатларини, солиқ ҳисоботи ва ҳисоб ҳужжатларига доир тушунтиришларни, солиқларни ва (ёки) йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотларни талаб қилиб олиши мумкин. Сўровнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади ва жўнатилган санадан эътиборан 3 кундан кейин олинган деб ҳисобланади. Шахсий кабинет мавжуд бўлмаса, сўровнома почта орқали буюртма хат билан юборилади ва у жўнатилганидан сўнг 5 кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

 

Солиқ органи томонидан талаб қилинган ҳужжатлар ва тушунтиришлар сўровнома (талабнома) олинган кундан эътиборан 5 кун ичида тақдим этилиши керак. Солиқ тўловчи узрли сабабларга кўра мазкур муддатда ҳужжатларни тақдим этишга улгурмаса, сўровномани олган пайтдан бошлаб 1 кун ичида уни узайтириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиши керак. Ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда СКнинг 111-моддасига мувофиқ солиқ органи солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ҳақли.

 

Солиқ назоратини амалга ошириш учун аҳамиятга эга бирор-бир ҳолат маълум бўлган ҳар қандай вояга етган жисмоний шахс кўрсатмалар бериш учун гувоҳ сифатида чақирилиши мумкин. Зарурат туғилганда солиқ текширувини амалга оширишга доир тадбирларда иштирок этиш учун шартнома асосида эксперт, мутахассис ва таржимон жалб этилиши мумкин.

 

Хатолар аниқланганда нима қилиш лозим

Камерал солиқ текшируви якунларига кўра тақдим этилган солиқ ҳисоботида тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланган ҳолларда, солиқ органи солиқ тўловчига ҳисоботга тузатиш киритиш ҳақида талабнома юборади. Солиқ ҳисоботига тузатиш киритиш ҳақида талабнома юборилган сана камерал солиқ текшируви тугатилган сана ҳисобланади.

 

Муддатлар

 

Амалга ошириладиган ҳаракатлар

 

Текширув тугаган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай

 

Камерал солиқ текшируви материаллари солиқ тўловчи ҳисобда турган жойдаги солиқ органида рўйхатдан ўтказилиши керак

 

Текширув тугаганидан кейин 3 кун ичида

 

Солиқ органи раҳбари камерал назорат натижаларини кўриб чиқади ҳамда тасдиқлайди.

 

Текширув хулосаси тасдиқланганидан сўнг 2 кунлик муддатда

 

Тафовутлар аниқланган тақдирда солиқ тўловчига тузатишлар киритиш тўғрисида талабнома юборилади.

 

Тузатишлар киритиш тўғрисида талабнома олинган кундан бошлаб 10 кун ичида

 

Солиқ тўловчи текширувда аниқланган солиқ ҳисоботидаги тафовут ва (ёки) солиқ ҳисоботидаги хатолар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки тафовутларни асослантирувчи ҳужжатларни этиши лозим.

 

Аниқлаштирилган ҳисобот ёки асосномалар тақдим этилгандан сўнг 15 кун ичида

 

Солиқ органи тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, шундан сўнг солиқ тўловчига:

илгари юборилган талабнома бекор қилинганлиги тўғрисидаги билдириш хати;

аниқлаштирилган талабнома юбориши мумкин

Аниқлаштирилган талабнома олган кундан бошлаб 5 кун ичида

 

Солиқ тўловчи уни бажаради

 

 

 

Тақдим этилган тафовут асосномаларига тўлиқ ёки қисман розилик берилган тақдирда солиқ органи солиқ тўловчига илгари юборилган талабнома бекор қилинганлиги тўғрисида билдириш хати ёхуд солиқ тўловчига тўланиши лозим бўлган солиқ суммалари тўғрисида аниқлаштирилган талабнома юборади.

Солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаса (ш.ж. аниқлаштирилган талабномадан кейин) ёки аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаса ёхуд тақдим этган асосномалар етарли эмас деб топилса, солиқ органи солиқ тўловчига солиқ аудитини тайинлашга ҳақли.

 

Солиқ (ҳисобот) даври учун солиқ мониторинги ўтказилаётган бўлса, бундай давр учун камерал солиқ текшируви ўтказилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) ­эълон қилинган ва 29.05.2020 йилдан кучга кирган.

 

Прочитано: 228 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика