Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 01 / Бухгалтерга тавсиялар

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи мисоллар ва ҳисоб-китобларда

 

Дивидендлар ва фоизлар жисмоний шахснинг мулкий даромадлари ҳисобланади (Солиқ кодексининг (Бу ерда ва кейинги ўринларда 1.01.2020 йилгача амалда бўлган Солиқ кодекси кўрсатилган.) 176-моддаси 1, 2-бандлари). Алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда (НҲҲ) ставкани камайтириш ёки солиқ тўлашдан озод қилиш кўринишидаги имтиёзлар назарда тутилмаган бўлса, уларга тўлов манбаида 5%лик ставкада солиқ солинади (Солиқ кодексининг 181, 184-моддалари).

 


 

МИСОЛ. НҲҲга мувофиқ дивидендлардан солиқ тўлашдан озод қилиш

Қуйидаги ҳудудларда рўйхатга олинган ва фаолиятни амалга ошираётган юридик шахслар муассислари томонидан олинган дивидендлар 2028 йилнинг 1 январига қадар солиқ тўлашдан озод қилинган (29.09.2017 йилдаги ПҚ-3301-сон қарорнинг 6-банди):

Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари;

Нурота туманидаги Деҳибаланд, Сентоб, Темирковук, Қизилча, Гум ва Чўя аҳоли пунктлари;

Зарафшон шаҳри.

 

Норезидентга тўланадиган дивидендлар ва фоизларга 10%лик ставкада ЖШДС солинг (Солиқ кодексининг 182-моддаси).

 

Дивидендлар ва фоизлар олиш меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишларни бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги сабабли улардан ШЖБПҲга бадалларни ҳисобламанг (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

 

Дивидендлардан ЖШДС

Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорни ҳар чоракда, ярим йилда, 9 ойда бир марта ёки йилда бир марта қабул қилиш мумкин. Акциядорлик жамиятларида оралиқ дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиш муддати чекланган – тегишли давр тугагач уч ой ичида («Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 49-моддаси, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддаси).

 

Қуйидагилар дивидендлар деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 22-моддаси):

акциялар бўйича тўланиши лозим бўлган даромад;

юридик шахс томонидан унинг муассислари ўртасида (иштирокчилари, аъзолари ўртасида уларнинг улушлари, пайлари, ҳиссалари бўйича) тақсимланадиган соф фойданинг ва (ёки) ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисми;

юридик шахс тугатилганда мол-мулкни тақсимлашдан олинган, шунингдек муассис (иштирокчи, аъзо) томонидан юридик шахсда иштирок этиш улушини (пайини, ҳиссасини) олгандаги даромадлар, бундан муассис (иштирокчи, аъзо) устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида киритган мол-мулкнинг қиймати чегирилади;

тақсимланмаган фойда устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш учун йўналтирилган тақдирда, юридик шахс акциядорининг, муассисининг (иштирокчисининг, аъзосининг) қўшимча акциялар қиймати, улуш (пай, ҳисса) қийматининг ошиши тарзида олинган даромадлари.

 

АЖда акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан дивидендларни қуйидаги кўринишда тўлаш мумкин (АЖ тўғрисидаги Қонуннинг 48-моддаси):

пул маблағлари билан;

жамиятнинг қимматли қоғозлари билан;

бошқа қонуний тўлов воситалари билан.

 

АЖнинг имтиёзли акциялари бўйича дивидендларни қимматли қоғозлар билан тўлашга йўл қўйилмайди.

 

МЧЖда муассисларнинг (иштирокчиларнинг) умумий йиғилиши қарори билан дивидендлар қуйидаги кўринишда тўланиши мумкин:

пул маблағлари билан;

товар-моддий қимматликлар (асосий воситалар, номоддий активлар, материаллар, тайёр маҳсулотлар, товарлар) билан.

Жисмоний шахсга дивидендларни тўлаётганда қарор қабул қилинган пайтда эмас, балки улар олувчига амалда тўланган пайтда солиқ ушлаб қолинг.

 

Дивидендларни ҳисоблаш чоғида амалда бўлган солиқ ставкаси уларни тўлаш пайтига келиб ўзгарган бўлса, тўлаш пайтидаги солиқ ставкасини қўлланг.

 

МИСОЛ. Дивидендлар ҳисобланган пайтдаги солиқ ставкаси ўзгарганда уларни тўлаш

Корхона муассисларининг умумий йиғилиши 2018 йилнинг 9 ойидаги фаолияти якунларига кўра соф фойданинг бир қисмини дивидендларни тўлаш учун тақсимлашга қарор қилди. 2018 йилда дивидендлар тарзидаги даромад солиғи ставкаси 10%ни ташкил этган, 2019 йилда резидентлар учун у 5%га пасайтирилган.

Дивидендларнинг бир қисми 2018 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида тўланган, тўлаш чоғида уларга 10%лик ставкада солиқ солинган. 2018 йилда ҳисобланган дивидендларнинг қолган қисми 2019 йилнинг январь ойида тўланган ва тўлаш чоғида уларга 5%лик ставкада солиқ солинган.

 

Муассисларга (акциядорларга) ҳисобланган дивидендларни фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан кечиктирмасдан тўланг (АЖ тўғрисидаги Қонуннинг 51-моддаси, МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 25-моддаси). Белгиланган муддатда тўланмагани учун пеня ҳисобланади. Унинг миқдори МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади, бироқ тўланмаган дивидендлар суммасининг 50%идан ортиқ бўлмаслиги керак (АЖ тўғрисидаги Қонуннинг 53-моддаси).

 

МИСОЛ. Дивидендларни пул маблағлари билан тўлаш

2019 йилнинг II чорагида МЧЖ 50 000 минг сўм соф фойда олган. Муассислар – Ўзбекистон резидентлари бўлган жисмоний шахслар. Июль ойида муассисларнинг умумий йиғилиши фойданинг бутун суммасини дивидендлар сифатида тақсимлашга ва уларни пул маблағлари билан тўлашга қарор қилди. Август ойида 2 500 минг сўм (50 000 х 5%) миқдоридаги солиқ чегирилган ҳолда муассисларга дивидендларнинг бутун суммаси тўланган.

Бухгалтерия ҳисобида дивидендларнинг, шунингдек улар бўйича ЖШДСнинг ҳисобланиши ва тўланишини қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Июль ойида дивидендлар ҳисобланган

 

50 000

 

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

Август ойида дивидендларни тўлаш чоғида улардан ЖШДС ҳисобланган ва бюджетга тўланган

 

2 500

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

 

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Дивидендлар муассислар пластик карталарига ўтказилган

 

47 500

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Дивидендларни тўлаш учун ҳисоб-китоб счётидан нақд пул олинган

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Дивидендлар кассадан тўланган

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

 

 

ҚҚС тўловчиси бўлсангиз, муассисга (иштирокчига) дивидендлар тўлаш ҳисобига мол-мулк беришга ҚҚС солинишини инобатга олинг (Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-қисми 1-банди). Уни берилган мол-мулк қийматидан келиб чиқиб ҳисобланг (Солиқ кодексининг 204-моддаси). Бу ҳолда берилган мол-мулкнинг қиймати ЖШДС ушлаб қолинганидан кейин тўланиши лозим бўлган дивидендлар суммаси ҳисобланади.

 

Дивидендлар ҳисобига товарларни, маҳсулотларни, бошқа ТМЗни бераётган ёки ишларни бажараётган, хизматларни кўрсатаётган бўлсангиз, ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база уларнинг таннархидан ёки олинган нархидан паст бўлмаслиги керак. Агар асосий воситаларни, НМАни ёки тугалланмаган қурилиш объектларини бераётган бўлсангиз – уларнинг қолдиқ (баланс) қийматидан паст бўлмаслиги лозим (Солиқ кодексининг 204-моддаси).

 

МИСОЛ. Дивидендларни таннархидан паст товарлар билан тўлаш

2019 йилнинг III чорагида МЧЖ – 15%лик ставкада ҚҚС тўловчи 50 000 минг сўм соф фойда олган. Муассислар – Ўзбекистон резидентлари бўлган жисмоний шахслар. Октябрь ойида муассисларнинг умумий йиғилиши фойданинг бутун суммасини дивидендлар сифатида тақсимлаб, уларни таннархи 52 000 минг сўмни ташкил этадиган товарлар билан тўлашга қарор қилди. Дивидендлардан солиқ суммаси 2 500 минг сўмни (50 000 х 5%), тўланиши лозим бўлган дивидендлар суммаси эса 47 500 минг сўмни (50 000 – 2 500) ташкил этади. Ноябрь ойида муассисларга дивидендларнинг бутун суммасига тенг товарлар берилди.

Товарларнинг таннархи (52 000 минг сўм) ҚҚСсиз реализация қилиш қийматидан юқори (47 500 / 115 х 100 = 41 304,3 минг сўм) эканлиги боис таннархдан келиб чиқиб ҚҚСни қўшимча ҳисоблаш лозим.

Бухгалтерия ҳисобида дивидендларнинг товарлар билан тўланишини қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Октябрь ойида дивидендлар ҳисобланган

 

50 000

 

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

Ноябрь ойида дивидендларни тўлаш ҳисобига товарларни бериш чоғида улардан ЖШДС ҳисобланган ва бюджетга тўланган

 

2 500

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Дивидендларни тўлаш ҳисобига товарлар берилган

 

41 304,3

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

Реализация қиймати – тўланиши лозим бўлган диивидендлар суммасидан келиб чиқиб ҚҚС ҳисобланган (47 500 / 115 х 20)

 

6 195,7

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Товарлар таннархидан (сотиб олиш қийматидан) келиб чиқиб ҚҚС қўшимча ҳисобланган ((52 000 – 41 304,3) х 15%)

 

1 604,4

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Берилган товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилган

 

52 000

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

 

Вазият. Дивидендларни асосий восита билан тўлаш

2019 йилнинг III чорагида МЧЖ – 15%лик ставкада ҚҚС тўловчи 50 000 минг сўм соф фойда олган. Муассислар – Ўзбекистон резидентлари бўлган жисмоний шахслар. Октябрь ойида муассисларнинг умумий йиғилиши фойданинг бутун суммасини дивидендлар сифатида тақсимлашга қарор қилди. Устав капиталида 50%лик улушга эга бўлган муассисларидан бирига асосий восита – автомобилни дивидендлар сифатида беришга қарор қилинди. Унинг бошланғич қиймати – 50 000 минг сўм, ҳисобланган амортизация суммаси – 20 000 минг сўм, қайта баҳолаш сальдоси – 10 000 минг сўм.

МЧЖ ҚҚС тўловчиси бўлганлиги сабабли автомобилни бериш чоғида реализация қийматидан солиқ ҳисоблаш керак. Бунда солиқ солинадиган база автомобилнинг қолдиқ қийматидан паст бўлмаслиги керак (Солиқ кодексининг 204-моддаси).

Муассисга ҳисобланган дивидендлар суммаси 25 000 минг сўмни (50 000 х 50%) ташкил этади.

Дивидендлардан солиқ суммаси – 1 250 минг сўм (25 000 х 5%), тўланиши лозим бўлган дивидендлар суммаси – 23 750 минг сўм (25 000 – 1 250). Ноябрь ойида автомобиль қайта расмийлаштирилиб, муассисга берилди.

Бу ҳолда реализация қиймати (23 750 / 115 х 100 = 20 652,2 минг сўм) автомобилнинг қолдиқ қийматидан (50 000 – 20 000 = 30 000 минг сўм) кам. Шу сабабли ҚҚС қолдиқ қийматидан ҳисобланади.

 

Бухгалтерия ҳисобида дивидендларнинг асосий восита билан тўланишини қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Октябрь ойида дивидендлар ҳисобланган

 

25 000

 

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

Ноябрь ойида дивидендларни тўлаш ҳисобига автомобилни бериш чоғида улардан ЖШДС ҳисобланган ва бюджетга тўланган

 

1 250

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Дивидендларни тўлаш ҳисобига автомобиль берилган

 

23 750

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

ҚҚС ҳисобланган (30 000 х 15%)

 

4 500

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Автомобилнинг бошланғич қиймати ҳисобдан чиқарилган

 

50 000

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0160-«Транспорт воситалари»

 

Автомобиль бўйича ҳисобланган амортизация ҳисобдан чиқарилган

 

20 000

 

0260-«Транспорт воситаларининг эскириши

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилган

 

10 000

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Автомобилнинг чиқиб кетишидан кўрилган молиявий натижа (зарар) акс эттирилган

(23 750 + 10 000 – 30 000 – 4 500)

750

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

 

Муассис МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқса ва ўз улушини олса, унинг дивидендлар тарзидаги даромадини қуйидагича аниқланг: тўланиши лозим бўлган даромад суммасидан у устав капиталига ҳисса сифатида киритган мол-мулк қийматини айиринг.

Жамият чиқиб кетаётган муассиснинг улушини сотиб олса, унинг ҳақиқий қийматини тўлаши шарт (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 22-моддаси 5-қисми). Уни муассиснинг ўз улушини олишни талаб қилиб мурожаат қилишидан олдинги охирги ҳисобот даври учун молиявий ҳисобот маълумотлари асосида аниқланг. Бироқ аввал қуйидаги формуладан фойдаланиб, жамиятнинг соф активлари нимага тенглигини ҳисобланг:

 

Соф активлар

 

=

 

Активлар

(баланс активининг
400-сатри)

 

Мажбуриятлар

(баланс пассивининг 770-сатри)

 

 

 

 

 

Улушнинг ҳақиқий қиймати

 

=

 

Соф активлар

 

х

 

Муассиснинг улуши (%)

 

 

Улушнинг ҳақиқий қиймати ва у киритган ҳисса суммаси ўртасидаги ижобий фарқ муассиснинг дивидендлар тарзидаги даромади бўлади.

 

МИСОЛ. Муассис чиқиб кетаётганда дивидендлар тарзидаги даромадни аниқлаш

Устав капитали 100 000 минг сўм бўлган МЧЖ муассислари таркибидан муассис – Ўзбекистон резиденти чиқиб кетмоқда. Унинг 40%лик улуши жамиятга ўтмоқда.

Бухгалтерия баланси маълумотларига кўра МЧЖнинг соф активлари суммаси 120 000 минг сўмга тенг. Чиқиб кетаётган муассиснинг ҳақиқий улуши – 48 000 минг сўм (120 000 х 40%). Унинг дивидендлар тарзидаги даромади 8 000 минг сўмни (48 000 – 100 000 х 40%) ташкил этади. Солиқ суммаси 400 минг сўмга (8 000 х 5%) тенг.

Чиқиб кетаётган муассисга ҳақиқий улушнинг тўланишини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун счётларнинг ишчи режасига 8630-«МЧЖ сотиб олган улуш» махсус счётини киритишни тавсия этамиз:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Чиқиб кетаётган муассис олдидаги қарз акс эттирилган:

ҳақиқатда киритилган ҳисса суммасига

(100 000 х 40%)

улушнинг ҳақиқий қиймати ва киритилган ҳисса суммаси ўртасидаги фарққа

(48 000 – 40 000)

40 000

 

8 000

8630-«МЧЖ сотиб олган улуш»

 

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»

8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)»

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»

 

Дивидендлардан – ҳақиқий улуш ва бошланғич ҳисса ўртасидаги фарқдан ЖШДС ҳисобланган ва бюджетга тўланган

(8 000 х 5%)

400

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Чиқиб кетаётган муассиснинг пластик картасига пул маблағларини ўтказиш орқали у билан ҳисоб-китоб қилинган

(48 000 – 400)

47 600

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

 

Фоизлардан ЖШДС

 

Ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинган даромад фоизлар деб эътироф этилади. Шу жумладан облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар, депозит қўйилмалар ва бошқа қарз мажбуриятларидан олинган даромад (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Ўзбекистон давлат қимматли қоғозлари бўйича фоизлар, жамғарма сертификатлари бўйича даромадлар, банклардаги омонатлар бўйича фоизлар ҳамда ютуқларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 16, 17-бандлари). Шу сабабли уларни жисмоний шахсларга солиқ ушламасдан тўланг.

Жисмоний шахс билан пул ёки товарни қарзга олиш шартномасини тузиб, фоизларни тўлаётган бўлсангиз, уларни тўлаш чоғида ЖШДСни ушлаб қолинг ва бюджетга ўтказинг (Солиқ кодексининг 184, 188-моддалари).

 

Қарз бўйича фоизларни ҳисоблаш чоғида амалда бўлган солиқ ставкаси уларни тўлаш чоғида ўзгарган бўлса, тўлаш чоғидаги солиқ ставкасини қўлланг.

 

МИСОЛ. Пуллик қарз бўйича фоизларни тўлаш

2018 йилнинг ноябрь ойида корхона муассис – жисмоний шахс (Ўзбекистон резиденти) билан йиллик 16% ставкада 3 ой муддатга 60 000 минг сўм олиш учун пуллик қарз шартномасини тузди. Шартномага мувофиқ фоизлар қарзни қайтариш чоғида тўланади.

Корхона ҳар ой фоизларни ҳисоблайди. 2018 йилнинг ноябрь ва декабрь ойлари учун фоизларни ҳисоблаш чоғида 10%лик солиқ ставкаси амал қилган. 2019 йилда резидентлар учун ставка 5%га пасайтирилган. Шу сабабли қарз суммаси билан бирга фоизларни тўлаш чоғида улардан 5%лик ставкада солиқ ушлаб қолинади.

3 ой ўтгач корхона муассисга қуйидагиларни тўлаши керак:

қарз суммаси – 60 000 минг сўм;

солиқ чегирилган ҳолда қарз бўйича фоизлар – 2 280 минг сўм (60 000 х 16% / 12 х 3 – 5%).

Бухгалтерия ҳисобида солиқ ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда пуллик қарз бўйича фоизлар тўланишини қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Пуллик қарз олинган

 

60 000

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6820-«Қисқа муддатли қарзлар»

 

Қарз бўйича фоизлар ҳисобланган – 3 ой давомида ҳар ой 800 минг сўмдан

(60 000 х 16% / 12 х 3)

2 400

 

9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар»

 

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

 

Фоизлар тарзидаги даромадлардан ЖШДС ҳисобланган ва бюджетга тўланган (2 400 х 5%)

 

120

 

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

 

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Муассисга қарз суммаси қайтарилган

 

60 000

 

6820-«Қисқа муддатли қарзлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Солиқ чегирилган ҳолда қарз бўйича фоизлар ўтказилган (2 400 – 120)

 

2 280

 

6820-«Қисқа муддатли қарзлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

МИСОЛ. Товар қарзи бўйича фоизларни тўлаш

Корхона – 15%лик ставкада ҚҚС тўловчи қарз шартномаси бўйича муассис – жисмоний шахсдан (Ўзбекистон резиденти) 21 000 минг сўмлик қурилиш материалларини олган. Қарз шартномаси бўйича ТМЗни беришга ҚҚС солинади (Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-қисми 1-банди). Шу сабабли корхона 3 ой ўтгач қарз берувчига худди шу қийматдаги шунга ўхшаш материалларни ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қайтаради. Шунингдек унга солиқни чегирган ҳолда йиллик 16% ҳисобидан фоизлар – 798 минг сўм (21 000 х 16% / 12 х 3 – 5%) тўланади.

Бухгалтерия ҳисобида солиқ ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда товар қарзи бўйича фоизлар тўланишини қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Қурилиш материаллари товар қарзи бўйича келиб тушган ва офисни таъмирлаш учун ҳисобдан чиқарилган

 

21 000

 

1050-«Қурилиш материаллари»

9420-«Маъмурий харажатлар»

6820-«Қисқа муддатли қарзлар»

1050-«Қурилиш материаллари»

Қарзни қайтариш чоғида у бўйича фоизлар ҳисобланган

(21 000 х 16% / 12 х 3)

840

 

9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар»

 

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

 

Фоизлар тарзидаги даромадлардан ЖШДС ҳисобланган ва бюджетга тўланган (840 х 5%)

 

42

 

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Қарз шартномаси бўйича материаллар қайтарилган

 

21 000

 

6820-«Қисқа муддатли қарзлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Қайтариладиган материалларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилган

 

16 000

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

ҚҚС ҳисобланган

(21 000 / 115 х 15)

2 739,1

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Материаллар қайтарилишидан кўрилган молиявий натижа (фойда) акс эттирилган (21 000 – 16 000 – 2 739,1)

 

2 260,9

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

Солиқ чегирилган ҳолда қарз бўйича фоизлар ўтказилган (840 – 42)

 

798

 

6820-«Қисқа муддатли қарзлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

 

Дивидендлар ва фоизлар ҳисоботларда

2019 йилдан бошлаб Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоботи таркибига киритилган (1-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Уни уларни тўлайдиган солиқ агенти, ўзи қўллайдиган солиқ солиш тизимидан қатъи назар, ушбу даромадларни олувчи барча шахслар – жисмоний ва юридик шахслар бўйича тақдим этади.

 

ЖШДС бўйича ҳисобот ҳар ой тақдим этилишига қарамай, ушбу ҳисоботни юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича белгиланган муддатларда топширинг: ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай. Йил якунлари бўйича ҳисоботни йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда тақдим этинг (Солиқ кодексининг 163-моддаси).

 

 

Йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг қуйидаги муддатлари белгиланган (АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом):

ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай – хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва Ўзбекистонда доимий муассаса орқали фаолият юритувчи чет эл фирмаларининг ваколатхоналари учун;

15 февралдан кечиктирмай – бошқа барча хўжалик юритувчи субъектлар учун.

 

Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромаддан солиқ бўйича ҳисоботни тўлдириш ва ДСИга тақдим этиш учун электрон рақамли имзоингиз (ЭРИ) воситасида
www.my.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига киринг ва 10202_3 кодли ҳисоботни танланг.

Ҳисобот таркибига қуйидагилар киритилган:

Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби;

1-илова «Ҳар бир юридик шахс кесимида ҳисобланган дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромад суммалари ҳамда ҳисобланган солиқлар тўғрисида маълумот»;

2-илова «Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромад суммалари ҳамда ҳисобланган солиқлар тўғрисида маълумот».

Ҳисоботни кўк рангли катакларни тўлдирган ҳолда йил бошидан ортиб борувчи якун билан сўмда тўлдиринг. Сариқ ранглиларини дастур автоматик равишда тўлдиради.

 

Фақат сизда мавжуд кўрсаткичлар қайд этиладиган иловаларни тўлдиринг (17.04.2008 йилдаги МВнинг ЁТ/04-01-32-14/327-сон ва ДСҚнинг 16/1-4090-сон ахбороти).

 

Юридик шахсларга дивидендлар ёки фоизларни ҳисоблагандагина 1-иловани тўлдиринг.

Жисмоний шахсларга дивидендлар ёки фоизларни ҳисоблагандагина 2-иловани тўлдиринг.

Ҳисоботни иловалардан бошлаб тўлдиринг.

 

 

Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига иловалар қандай тўлдирилади

1 ва 2-иловаларда ҳар бир юридик ва жисмоний шахс кесимида уларнинг СТИРини кўрсатган ҳолда саналар бўйича дивидендлар ва фоизлар ҳисобланиши ва тўланишини акс эттиринг. Бунинг учун файл-шаблонни («Шаблонни юклаб олиш» тугмаси) ва уни тўлдириш намунасини («Йўриқнома» тугмаси) юклаб олинг.

Файл-шаблонда фақат ҳисобот чорагидаги маълумотларни кўрсатинг, яъни ортиб борувчи якун билан эмас.

Файл-шаблонларни тўлдираётганда ҳарфлар ва рақамлар бир хил форматда бўлишига аҳамият беринг. Каср сонларни киритсангиз, математик яхлитлаш қоидаларига кўра уларни юздан бир улушгача (вергулдан кейин иккита рақам билан) яхлитланг. Масалан, 16666,6666... = 16666,67 ёки 83333,3333... = 83333,33.

Дивидендлар ва фоизларни ҳисоблаш ва тўлаш санасини «кк.оо.йййй» форматида киритинг. Масалан, 12.07.2019. «12.07.2019 й.» деб ёзиш хато ёзув деб қабул қилинади, чунки қўшимча белгилар – «й.» мавжуд.

Норезидентларга дивидендлар ва фоизларни тўлаган бўлсангиз, файл-шаблонни қуйидагича тўлдиринг:

«Юридик шахснинг номи» устунида – даромад олувчи хорижий компаниянинг номи, сўнг вергулдан кейин жой ташлаб «норезидент» деб қўшиб қўйинг. Масалан, «Altun Tekstil, норезидент»;

«Жисмоний шахснинг Ф.И.О.» устунида – даромад олган норезидент жисмоний шахснинг фамилияси ва исми, сўнг вергулдан кейин жой ташлаб «норезидент» деб қўшиб қўйинг. Масалан, «Тоm Ford, норезидент»;

норезидентлар бўйича «СТИР» устунини тўлдирманг.

Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларни олувчилар улар бўйича имтиёзни қўллаган бўлсалар, буни 10 ва 11-устунларда акс эттиринг.

 

Жисмоний шахслар ўз даромадларини, шу жумладан дивидендлар ва фоизларни, муайян мақсадларга йўналтириб, ушбу суммалар қисмида солиқ солишдан озод қилинадилар (Солиқ кодексининг 179-моддаси). Шунингдек, жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари учун 4 ЭКИҲ миқдоридаги даромадларни солиқ солишдан озод қилиш шаклида имтиёз мавжуд (Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисми). Корхонангиз дивидендлар ва фоизларни олувчилар учун асосий иш жойи бўлса, даромадларни қисман озод қилиш шаклидаги ушбу имтиёзни қўллашингиз мумкин. Акс ҳолда улар йиллик даромадлари тўғрисида декларация топширгандагина имтиёздан фойдаланишлари мумкин (Солиқ кодексининг 180-моддаси 6, 7-қисмлари).

 

Файл-шаблонни тўлдиргач, Ҳисоб-китобга 1 ва ­2-иловаларни тўлдиришга ўтинг. Иловаларнинг 5, 6, 7 ва 8-устунлари «Олдинги ҳисобот даври учун, жами» биринчи сатрига олдинги ҳисобот даври учун тегишли иловалардаги якуний маълумотларни киритинг. I чорак учун иловаларни тўлдираётган бўлсангиз, биринчи сатрда ноль қўйинг.

«Жорий ҳисобот даври учун, жами» иккинчи сатрига файл-шаблондаги расшифровкаларнинг якуний маълумотларини киритинг.

 

Ҳисоб-китоб қандай тўлдирилади

Ҳисоб-китоб алоҳида жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан норезидентлар бўйича ҳисобот даврида бюджетга тўланиши лозим бўлган даромад солиғи суммасини аниқлаш имконини беради. Файл-шаблондаги расшифровкалардан фарқли равишда, ҳисоб-китобни ортиб борувчи якун билан тўлдиринг.

 

Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларга солиқ ставкасини олувчининг резидентлигига қараб белгиланг:

резидент учун – 5% (Солиқ кодексининг 159-1, 181-моддалари);

норезидент учун – 10% (Солиқ кодексининг 160, 182-моддалари).

 

I бўлимда юридик шахсларнинг дивидендлари ва фоизлари бўйича маълумотларни акс эттиринг:

010-сатрда – ҳисобот (солиқ) даврида ҳисобланган дивидендлар ва фоизлар;

 

Киритилган маълумотлар тўғрилигини қуйидагича текширинг:

1-илованинг 5-устунидаги ортиб борувчи якун

 

=

 

Ҳисоб-китобнинг

010-сатри 3-устуни

+

 

Ҳисоб-китобнинг

010-сатри 4-устуни

 

 

020, 021, 022-сатрларда – солиқ солинадиган база, яъни ҳисобот (солиқ) даврида резидентлар ва норезидентларга тўланган дивидендлар ва фоизлар;

 

Киритилган маълумотлар тўғрилигини қуйидагича текширинг:

1-илованинг 6-устунидаги ортиб борувчи якун

 

=

 

Ҳисоб-китобнинг

020-сатри 3-устуни

+

 

Ҳисоб-китобнинг

020-сатри 4-устуни

 

 

030, 031, 032-сатрларда – солиқ солинадиган базанинг камайтирилиши. Имтиёзларнинг турларини рўйхатдан танланг;

 

Киритилган маълумотлар тўғрилигини қуйидагича текширинг:

1-илованинг 8-устунидаги ортиб борувчи якун

 

=

 

Ҳисоб-китобнинг

030-сатри 3-устуни

+

 

Ҳисоб-китобнинг

030-сатри 4-устуни

 

 

040, 041, 042-сатрларда – камайтиришларни ҳисобга олган ҳолда солиқ солинадиган база, шу жумладан резидентлар ва норезидентлар бўйича;

050 ва 051-сатрларда – резидентлар ва норезидентлар учун солиқ ставкалари;

060-сатрда – бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси. У солиқ солинадиган базани солиқ ставкасига кўпайтириш орқали автоматик тарзда ҳисобланади.

 

Олинган маълумотлар тўғрилигини қуйидагича текширинг:

1-илованинг 7-устунидаги ортиб борувчи якун

 

=

 

Ҳисоб-китобнинг

060-сатри 3-устуни

+

 

Ҳисоб-китобнинг

060-сатри 4-устуни

 

 

II бўлимда жисмоний шахсларнинг дивидендлари ва фоизлари бўйича маълумотларни акс эттиринг:

070-сатрда – ҳисобот (солиқ) даврида ҳисобланган дивидендлар ва фоизлар;

 

Киритилган маълумотлар тўғрилигини қуйидагича текширинг:

2-илованинг 5-устунидаги ортиб борувчи якун

 

=

 

Ҳисоб-китобнинг

070-сатри 3-устуни

+

 

Ҳисоб-китобнинг

070-сатри 4-устуни

 

 

080, 081, 082-сатрларда – солиқ солинадиган база, яъни ҳисобот (солиқ) даврида резидентлар ва норезидентларга тўланган дивидендлар ва фоизлар;

 

Киритилган маълумотлар тўғрилигини қуйидагича текширинг:

2-илованинг 6-устунидаги ортиб борувчи якун

 

=

 

Ҳисоб-китобнинг

080-сатри 3-устуни

+

 

Ҳисоб-китобнинг

080-сатри 4-устуни

 

 

090, 091, 092-сатрларда – солиқ солинадиган базанинг камайтирилиши. Имтиёзларнинг турларини рўйхатдан танланг;

 

Киритилган маълумотлар тўғрилигини қуйидагича текширинг:

2-илованинг 8-устунидаги ортиб борувчи якун

 

=

 

Ҳисоб-китобнинг

090-сатри 3-устуни

+

 

Ҳисоб-китобнинг

090-сатри 4-устуни

 

 

100, 101, 102-сатрларда – камайтиришларни ҳисобга олган ҳолда солиқ солинадиган база, шу жумладан резидентлар ва норезидентлар бўйича;

110 ва 111-сатрларда – резидентлар ва норезидентлар учун солиқ ставкалари;

120-сатрда – бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси. У солиқ солинадиган базани солиқ ставкасига кўпайтириш орқали автоматик тарзда ҳисобланади.

 

Киритилган маълумотлар тўғрилигини қуйидагича текширинг:

2-илованинг 7-устунидаги ортиб борувчи якун

 

=

 

Ҳисоб-китобнинг

120-сатри 3-устуни

+

 

Ҳисоб-китобнинг

120-сатри 4-устуни

 

 

 

Барча ҳисобот шакллари тўлдирилгандан сўнг нима қилиш керак

Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларга солиқ бўйича барча ҳисобот шаклларини тўлдиргандан сўнг:

ҳисоботни сақлаб қўйишингиз ва кейинроқ жўнатишингиз;

дарҳол жўнатишингиз мумкин.

«Журнал» бўлимида ҳисоботнинг ҳолатини – солиқ органлари томонидан қабул қилингани ёки хатолар мавжудлиги сабабли қабул қилиниши рад этилганини текшириш мумкин.

Жўнатган ҳисоботингиз «Ишлов бериш жараёнида» бўлимига жойлаштирилади. Ҳисоботга ишлов бериш жараёнида тегишли катаклари тўғри ва тўлиқ тўлдирилгани автоматик равишда текширилади.

Хатолар аниқланса, ҳисобот «Хатолар мавжуд» бўлимига жойлаштирилади. Даромадларни олувчилар тўғрисидаги маълумотноманинг файл-шаблонини тўлдириш чоғида хатоларга йўл қўйилган бўлса, уни сақлаб қўйилган ҳисоботдан юклаб олиб, хатоларни тузатинг.

Ҳисоботда хатолар топилмаса, «Жўнатилган» бўлимига жойлаштирилади.

 

ЧЕТ ЭЛЛИК ХОДИМЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИДАН ЖШДС ҚАНДАЙ ТЎЛАНАДИ ВА У БЎЙИЧА ҲИСОБОТ ҚАНДАЙ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ

 

Чет элликларнинг даромадларидан ЖШДС

Чет эллик ходимлар – резидентлар ва норезидентларнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоблаб, уни уларнинг ШЖБПҲга ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтиринг. ШЖБПҲга бадаллар ставкаси ЖШДС солинадиган даромадларнинг 0,1%ини ташкил этади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 5-банди). ШЖБПҲга бадалларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби 1515-сон Низом билан белгиланган.

 

Фақат Ўзбекистон ҳудудида доимий яшовчи, яъни яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг даромадларидан ШЖБПҲга бадаллар ажратинг (Низомнинг ­2-банди, 26.02.1999 йилдаги ПФ-2240-сон Фармонга 2-илова). Улар Ўзбекистон фуқаролари билан тенг ҳолатда жамғариб бориладиган пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқдан фойдаланадилар («Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси; 1515-сон Низомнинг 6-банди).

 

ЖШДСнинг ҳисоблаб чиқарилган суммасидан ШЖБПҲга бадаллар суммасини айиринг. Фарқни иш ҳақини олиш (ўтказиш) учун банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда, бироқ ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланг (Солиқ кодексининг 188-моддаси).

 

ЖШДС бўйича ҳисобот қачон топширилади

Чет эллик жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича ҳисоботнинг алоҳида шакли мавжуд эмас. Уларнинг даромадларини уларнинг солиқ мақомига қараб Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобида (2-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) акс эттиринг:

резидентлар бўйича – Ўзбекистон фуқаролари бўлган жисмоний шахсларнинг даромадлари билан бир қаторда умумий тартибда;

норезидентлар бўйича – Ҳисоб-китобга 4-«Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасидаги даромадлар манбаидан олинган даромадлар тўғрисида маълумот» иловасида.

Календарь йил ЖШДС бўйича солиқ давридир, яъни йил натижаларига кўра ортиб борувчи якун чиқарилади. Йил ойи даромад тўлаш манбаида ЖШДСни ушлаб қолувчи солиқ агентлари учун ҳисобот давридир, яъни ҳисоботни ҳар ой тақдим этиш лозим (Солиқ кодексининг 183-моддаси).

ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобини қуйидаги муддатларда ДСИга тақдим этинг (Солиқ кодексининг 187-моддаси):

ҳар ойда – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;

йил якунлари бўйича – йиллик молия ҳисоботини тақдим этиш муддатида.

 

Йиллик молиявий ҳисоботни солиқ органларига тақдим этишнинг қуйидаги муддатлари белгиланган (942-сон Низом):

ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай – хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, Ўзбекистонда доимий муассаса орқали фаолият юритувчи чет эл фирмаларининг ваколатхоналари ва норезидентлар учун;

15 февралдан кечиктирмай – қолган хўжалик юритувчи субъектлар учун.

 

Норезидент жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича
ҳисобот қандай тўлдирилади

ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобини тўлдириш ва ДСИга тақдим этиш учун электрон рақамли имзоингиз (ЭРИ) воситасида www.my.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига киринг ва 11101_6 кодли ҳисоботни танланг.

Норезидент жисмоний шахсларнинг Ўзбекистондаги даромадлар манбаидан олинган даромадлари тўғрисидаги маълумотларни 4-иловада акс эттиринг. Уни йил бошидан ортиб борувчи якун билан сўмда тўлдиринг.

 

Ҳисоботнинг фақат кўк рангли катакларини тўлдиринг. Сариқ ранглиларини дастур автоматик равишда тўлдиради.

 

Норезидентга иш ҳақини хорижий валютада тўласангиз, буни эса унинг Ўзбекистондан ташқаридаги счётига пул ўтказиш йўли билангина амалга ошириш мумкин, солиқ тўлаш мақсадида унинг даромадини даромад амалда тўланган (ўтказилган) санадаги МБ курси бўйича сўмда қайта ҳисоблаб чиқинг (Солиқ кодексининг 170-моддаси).

 

МИСОЛ. Норезидентга хорижий валютада тўланган даромаддан солиқ ҳисоблаш

Корхона чет эллик ходим – норезидентга у резиденти бўлган мамлакатдаги счётига пул ўтказиш йўли билан 2 000 АҚШ доллари миқдорида иш ҳақи тўлайди. Пул ўтказиш санасида доллар курси 9 454,24 сўмни ташкил этган. Тегишинча, норезидентнинг даромади 18 908 480 сўмни (2 000 х 9 454,24) ташкил этади. 20%лик ставкада ушлаб қолинган ЖШДС 3 781 696 сўмни (18 908 480 х 20%) ташкил этади.

 

Норезидентлар бўйича ЖШДС ставкаларини улар олган даромадларга қараб қўлланг (Солиқ кодексининг 182-моддаси):

6% – улар халқаро ташишларда транспорт хизматлари кўрсатишдан оладиган (фрахтдан олинадиган даромадларга);

20% – меҳнат шартномалари (контрактлари), фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар ҳамда дивидендлар ва фоизлардан ташқари бошқа даромадлар бўйича.

Ходим резиденти бўлган давлат билан иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузилган бўлса, ушбу битим нормаларини қўлланг (Солиқ кодексининг 4-моддаси).

 

МИСОЛ. Халқаро шартномага мувофиқ солиқ солишдан озод этилган норезидентнинг даромадларини ЖШДС ва ЯИТ бўйича ҳисоботда акс эттириш

РФ ва Ўзбекистон ўртасида тузилган даромадлар ва мол-мулкка иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ резидентлик сертификати мавжуд бўлганда РФ фуқароси – Ўзбекистон норезидентининг даромадларига Ўзбекистонда ЖШДС солинмайди. ЖШДС бўйича ҳисоботда бундай даромадлар қуйидагича акс эттирилади:

даромадлар сифатида:

ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобига 4-илованинг 010-сатрида;

ЖШДС ва ЯИТ Ҳисоб-китобининг 013-сатрида;

имтиёз сифатида – ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 0611-сатрида. Рўйхатдан имтиёз турини – «СК 4-моддаси бўйича» танланг. Имтиёзли даромад суммаси 4-илованинг 020-сатрида автоматик равишда акс эттирилиб, норезидентнинг солиқ солинадиган даромади нолга тенг бўлади.

 

Корхонангиз юқори малакали чет эллик мутахассисларни жалб этса, уларнинг даромадларидан 2 баравар пасайтирилган ставкада ЖШДС ушлаб қолинг (7.11.2018 йилдаги ПҚ-4008-сон қарорнинг 5-банди).

 

 

МИСОЛ. Юқори малакали чет эллик мутахассисларнинг даромадларини ЖШДС ва ЯИТ бўйича ҳисоботда акс эттириш

Корхона меҳнат контракти бўйича юқори малакали мутахассис – Франция фуқаросини жалб этди. Норезидентнинг худди шундай даромадларига 20%лик ставкада ЖШДС солинади. Бироқ юқори малакали чет эллик мутахассисларнинг даромадларига 2 баравар пасайтирилган солиқ ставкаси – 10% қўлланилади.

ЖШДС бўйича ҳисоботда ушбу имтиёз қуйидагича акс эттирилади:

ҳисобланган даромад суммаси:

ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобига 4-илованинг 010-сатрида;

ЖШДС ва ЯИТ Ҳисоб-китобининг 013-сатрида;

ҳисобланган даромад суммасининг 50%и – имтиёз сифатида – ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 0621-сатрида. Рўйхатдан имтиёз турини – ПҚ-4008-сон қарор бўйича танланг. Имтиёзли даромад суммаси 4-илованинг 020-сатрида автоматик равишда акс эттирилиб, норезидентнинг солиқ солинадиган даромадини камайтиради. Ўртадаги фарққа эса белгиланган ставкада солиқ солинади.

 

Ирина АХМЕТОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.


Давоми бор.

 

Прочитано: 2384 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика