Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 01 / Амалий бухгалтерия

Аввал ҳисобланган солиқни тузатиш

 

Корхона (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) 2019 йилнинг ярим йиллик якунларига кўра фойда олган. Фойда солиғи ҳисобланган ва тўланган. Солиқни ҳисоблашда Дт 9810 – Кт 6410 бухгалтерия проводкаси берилган. 2019 йилнинг 9 ойида молиявий-хўжалик фаолияти зарар билан якунланган, фойда солиғини тўлаш мажбурияти юзага келмаган.

2019 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича корхона зарар кўрган бўлса, аввал ҳисобланган фойда солиғига қандай бухгалтерия проводкалари билан тузатиш киритилади?

 

– Фойда солиғининг ҳисобланиши ва бюджетга ўтказилиши қуйидаги проводкалар билан расмийлаштирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Фойда солиғи бўйича аванс тўловлари ўтказилди

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Фойда солиғи ҳисобланди

 

9810-«Фойда солиғи бўйича харажатлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Аввал тўланган аванс тўловлари ҳисобга олинди

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)»

 

 

Кейинги ҳисобот даврларида корхона зарар кўрса ва йил бошидан ортиб борувчи якун билан зарар ҳосил бўлса, фойда солиғини тўлаш мажбурияти нолга тенг бўлиши мумкин. Бунда фойда солиғини оширадиган қуйидаги суммаларни ҳисобга олиш лозим:

товарларни (ишлар, хизматларни) таннархидан паст нархда реализация қилишдан ва уларни текин беришдан зарарлар;

бошқа шахслардан текин олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, ишлар, хизматлар қиймати (Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботга (АВ томонидан 24.01.2003 йилда ­1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган 2-сон шакл) киритилмаган);

давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ижара ҳақи ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақининг шартномада белгиланган ижара ҳақидан ошган суммаси;

чегирилмайдиган харажатлар (солиқ солинадиган базага киритилган харажатлар);

келгусида солиқ солинадиган фойдадан чегириладиган ҳисобот даври харажатлари.

Солиқ бўйича мажбуриятларни тўлаш ҳисобига аввал ўтказилган пул маблағлари аванс тўловлари бўлади. Аввал ҳисобланган ва тўланган солиқ суммасига тузатиш киритиш лозим. қуйидаги бухгалтерия проводкалари билан тузатиш киритилади:

Дт 4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)» счёти

Кт 9810-«Фойда солиғи бўйича харажатлар» счёти.

Шунингдек ҳисобланган харажатлар ва фойда солиғи бўйича мажбуриятларни камайтириш суммасига айирув белгили қийматлар билан қуйидаги сторнолаш проводкасини бериш мумкин:

Дт 9810-«Фойда солиғи бўйича харажатлар» счёти

Кт 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счёти.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 863 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика